Get Mystery Box with random crypto!

830 Савол: Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Ака | Radioblog Sahwii

830 Савол:

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Ака Кабир яхшимисиз бормисиз бир саволим бор. Рамазон рузасини асирликда тутаолмаганлар фидя берса хам жоиз буладими (масалан 10 йиллаб камокда утирганларни назарда тутдим)

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Рамазон рўзасини ўз вақтида узрли сабабларга кўра тутолмаган кишиларга, кунига кун санаб тутиб беришлари фарздир. Бу узрли кишилар учундир. Ўн йиллаб қамоқда ўтирганлар ҳам, ҳозир соғлиги кўтарса, қиш кунларида, ўзига енгил ва қулай вақтларда, ҳар йили икки ой ё уч ой тутиб, уч тўрт йилда адо қиладилар. Бу қазо рўза дейилади. Буни каффорати тутиб беришликдир. Тутишликда, кун санаб тутиш афзал. Масалан бир ҳафта тутиб, икки кун очиқ бўлиб, яна бир ҳафта тутиши мумкин. Хуллас, бир ойга тўлдирса, 10 йиллик қазосидан бир ойни олиб ташлайди. 9 ойи қолади. Шундай қилиб, яна бир ой тутиб берса, 8 қолади. Шарти шуки, хайит кунларида тутмайди. Энди агар соғлигига тўғри келмаса, ҳозир қандайдир касали бўлсаю, рўза тутишга тўғри келмаса, ва бу касал тузалмайдиган бўлса, (Ошқозини операция бўлганми ёки шунга ўхшаш) унда бундай одамлар каффорат тўлайдилар. Каффорати кунига бир мискинни қорнини тўйдиришдир. Ўттиз кунга, ўттиз мискинни қорнини тўйдиради. Ўртача овақат билан уч маҳал овқатни пулини берса ҳам жоиз. Ўттиз кунига ўттиз мискинни овқатини пулини ҳисоблаб, буриши мумкин. Масалан, бугун бир киши бир кунда, ўртача овқат еса, кунига 10 минг сўм кетса, шуни ўттизга кўпайтиради. 300 минг сўм бўлади. Шу пулни бир ой рўзаси каффорати учун деб, бирорта мискинга ва етимга ва фақирга беради. Кунлик овқатни ҳисоблаганда, ошхонада ейдиган нархда эмас, ўзи уйида ейдиган нархда ҳисоблайди. Ўзи уйига бола чақасига озиқ овқат харид қилса, шуни неччи кун ейишга етса, шу миқдорда, уларга ҳам ҳисоблаб беради. Таомни ўртачаси олиниши керак. Жуда қиимат ҳам, жуда арзон ҳам эмас. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

18. 04. 2023