Get Mystery Box with random crypto!

Radioblog Sahwii

Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii R
Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii
Kanal manzili: @radioblogsahwi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 90

2022-07-07 05:21:04 Бақара сураси тафсири 1 қисм
36 views02:21
Ochish/sharhlash
2022-07-06 09:12:16
Қорақалпоқларга намойишга чиқиш учун пул берилган
55 viewsedited  06:12
Ochish/sharhlash
2022-07-06 02:09:16 254 Савол


Islomda jonli narsalarning suratini chizish taqiqlanganmi



Жавоб: Ислом сураткашликни ва ҳайкалтарошликни ва шу кабиларни таъқиқлаган ва булар ҳукми ҳаромдир. Аммо, бугунги даврда фотографик асбоблар чиқди. Камераларда суратла олишлар бошланди. Шу масалада, аср уламолари ихтилофга тушдилар. Ислом веб сайтида шу масалада шундай дейилади.

فإذا كانت الصور مجسمة فإن حرمتها محل اتفاق إن كانت من ذوات الأرواح من إنسان أو حيوان.
وإذا كانت (فوتوغرافية) وهي التي تعمل بالكاميرا الآن فإن كانت لغير ذوات الأرواح كالأشجار والبحار والأنهار فحكمها الجواز .
أما غيرها كالصور الشخصية فهي محل خلاف بين أهل العلم من المعاصرين فمن منعها نظر إلى عموم الأحاديث المانعة من التصوير مثل قوله عليه الصلاة والسلام: (لا تدخل الملائكة بيتاً فيه كلب ولا صورة) متفق عليه من حديث أبي طلحة رضي الله عنه.

وقوله: (إن أشد الناس عذاباً يوم القيامة المصورون) رواه مسلم. وقوله: (إن أصحاب هذه الصور يعذبون يوم القيامة فيقال لهم أحيوا ما خلقتم) متفق عليه.

Агар сурат чизиш инсон ва ҳайвонлар каби, жонли нарсалар сурати бўлса, буни ҳаромлигига иттифоқ қилишган. Агар камерада суратга олишлик бўлса, агар тош тоғлар, дарахтлар, денгиз, дарё ва ҳаказо каби, жонсиз нарсалар бўлса, бу жоиздир.

Агар бунақалар эмас, шахсий суратлар бўлса, бу масала уламолар орасида ихтилофлидир. Буни ҳаром дейувчилар, Пайғамбар алайҳиссаломнинг, Қайси бир уйда ит ва сурат бўлса, у уйга фаришталар кирмайди, деган Муттафиқун алайҳ бўлган ҳадисни ва Қиёмат кунида ашаддий азобга дучор қилинувчилар, сураткашлардир» деган Имоми Муслим ривоят қилган ҳадисни ва «Бу суратларни чизганлар қиёматда азобланади ва уларга буларга жон киргизинглар деб буюрилади» деган ҳадисларни
зоҳир маъносини ҳужжат қилиб, сурат қайси кўринишда бўлсада, ҳаром дейишади.

ومثله حديث علي رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال له: (أن لا تدع صورة إلا طمستها ولا قبراً مشرفاً إلا سويته). وقال أهل هذا القول: إن العلة في تحريم ذلك أنها مضاهاة لخلق الله). وعليه فيحرم عندهم كل أنواع التصوير باستثناء الضروري كالبطاقة الشخصية ونحوها.

Али разияллоҳу анҳуга, Пайғамбар алайҳиссалом айтган, Бирорта суратни қолдирмасдан йўқ қиласан ва бирорта шарафли қабрни қолдирмасдан ер билан текислайсан» деб, буюрганларини ҳужжат қилишади. Бу фикрдаги кишилар «Бу амални, Яратувчиликда, ўзини Аллоҳга ўхшатишлик борлиги учун, ҳаром, дейишган. Улар наздида, суратни ҳамма тури ҳаромдир. Ҳужжат учун зарурий бўлганлари ҳам ҳаромдир.

ومن أجاز هذا قال: إن التقاط الصورة بالآلة أو بالفيديو ليس مضاهاة لخلق الله وإنما هو من باب نقل صورة صورها الله عز وجل بواسطة هذه الآلة فهي

انطباع لا فعل للعبد فيه من حيث التصوير كما أن من أخذ ورقة بخط شخص ثم جعلها في آلة لتصوير الأوراق لا يقال عنه إنه أتى بما يضاهي خط فلان بل أنه نفس الخط،


Камерада суратга ёки видеога олишни жоиз дейувчилар фикрича, бу амалда Яратувчиликда, ўзини Аллоҳга ўхшатишлик йўқ. Бу Аллоҳу таоло яратган суратни, бу асбоб ёрдамида кўрсатишлик дейишади. Буни варақа олиб, қалам билан сурат чизган билан баробар эмас, бу сурат чизилган суратмас, бу сурат ўшанинг айни ўзи, дейишади.

