Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.35K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-03-02 08:02:27 "ҲАМКАСБЛАР"

Бўрилар итни ўраб олишди ва ғажиб ташламоқчи бўлишди. Ит улардан ўлдирмасликни сўради, бунинг эвазига қўйларни овлашга ёрдам беришга ваъда қилди.

Бўрилар ўйлаб кўриб, итни тўдада қолдиришди. Икки йил давомида ит уларга яхши ёрдам берди, ҳамма нарсани ўргатди, тирикчилик учун қулай жойларни кўрсатди, улар билан ов қилди ...

Сўнг совуқ қиш келди, очлик уларни қийнай бошлади. Овлар муваффақиятсиз, бўрилар эса умидсиз эди. Нима қилиш керак? Улар барибир итни ейишга қарор қилишди. Ейишди. Суякларини кўмишди.

Кейин қабр тоши қўймоқчи бўлишди. Унга нима деб ёзишни ўйлаб бошлари қотди. "Хўш, кимдан деб ёзамиз?"

«Дўстлардан» дейишсинми? Йўғе, улар қанақа дўст... Ахир уни еб қўйишди-ку... «Душманлардан» деб ёзишсинми? Бу ҳам мос эмас, ахир икки йил давомида у билан ёнма-ён яшашди, ов қилишди, биров-бировдан хафа бўлмади ...
Охири, «Ҳамкасблардан» деб ёзишди.

Манзура БАХТИЁР таржимаси

@Advokat_Abdullayev
14.5K views05:02
Ochish/sharhlash
2024-02-28 11:16:46
Семинар-тренинг: Фарғона

Аввал хабар қилганимиздек, мана бугун семинар-тренингимизнинг Фарғона вилоятидагисини ўтказмоқдамиз.

Вилоят адвокатларидан билдирилган эътирозлар:

- Дастлабки эшитув ўтказиш ҳақидаги илтимосномамизни судьялар ҳали ҳам моҳиятан тушунмаяптилар.

- Суд мажлиси ўтказишга оид юқори даражадаги кўникмаларга эга эмаслик туфайли, гўёки хато ва камчиликлири қайд этилиб қолишидан қўрқиб, судьялар суд жараёнини аудио қайд этилишига оид илтимосномаларимизни шунчаки рад этиб келмоқдалар.

- Оқлов тасдиғини реал топган ҳолатларда ҳам оқлов ҳукми чиқаришдан "тийилиш тенденцияси" шаклланиб қолган.

@Advokat_Abdullayev
20.2K views08:16
Ochish/sharhlash
2024-02-26 19:54:44 Судьянинг ҳаракатига жиноий-ҳуқуқий баҳо берилиши шарт

“Bahodir Ahmedov” да эълон қилинган “Бўлмаган суд мажлиси” рукни остидаги мақола эътиборимизни тортди.

Агар ҳақиқатдан ҳам, Нурафшон туманлараро маъмурий суди судьяси Ш. Ниязов томонидан ўша суд мажлиси амалда ўтказилмагани ҳолда ҳал қилув қарори чиқариб қўйилган бўлса, унда масала жиддий.

2024 йил 13 февралдаги Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати раиси Д.Таджибаевнинг хатида маълум қилинишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилган ва шикоятдаги важлар ўз тасдиғини топганлиги учун судьяга интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ўтказилмаган суд мажлисини ўтказилди, деб, эълон қилинмаган қарорни эса, эълон қилинди, деб расмийлаштириб юборилиши бу, сохта ҳужжатлар тайёрланганлигини англатади. Бундай ҳолат эса одил судловнинг нуфузига путур етказади. Шу сабабли ҳам, судьянинг бундай ҳаракатига жиноий-ҳуқуқий баҳо берилиши шарт.

@Advokat_Abdullayev
13.2K views16:54
Ochish/sharhlash
2024-02-25 08:06:56 ЧЕГАРА

Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.

Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.

Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?

Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.

Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?

Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади.

Ўткир Ҳошимов

@Advokat_Abdullayev
18.4K views05:06
Ochish/sharhlash
2024-02-22 17:50:51 Учрашишга рухсат беришмаяптими?

Турмуш ўртоғингиз ёки бошқа яқинингиз жиноий таъқибга олиниб, ҳозирда ушлаб турилибди ёки қамоқда сақланмоқда.

