Get Mystery Box with random crypto!

831 Савол: Паспорт олишга динимиз қандай қарайди? Жавоб: | Radioblog Sahwii

831 Савол:

Паспорт олишга динимиз қандай қарайди?


Жавоб:

823 саволга жавобда бу масалага ҳам тааллуқли жавоб берилган. Паспорт бу шахснинг у ё бу давлатга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатдир. Унинг мазмун моҳияти шу халос. Бу билан бугунги замонавий давлатлар ўз фуқароларини бошқасидан ажратиб оладилар. Шунингдек, шуни кўрсатиш эвазига, учоққа чиқиш ва бошқа давлатга киришга рухсат берилади. Паспортни олиш олмаслик, аслида мубоҳ масала. Уни олиш шарт ҳам эмасва ҳаром ҳам эмас. Олмаслик ҳам гуноҳ ҳам эмас ва олган савоб ҳам эмас. Бу ерда, у дунёвий эҳтиёж учун зарурат ҳисобига киради. Усиз бир ерга бориш имкони йўқ. Шунинг учун уни олишлик керак. Буни олган ва олмаган одамнинг имони зиёда ёки кам бўлиб қолмайди. Бу олган билан фахрланадиган нарса ҳам эмас. Олмаган билан бир ери камайиб ҳам қоладиган нарсамас. Сафар қилиш учун зарурий эҳтиёж. Шу асосда, давлат органлари ва банклар шахсни кимлигини тасдиқлашади. Шу асосда муносабат ўрнатишади. Замонавий давлатчиликда зарурат юзасидан пайдо қилинган бир ҳужжат халос. Қадимда бу нарса бўлмаган. Ислом диёрида ҳам, куфр диёрида ҳам бўлмагани аниқ. Булар бугунги дунёдаги ривожланиш ўсган сари, одамлар кўпайган сари, уларни умумий суратда назорат қилиб туриш учун, сафар қилганида ўз шахсини тасдиқлаши учун, чиқарилган бир ҳужжатдир. Давлатига қараб, паспортнинг қадри қиммати ҳам турлича бўлади. Бу энди, давлатлараро муносабатларга боғлиқ нарсадир. Паспортда баъзи давлатларда миллати ёзилмайди. Баъзиларида жинси ҳам ёзилмайди. Баъзиларида булар бари ёзилади. СССР давлатида, паспорт ҳаммага берилмаган. Кейинроқ, ҳаммага беришлик бошланган. Аввалги пайтларда паспортларга шахснинг ижтимоий келиб чиқишини англатувчи ишчи, деҳқон, каби терминлар ҳам қўлланилган. Бундан ташқари, баъзи давлатларда, паспортига шахснинг мақоми ва диний қарашлари ҳам ёзиб қўйилган. Бугунга келиб, ижтимоий табақаси ва касби ёзилмайди. Яшаш жойи ва исми шарифи ёзилади халос. Паспорт маълум бир давлатга мансублик белгисидир. Баъзи, (демократик бўлмаган) давлатларда эса, жамият учун устувор ғоялар бўлади. Бундан келиб чиқиб, уни қайсидир маънода, маълум бир ғояни тарафдори ҳам деб тушуниш мумкин. Совет шоири Маяковсийни шеърида

Кўринг, ҳавас қилинг, гражданиман,
Мен улуғ, советлар мамлакатини.

Деган байти бор эди. Бу билан у паспортни ғоявий қурол сифатида талқин қилганди. Лекин, ҳозирги даврга келиб, паспортлар ғояга хизмат қилмай қўйди.
Шуниси тўғрироқдир. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

18. 04. 2023