Get Mystery Box with random crypto!

817 Савол: Мохира Ортикова Assalomu alaykum, javob uchun katt | Radioblog Sahwii

817 Савол:

Мохира Ортикова
Assalomu alaykum, javob uchun katta rahmat. Aytaylik men halol ishlab topgan pulimdan, kelajakda bolalarimni uqishi uchun 20000$ yigib quydim. Nima uchun bundan zakot tulab halol qilishim kerak?


Жавоб:

Мантиқли савол. Оддий, одамлар учун тушунарли савол.


Мисол учун қуйидаги фактларга қаранг.
Бу интернетдан олинди.
Цена унции золота в США составляет 2,008.03 Американский доллар за унцию, цена за грамм золота составляет
64.57 за грамм 24К,
59.19 за грамм 22К,
56.50 за грамм 21К и
48.43 за грамм 18К.

Унции это Мера аптекарского веса, равная 29,8 г.

Шу юқоридаги ўлчовда айтилганки,

24 каратли олтин грами 64 доллар.
22 каратлиси грами 59 доллар
21 каратлиси бир грами 56 доллар
18 каратлиси грами 18 доллар

Нисобни бу каратларни қайси биридан олинсада фарқи йўқ. Лекин, энг пастидан олган афзал. Шунга кўра, 48 доллар бир грамм олтин. Шуни тахминан 50 деб олсакда, 85 грамм олтин қанча бўлишини ҳисобласак.

10 грами 500 доллар.
20 грами 1000 доллар.
80 грами 4 минг доллар.
85 грами 4250 доллар.

Агар сизда 4250 доллар бўлса, ёки ундан кўп бўлса, шу пул бир йилда шу миқдордан камайиб кетмаса, сизга закот фарз бўлади. Саволга келсак, Сизда 20 минг доллар бўлса, ва бу пул бир йилдан бери, шундан камаймасдан турган бўлса, сиз моли нисобга етган бой одам ҳисобланасиз ва сизга закот фарз бўлади. Закотни 40дан бир миқдорда чиқарасиз. Қирқ минг доллар бўлса, минг доллар закот берасиз. 20 минг бўлса, беш юз доллар закотга берасиз.

Шу ҳалол ишлаб топган ва йиғиб қўйган пулдан закотни бериш керак. Шунда, закотдан қолган қисми ҳалол дейилади. Закоти берилмаса, шу пулни ҳаммаси тўла ҳаромга айланади. Уни сиз ҳалол ишлаб топгансиз. Лекин, шу ҳалол пул закоти берилмаса, ҳаром бўлади.

Чунки, динимизда, пул ва мол давлатни Аллоҳ берган деб эътиқод қилинади. Ўзимиз ишлаб топган пулларни Аллоҳ бизга у бу сабаб берган пул деб эътиқод қилинади. Энди шу пулдан закот беришни Аллоҳ буюради. Қирқдан бирини беришга буюради. Ким шуни бермаса, фарзни тарк қилиб, у кабира гуноҳ қилган бўлади ва моли ҳаром бўлади ва барака бўлмайди. Дунё ва охиратда зарар кўради. Кимки, пулни Мен ўзим топдим. Аллоҳ бермади деб, эътиқод қилса, у кофир бўлади. Қуръонда шунақа одамлар мисоли келтирилган.
Улардан бири ер юзидаги энг бой одам бўлган Қорун деган кимса шундай деган:
Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир» Қасас сураси 78 ояти


Аллоҳ таоло баъзи одамга мол-давлат, илм, куч-қувват, обрў эътибор ё бошқа бирон неъмат то этган бўлса, ўша неъмат устида туриб, уни ато этган зотни, Аллоҳни унутишади, ушбу неъматнинг ҳақиқий эгасини унутиб, бунга мен ўзим эришганман деб қолади. Шайтони унга ушбу неъматларга, фақат ўз қобилияти ва ақлу фаросати туфайли эришганларини уқтиради, ва Қорунга ўхшаб қолишади.

Ҳақиқат шуки:

Сизларга берилган барча ноз-неъматлар ёлғиз Аллоҳдандир

Наҳл сураси 53 оят


Имонли кишилар ҳар бир ишни Аллоҳдан деб тушунадилар. Биз ишлаб пулни ҳалол топишга буюрилдик. Лекин, пулни кўп ё кам топишлик Аллоҳнинг қадаридандир. Кимдир ишлаб тополмаслиги мумкин. Кимдир ишламасдан бойиб кетиши мумкин. Лекин, ишлаб ҳалол топишга буюрилдик. Шу топган пулдан закот беришга буюрилдик. Бунда бизда ихтиёр йўқ. Закотни фарзлигини инкор қилган одам кофир бўлади. Унинг намоз ўқигани ҳам бефойда бўлади. Закотни бермаган одам, намоз ўқиса ҳам, саҳобалар иттифоқи билан, Мусулмон одам ҳисобланмайди.

Қуръонда закотни, молни покловчи экани баён қилдинди.

Аллоҳу Субҳонаҳу ва таоло, Муҳаммад алайҳиссаломга,

خُذْ مِنْ أَمْوَٰلِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِم بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ ۖ إِنَّ صَلَوٰتَكَ سَكَنٌ لَّهُمْ ۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

Тавба сураси 103 оят

Уларнинг молларидан садақот олинг, Эй Муҳаммад алайҳиссалом. У садақот, уларни поклайди. Ва озода қилади, деб буюрди.

Закотни бермай юрганларга, бу ишлари фойда эмаслиги алоҳида уқтирилди.