Get Mystery Box with random crypto!

835 Савол: Давлат талабига кўра, ҳарбий хизматга бориш ҳукми | Radioblog Sahwii

835 Савол:

Давлат талабига кўра, ҳарбий хизматга бориш ҳукми қандай?

Жавоб:

Юқорида, солиқ ва паспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тўхталиб ўтдик. Ҳарбий хизмат масаласи ҳам, шулардан биридир. Булар бари замонавий давлатчилик ташкил топганидан кейин пайдо бўлган, замонавий ҳуқуқ ва мажбуриятлардир. БМТ ташкил топганидан кейин, халқаро ҳамжамият учун мажбурий бўлган қатор халқаро қонунлар ишлаб чиқилди. Булардан бири шу фуқаролик ҳақидаги БМТ конвециясидир. Шунингдек, фуқаролиги йўқ шахсларнинг ҳақ ҳуқуқларини белгиловчи конвенциялар ҳам қабул қилинган. Шу юқорида айтилган солиқ тўлаш ва қонунларига амал қил каби, фуқароларнинг давлат олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари барчаси, БМТ қабул қилган конвенцияларда ўз аксини топгандир. Шунингдек, булар бари. Давлатларнинг конституцияларида ҳам, акс этгандир. Ислом ҳукми юриб турган пайтда, бу масалаларга доир Исломий фиқҳий асосларга кўра, ҳукмлар бериларди. Лекин, ўтган аср бошидан бери, дунёда тан олинган Исломий давлат йўқ. Миллий исломий давлатлар бор. Булар ҳам, замонавий қонунларга кўра яшайдилар. БМТ ташкил топгач, булар бариси, шу халқаро ҳужжатларни ўз давлатларида ижросини таъминлашга мажбур бўлишди. БМТ қонунларига кўра, фуқаролик ҳақ ҳуқуқлари ва диний ҳақ ҳуқуқлар ва ҳаказо масалаларда, тенглик шарт қилинади. Булар асосида бири биридан устун ё кам бўлиши мумкинмасдир.
Бу халқаро қабул қилинган норма бўлиб, замонавий Ислом Фақиҳлари дунё ҳамжамияти қабул қилган ҳужжатларни, ўзаро келишув асосига бўлганлиги учун, унга амал қилишлик барчага баробар вожиб дейишади. Бунга кўра, қадимги фиқҳий асослар ўз кучини йўқотган бўлади. Масалан зиммийларга тегишли қадимдаги мавжуд ҳукмлар бугун амалда ўз кучини йўқотгандир. Негаки, мусулмон ўлкадаги насроний ҳам, шу мусулмон билан бир ҳуқуқга эгадир. Бунга сабаб, куфр диёрида яшовчи мусулмон ҳам, шу ердаги насроний билан бир хил ҳуқуқга эгадир. Бу ерда, улар бизга қилган муомилани, айнисини уларга қилинади. Бу асос фиқҳда бордир.
Шундан келиб чиқиб, эски Исломий фиқҳдаги қатор аҳкомлар қулларга тегишли ва чўриларга тегишли ва урушда асир тушганларни қул қилиб олиш ва чўри қилиш каби, қадимги дунё мезонидаги, халқаро майдонда жорий бўлиб турган тартиб ва қойидалар, бугун ўз кучини йўқотган ҳисобланади. Бугун бу фиқҳий асосда ҳукмлар чиқарилмайди. Чунки, диний ва миллий асосга кўра, имтиёз беришлик, бугун бутун дунёда йўқ қилинган. Гарчи, бу амалда ҳар доим ҳам ишламасада, қонунларга кўра, шундайдир. Булар бари, бугунги вазиятга мос ва мувофиқ, фиқҳий ечимлар беришни тақозо қиладигшан масалалардир. Ҳарбий хизматга боришлик ҳам шулардан биридир. Бу фуқаронинг шу ўзи мансуб давлат олдидаги бурчи ҳисобланади. Бу ерда қатор мураккабликлар мавжуддир.