وقالوا أيضا إن الأحاديث الواردة في النهي عن التصوير إنما هي التي تكون بفعل العبد ويضاهي بها خلق الله.


Улар айтишадики, бу ҳадисларда суратни таъқиқланиши сабаби, банда ўзини Яратувчига ўхшатишликдан қайтаришлик учундир.

فإن أخذت مما لايجوز النظر إليه، كتصوير النساء لغير ضرورة، وأشد منه تصويرالعورات.. فإن التصويرحينئذ لايجوز بحال، بل هو إثم عظيم وباب شر وفتنة.
Агар назар солиш жоиз бўлмаган нарсаларни тасвирга олган бўлсангиз, ёки суратларда аёллар аврати акс этган бўлса, бу тасвирлар жоизмас. У катта гуноҳдир, фитна ва ёмонлик эшигидир.

Хулоса: Демак, баъзи уламолар суратни ҳар қандай турига қарши ва ҳаром дейишади. Камерада туширилган суратларни, агар табиат манзараси бўлса, буни ҳаммаси мубоҳ дейишган. Агар жонли махлуқот сурати бўлса, Камерада туширилган бўлсада, Баъзилари, мумкинмас дейишган. Баъзилари, мумкин дейишган. Камерада туширилган сурат, қаламда чизилган сурат каби эмас, дейишган. Аёллар авратини суратга ёки видеога олишни, ҳаммалари баробар ҳаром деб фатво беришган. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

06. 07. 2022
35 views23:09
Ochish/sharhlash
2022-07-06 01:30:15 253 Савол

Аёл киши маҳрамсиз сафар қилса бўладими? Туркиядан Ўзбекистонга самолётда бориш ё келиши учун, маҳрамсиз сафар қилса мумкинми?


Жавоб: Балоғатга етган ва қариб кампир бўлиб қолмаган аёлларга сафар қилсалар, маҳрам бўлиши вожибдир. Уламолар, Агар аёлни, маҳрами бўлмаса, ва ёки маҳрами сафарга қодир бўлмаса, ва бу сафар зарурий бўлса, яъни, сафар қилишга мажбур бўлса, унда вожиблик шарти соқит бўлади дейишган. Чунки, зарурат вожибни мубоҳ қилади деган қоида бор.

وقد سئل الشيخ ابن جبرين حفظه الله : " ما حكم سفر المرأة وحدها في الطائرة لعذر، بحيث يوصلها المحرم إلى المطار ويستقبلها محرم في المطار الآخر؟
الجواب:
لا بأس بذلك عند المشقة على المحرم ، كالزوج أو الأب ، إذا اضطرت المرأة إلى السفر ، ولم يتيسر للمحرم صحبتها ، فلا مانع من ذلك بشرط أن يوصلها المحرم الأول إلى المطار ، فلا يفارقها حتى تركب الطائرة ، ويتصل بالبلاد التي توجهت إليها ، ويتأكد من محارمها هناك أنهم سوف يستقبلونها في المطار ، ويخبرهم بالوقت الذي تَقْدُمُ فيه ورقم الرحلة .. لأن الضرورات لها أحكامها، والله أعلم وصلى الله على محمد وعلى آله وصحبه وسلم "
انتهى من "فتاوى ابن جبرين".
Аёлни маҳрами тайёрагоҳгача кузатиб қўйса, ва бошқа маҳрами бошқа шаҳардаги тайёрагоҳда кутиб олса, шу аёлга самолётда маҳрамсиз учиши мумкинми? Деб сўрашганда, Шайх Ибн Жибриндан шундай жавоб берган.

Агар аёл эри ва ёки отаси каби, маҳрам билан кетиш имкони бўлмаса ва ёки маҳрамлари у билан кетолмаса, бу сафар зарурий бўлса, уни бир маҳрами кузатиб қўйса, бошқаси кутиб олса, унга ёлғиз сафар қилишида зарар йўқ.
Маҳрами уни тайёрагоҳгача кузатиб келади. Нариги томондагига, тайёрани учиб бориш вақтини, рақамини айтади. Униси кутиб олади. Чунки, заруротларнинг алоҳида ҳукмлари бордир. Валлоҳу аълам.


Демак, бир аёл тайёрада сафар қилса, маҳрами уни кузатиб қўйса, бошқа маҳрами кутиб олса, ва бу сафар зарурий сафар бўлса, бу мумкиндир. Бу масалада қатор уламолар мумкин дейишган. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

06. 07. 2022
34 views22:30
Ochish/sharhlash