Get Mystery Box with random crypto!

829 Савол: Ассаламу алекум. Ўша кечаги укамизнинг саволи яна | Radioblog Sahwii

829 Савол:

Ассаламу алекум.
Ўша кечаги укамизнинг саволи яна. Уч талоқ қилган аёли, уйидан ҳеч қаёққа чиқиб кетмайман деяпди, экан. Унинг ўғли бор Армияда. Қизи бўй етиб қолган. У ҳам катта аёл. Эрга тегадими йўқми? Уни масаласи қанақа бўлади? Шаръий томондан қандай қилиш керак? Ўзи у аёлини ташлаб кетганига етти саккиз йил бўлиб қолди. Уй отасиники. Отаси ҳали тирик. Шу уйда у аёл 20 йилдан ортиқ яшаган. Уни уйдан ҳайдаб чиқариши тўғрими?


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Уй аслида, чолга тегишлидир. У вафот этса, уйни меросхўрларига тақсимланади. У кишига ва уни синглисига улуши берилади. Бу биринчи масала. Иккинчиси, бу киши вафот этган тақдирда, шу уйдан уни ўғли ва қизига улуш берилади. Талоқ қилган аёлига берилмайди. Лекин, ҳали бу уй у кишини уйи эмас. Бу уйни эгаси тирик. Ўша одам уйга эгалик қилади. То у ўлгунга қадар, бу уйда ким яшашини ва ким чиқиб кетишини у киши ҳал қилолмайди. Мен масалани шаръий томонларини айтяпман. Қолаверса, чол уйни ўғлига қолдирган тақдирда ҳам, у кишини боласи ва қизи шу уйда яшаркан. Уларнинг бу уйда яшаш ҳаққи бор. Бу ҳақ уларга Аллоҳу таоло томонидан берилгандир. Бу ҳақдан уларни ҳеч ким мосиво қилолмайди.
У киши узоқ йиллар бу аёдни ташлаб қўйиб, унга зулм қилган. Яна устига уч талоқ қўйган. Энди эса. Уйдан чиқармоқчи. У киши мардлик қилиши ва уйдан ўзи чиқиб кетиши керак. Уйда уни боласи яшайди. У бола чолдан кейин, уйга меросхўр бўлиб қолади. У болани онаси ҳам, у билан бирга яшашга ҳақлидир. Бола ўз ҳаққи бўлган уйда, ўз онаси билан яшашга ҳақлидир. Онаси бошқа эрга чиқмаса, демак, боласи билан яшаб қолади. Бу она ва боланинг ҳаққидир. Бу киши, уйга даъвогарликдан воз кечиши ва шу талоқ қилган аёлни бу уйдан ҳайдамаслиги керак. Ўзи қаерда яшаётган бўлса, ўша ерда ватан қилиб қолгани афзалдир. Мардлик ва одамгарчилик ҳам шундай бўлади. Шаръий жиҳатдан ечим ҳам шудир. Уни ҳали бу уйга эгалик ҳаққи йўқ. Уйни эгаси отаси ва у тирик. Отаси тирик экан, у киши бу уйга хўжайинлик қилолмайди. Чолни ҳам, келинни уйдан қувишга ҳаққи йўқ. Негаки, келиндан неваралари бор. Невараларни эса, бу уйда Аллоҳ берган яшаш ҳаққлари бор. Бу ҳақни чол истаса, истамаса бекор қилолмайди. Шунингдек, унинг боласи ҳам бекор қилолмайди. Бу масалада шаръий мезонлар шундай. Давлат қонунларига борсалар, улар томонидан ҳам ҳукмлар чиқарилиши мумкин. Агар давлат ҳукми шу айтилган асосдан бошқача ҳукм чиқарса, унда бу зулм бўлади. Давлат Судига мурожаат қилган томон кабира гуноҳ қилган бўлади. Ишни Судсиз шаръий мезонда ҳал қилган афзалдир. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

18. 04. 2023