Get Mystery Box with random crypto!

833 Савол: ИШИД тарафдорлари ҳалиям кўп экан. Туркияда юриш | Radioblog Sahwii

833 Савол:

ИШИД тарафдорлари ҳалиям кўп экан. Туркияда юришибди. Яна ИШИД қайтишини кутишяпди экан. Шунга муносабатингиз.

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

ИШИД пайдо бўлганидан то йўқ бўлгунга қадар, ўта тажовузкор ва ашаддий қонхўр тоифа эканлигини кўп бора намоён этди. ИШИД қилган ишлари ўша пайтда интернетда тарқалган ва мен ҳам кўрганман. ИШИД дунёга қарши уруш очди. Ўзини имконига қарамасдан босар тусарини билмасдан ҳовлиқиб кетди. Уламолар насиҳатига қулоқ солмади. Қуйида унга қилинган мурожат матни бор. Бу ҳужжатда, улар қилган хатолар санаб ўтилган. 24 та катта хатоси зикр қилинади. Бу жуда муҳим ҳужжатдир.

https://siyosat.wordpress.com/2014/11/16/%d0%b4%d1%83%d0%bd%d1%91-%d1%83%d0%bb%d0%b0%d0%bc%d0%be%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d0%b3-%d0%b1%d0%b0%d2%93%d0%b4%d0%be%d0%b4%d0%b8%d0%b9%d0%b3%d0%b0-%d0%be%d1%87%d0%b8%d2%9b-%d1%85/


ИШИДни кимдир ҳалиям яхши кўрса, бу уни иши. Биз уни китобу суннат асосида ёмон кўрамиз. Ҳаддидан ошган тажовузкор ва такфирчи золим жамоа деб биламиз. Лекин, уларга ўхшаб, такфирчилик қилиб, уларни кофир демаймиз. Улар ўта тажовузкор ва ашаддий қаттол бўлган бир тоифа сифатида тарихда қолдилар. Улар пайдо бўлганидан то тугаб битгунга қадар, фақат мусулмонлар қонини тўкдилар. Тинмасдан одамлар юрагига қўрқув ва даҳшат солдилар. Исломни жумла жаҳонга ёмон қилиб кўрсатдилар. Ваҳолонки, Ислом улардан покдир. Оламга раҳмат бўлиб келган динни, каллакесарлар ва қонхўр жаллодлар тўдаси, дини каби қилиб, кўрсатдилар. Уларнинг думи бўлган, Хуросон қаноти деган, тоифага мансуб (эски ЎИҲ) бугун Толибон орасида фитна тарқатиб юрибди. Тинмасдан у бу ерни портлатмоқда. Булар ислом роламига раҳна солувчи ва фитна тарқатувчи хаворижийларга ўхшаган бир тоифадир. Лекин, куфрга ҳукм қилинмаган. Ораларида, кофир бўлганлари ҳам оз бўлмаса керак? Валлоҳу аълам. Шунингдек, буларни холис гуруҳ деб, адашиб сафига кириб қолган холис мусулмонлар ҳам кўп бўлган. Ҳаммаси ўтиб кетдилар. Қиёматда ҳаммаси ниятига мувофиқ ҳисоб китоб қилинади. Валлоҳу аълам. Бу тоифа фитнаси, юз минглаб мусулмонларга салбий таъсир кўрсатди. Буларнинг оила ва фарзандлари ҳалигача асирликда ушлаб турилибди. 21 асрдаги энг катта фитнани шулар қилишди. Булар фитнаси асорати юз йилга татийдиган бўлди. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

19. 04. 2023