Get Mystery Box with random crypto!

834 Савол: Давлатга солиқ тўлаш ҳукми қандай? Жавоб: | Radioblog Sahwii

834 Савол:

Давлатга солиқ тўлаш ҳукми қандай?

Жавоб:

Исломда 40 дан 1 % солиқ қилиб берилади. Бунга закот дейилади. Шу ҳар йили бериладиган закотни, мол ва қўй ва туялардан берилса, давлатга берилади. Пул бўлса, фақир ва мискинларга бериб қўйилаверади. Деҳқончиликдан бериладиган закотлар ушр ёки нисф ушр дейилади. Уни ҳам, фақир ва мискинларга бериб қўйилади. Давлат аралашмайди.
Давлат томонидан солинадиган солиқ тури, мусулмонларга шу мол қўй ва туядан закот ва мусулмон бўлмаганларга (қадимда зиммий дейилган) жизъя солиғи солинган. Жизъянинг миқдори, шу насроний топган молидан ўндан бир қисми солиққа олинган. Бу ҳам ушр дейилади. Лекин, ароқ сотиб топган пулидан ёки, чўчқа боқиб топган пулидан солиқ олинмайди. Аммо, буларни боқишдан ва ичишдан уларни маън қилинмайди. Шу нарсаларига зиён етса, давлат бунга масъул эмас. Ўғирлаб кетилса, ўғрини излаб, топиб молини эгасига қайтарилмайди. Чунки, чўчқалар ва шу каби, ҳаром қилинган нарсалардан солиқ тўланмайди. Ва шу учун улар давлат ҳимоясида бўлмайди. Бу қадимги фиқҳий қойидалардир. Замонавий давлатларда, солиқни турлари кўп. Ойликдан ойма ой ушлаб қоладиган шаклда олишади. Фуқаронинг топган бойлигидан олинадиган солиқ миқдори, буларда, жуда кўп. Швецияда солиқ ойликни 30% ни ташкил этади. Бу давлат ижтимоий давлат ҳисобланади. Боғчалар, мактаблар ва шифохонада даволанишлар бепулдир. АҚШ каби, капиталистлар мамлакатида, солиқ камроқ олинади. Лекин, ҳамма нарса пуллик.

Фуқаролик мажбурияти ва шартлари бобида айтиб ўтилганидек, бугун бирорта давлатга мансуб бўлган шахс, ўз зиммасига уни паспортини олишлик билан қатор мажбуриятларни олади. Бу асосан, солиқ тўлаш ва ҳарбий хизматга зарур бўлганида боришлик ва қонунларига бўйсунишликдир. Бу учта шарт эвазига, бир киши бир давлатга тобеъ бўлади. Паспорт олади. Ва шу билан унинг зиммасига, шу келишувдаги шартларни бажариш мажбурияти тушади. Замонавий фақиҳлар буни шахс ва давлат ўртасидаги келишув ёки шартнома деб ҳисоблашган. Шартномага эса, кофир билан бўлсада, вафо қилинади. Шунга кўра, бугун дунёдаги барча мусулмонлар қайси давлатда яшашидан қатъий назар, ўз давлатларига солиқ тўлашади. Бу мажбурийдир. Солиқдан бўйинтовлаш жиноятдир. Қонунларга кўра, жазоланади. Шариатда эса, бу камида шартномани бузган ҳисобланади. Бу ерда муаммо шундаки, Исломий ҳукм юриб турган давлат йўқ ҳисоби. (Саудияда қисман бор. Афғонистонда ҳам шундай) Шундай давлатда яшашга мажбур эканмиз, демак, солиқларни тўлашга ҳам мажбурмиз. Бу солиқлардан ташқари, мусулмон кишилар зиммасида закот ва ушр солиғи туради. Уни ҳам, моли нисобга етган кишиларга, ва деҳқончиликдан ҳосил олганларга, адо қилишлиги фарздир. Давлатга тўланадиган солиқларни ҳам, юқоридаги шартномага вафо тариқасида тўлаб борилади. Буни тўламаслик жиноят ва тўламагани учун, жазога тортилиши мумкин. Икки зарардан енгилини олишлик қойидаси ҳам, шу ерда ишлайди. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

19. 04. 2023