Get Mystery Box with random crypto!

814 Савол: Референдумда қатнашиш мумкинми ё мумкинмасми? Жа | Radioblog Sahwii

814 Савол:

Референдумда қатнашиш мумкинми ё мумкинмасми?

Жавоб:

Шу йил, 30 апрелда Ўзбекистонда, Конституцияга ўзгаришлар киритишни бўйича, ўтказилиши кутилаётган референдумда қатнашишни сўраётган бўлсангиз, бу мумкин эмас. Сабаби қуйидагилардир.

Референдум дегани, бир маслаҳат деганидир. Халқ билан маслаҳатлашиб олишликдир. Бизда бу механизм умуман ишламайди. Халқ ҳам буни тушунмайди. Одамлардан у ё бу масалада фикрини олиш, шуни қилишга розимисз ёки қаршимисиз? Каби, савол беришликдир. Шу саволни жавобига қараб, ҳукумат қарор чиқаради. Халқ кўпчилиги розимиз деса, шу иш қилинади. Норозимиз деса, бу иш қилинмайди. Буни умумхалқ референдуми деб номланади. Бизда, демократия йўқ. Сайловлар сохта. Демак, бу референдум ҳам сохталикдан бошқа нарсамас.

Қолаверса, Конституцияга қандай ўзгаришлар киритилмоқда? Шунисига диққат қилиш муҳимдир. Бу ўзгаришлар киритишликдан мақсад, ҳозирги Президентнинг икки муддатлик ваколати тугаганидан кейин, яна қайта сайланишга йўл очишлик учундир. Бош асосий сабаб шу. Бошқа моддаларга киритилаётган ўзгаришлар номига ва хўжа кўрсингадир. Мақсад, Мирзиёевни бу икки муддати ҳисобга олинмасдан, яна икки муддатга сайлана олишидир. Мақсад, номига бўлсада. Уни яна узоқ муддатга курсида қолдиришликдир.

Буларнинг иккиюзламачилиги шундаки, шу Конституциядаги бир киши икки муддатдан ортиқ сайлана олмайди деган моддани ўзгартирмасдан қолдиришади. Кейин, учинчи ва тўртинчи марта сайланишлари учун, турли хил йўллар билан Конститцияга ўзгаришлар киритиб, ўлгунга қадар ўтиришни таъминлайдилар. ИАК шунақа қилиб, ўлгунча ўтирди. Мирзиёев ҳам, ўлгунча ўтирмоқчи. Бор гап шу халос.

Бу референдуми хўжа кўрсин учундир. Чет элдагиларга, мана биз халқ иродаси билан Конституцияга ўзгариш киритдик. Ва шу билан Мирзиёевни олдинги икки муддати ҳам бекор бўлди. У яна ўз номзодини қўйишга ҳақли дейиш учундир. Ундан кўра, Президент бўлган одам, то ўлгунча ўтиради, деб, ёзсалар, мантиқлироқ бўларди. Бунча овворагарчиликка ҳожат қолмасди. Булар мунофиқлик қилишмоқда.

Клонституцияни гўёки, Жаҳон стандартига мослаб ёзишган. Лекин,у амалда бажарилмайди. Ким Президент бўлса, икки муддат ўтиради. Кейин, яна ўтириши учун, Конституцияга ўзгариш киритади. Гўёки, бу ўзгаришни халқ талаб қилгандек гапиришади. Халқни эса, бу Конституция билан иши йўқ. Булар бари майнавозчиликдан бошқа нарсамас.

Мусулмонлар агар ҳалол референдум бўлса, унда иштирок этишлари ва ўз фикрини айтишлари жоиздир. Ҳатто, вожиб ҳам бўлади. Қарзовий, Мисрдаги Конституцияга Мурсий томонидан ўзгариш киритилган референдумда қатнашишни вожиб деб, фатво берганди. Айни вақтда, у Мурсийни ағдариб, ўрнига келган диктатор Сисини қайтадан Конституцияга ўзгариш киритишини қоралади ва унда иштирок этишликни ҳаром деб фатво берди. Демак, гуноҳ ва маъсиятга нисбатан референдум бўлса, унда қатнашиш ҳаромдир. Яхшиликка ва адолатга нисбатан ўзгариш бўладиган бўлса, унда қатнашитш вожибдир. Зеро, мусулмонларга доимо ҳаромга ва маъсиятга ва гуноҳ ишларга ёрдам бериши ҳаром қилинган. Яхшиликка ва адолатга кўмаклашиши вожиб қилинган.

وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۖ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир.

Моида сураси 2 оят

Шу оят бунга далилдир.

Биздаги ўзгариш, яхшилик ва адолат учунмас. Мирзиёевни ўлгунга қадар, курсида ўтириши учундир. Бунга кўмаклашишлик ва референдумида қатнашишлик жоиз эмас. Ёки, қатнашганда ҳам, унга қаршиман деб, айтишлик вожибдир. Чунки, булар бари сохталик ва майнавозчиликдир. Бунақа масзаравозликка ёрдам беришлик, жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.



Саҳвий

17. 04. 2023