Get Mystery Box with random crypto!

832 Савол: Ассалому алайкум Рўза 29 кун бўладими? Жавоб: | Radioblog Sahwii

832 Савол:


Ассалому алайкум
Рўза 29 кун бўладими?

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу


صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فإنْ غُبِّيَ علَيْكُم فأكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلَاثِينَ.
الراوي : أبو هريرة | المحدث : البخاري | المصدر : صحيح البخاري
الصفحة أو الرقم: 1909 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]
التخريج : أخرجه البخاري (1909)، ومسلم (1081)

Рўза ойи баъзан 29 ва баъзан 30 кун бўлади. Доим 30 кун бўлмайди. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: ойни кўриб рўзани тутинглар ва ойни кўриб очинглар. Агар ой кўринмаса, Шаъбонни ўттизга тўлдиринглар.

Бухорий ва Муслим ривояти

Муҳадлдислар саҳиҳ деганлар


Бу ҳадисда, рамазон ойи бошланиши ва тугаши белгилаб берилди. Шаъбон 29 кун бўлиши мумкинлигини ва ўттиз кун ҳам бўлиши мумкинлигини тушунамиз. Лекин, уни 29 кун бўладими ё 30 кунми, то ойни кўрмагунча билиш имконсиздир. Олдиндан тахминан айтиш имконсиздир. Шунга 29 кечада ойга қаралади. Рамазон ҳилоли кўринса, рўза бошланади. Шу билан то 29 рамазонгача давом этади. Кейин, Шаввол ойи кўринса, рўза очилади ва хайит бўлади. Ой кўринмаса, яна бир кун рўза тутилади. Унда рамазон ўттиз кун бўлади. Шаъбон ўттиз бўлиши ва рамазон 29 бўлиши мумкин. Ёки, аксинча, бўлиши ҳам мумкин.

Ибн Боз айтади:

فلا يجوز لأحد أن يحكم رأيه ويقول: عن الشهر دائمًا يكون ثلاثين؛ لأن هذا القول مصادم ومخالف للأحاديث الصحيحة الثابتة عن رسول الله ﷺ كما أنه مخالف لإجماع المسلمين، فإن العلماء قد أجمعوا قاطبة على أن الشهر يكون تسعًا وعشرين ويكون ثلاثين

Ҳеч кимга ўзича рамазон ўттиз кун бўлади деб, ҳукм чиқариши жоиз эмасдир. Бу сўзи саҳиҳ ҳадисларга ва уммат ижмоъсига хилофдир. Уламолар рамазон ойи 29 кун ва 30 кун ҳам бўлиши мумкинлигига ижмоъ қилишган.

Баъзи ерларда доим 30 кунлик рўза тутилади. Календарлари олдиндан рўзани 30 кун қилиб белгилаб беради. Бу тўғримас. Буни олдиндан белгилаш хатодир. Агар хайит кунини олдиндан билиш учун, бир кун белгилаб қўйиб, рўзани 30 кунлик қилиб, календар чиқарилса, у куни тасодифан хайитга тўғри келиши ҳам мумкин. Баъзан тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Ўзбекистонда рўза доим 30 кунга ҳисобланади. Лекин, дунёда олдиндан белгилаб қўймасдан, ойга қараб, 29 кунда тугатишлари ҳам мумкин. Ана шунда, ҳамма хайит қилиб юрганида, бизда рўза тутиб юришади. Ваҳолонки, хайит куни рўза тутишдан қайтарилдик. Шунинг учун, ойга қараб тутиш ва ойга қараб очиш керак. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

19. 04. 2023