Албатта, у билан учрашиш учун борсангиз, терговчидан рухсатнома олиб келинг, дейишади. Терговчига борсангиз, у рухсат бериш ёки бермаслик менинг тўла ваколатимда, деган қабилида муносабат қилиб, ҳозирча рухсат бермаслигини айтади. Ва балки, катта эҳтимол билан, иш якунлангунга қадар ҳам Сизга рухсат бермаслиги мумкин. Амалиётда кўп ҳолларда шундай.

Хўш, терговчи бунга ҳақлими?


Аввало, “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида ушлаб турилган ва қамоққа олинган шахс ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.

Қонуннинг 22-моддасида эса, “Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан учрашувлар берилади.”, - деб, эътибор қилинг, "берилиши мумкин", деб эмас, балки "берилади" деб қатъий белгилаб қўйилган.

Шу икки норма моҳиятан терговчига ва судга бундай мазмундаги мурожаатни қаноатлантириш мажбуриятини юклайди.

@Advokat_Abdullayev
15.3K views14:50
Ochish/sharhlash
2024-02-22 14:14:05 Огоҳ бўлинг, терговчи юзлаштириш тергов ҳаракатида сохтакорликка қўл уриши мумкин!

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 122-моддасига асосан, юзлаштириш илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда, бу қарама-қаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун ўтказилади.

Қонун мазмунига кўра, юзлаштиришдан олдин юзлаштирилиши кутилаётган шахслар аввал сўроқ қилинган бўлиши, уларнинг кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлиши ва бу қарама-қаршиликлар, албатта иш учун аҳамиятга эга бўлиши шарт.

Тергов амалиётида айрим терговчилар юзлаштиришнинг асл моҳиятини тушунмасдан ёки била туриб, мазкур тергов ҳаракатининг баённомасини очиқчасига сохталаштирмоқдалар.

Хусусан, терговчилар баённомага, аниқлаши лозим бўлган ҳолат бўйича ҳар икки сўроқ қилинувчиларнинг уларга берилган саволларга бераётган жавобларини қайд этиб бориш ўрнига, аввалги сўроқларда берган кўрсатувларини шундайича кўчириб қўймоқдалар.

Терговчи ўзининг бу ҳаракати билан ЖПКнинг 123-моддаси талабини очиқчасига бузган ҳисобланади. Унга кўра, қарама-қаршилик келиб чиққан ҳолатлар тўғрисидаги саволларга жавоб бериш учун ҳар бир сўроқ қилинувчига навбат билан эркин кўрсатувлар бериши имкониятини яратиб бериши шарт бўлиб, гўёки амалда шундай бўлгандек қилиб расмийлаштиради.

Бу эса, юзлаштириш амалда ўтказилмаганлиги, ёки ўтказилган деб топилган тақдирда ҳам, айни шу тергов ҳаракатининг моҳиятидан келиб чиқилганда, у бесамар ўтказилганлигидан, шунчаки расмиятчилик учунгина ўтказиб қўйилганлигидан далолатдир.

Қонунчилигимизга кўра, далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибларга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши шарт. Мазкур қоидага риоя этмаслик эса, ўша далилни номақбул, деб топилишига асос бўлади.

Бундан ташқари, далилларни сохталаштириш деганда, исботлашни амалга ошираётган шахс томонидан жиноят иши материаллари бўйича ҳужжатларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва бошқача тарзда бузиб кўрсатишда намоён бўлган ҳаракатлар тушунилиши лозим.

Шуни билинг, бундай сохталаштирилган баённомага албатта эътироз ёзишингиз ва шу йўл билан уни амалга оширган терговчининг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилишига эришишингиз мумкин.

@Advokat_Abdullayev
13.1K views11:14
Ochish/sharhlash
2024-02-10 18:03:08
Ҳатто хавфсизлик йўлида шахсни текширганда ҳам чегараларни бузмаслик керак

"Жиноятда гумонланган киши қўлга олинганда, судга унинг ушлаб турилишининг қонунийлигини кўриб чиқишни ва ушлаб туриш ноқонуний деб топилган ҳолда уни озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилишни сўрашга ҳақли.

Халқаро стандартлар асоссиз ушлаб туриш юзасидан баҳслашиш ҳуқуқи чекинишга йўл қўймайди.

Терговчилар жиноят воқелиги ҳақида ҳикояларни йиғувчилар ва бу ҳикояда асос етарли ёки етарли эмаслигини текшириш судьянинг иши. Ҳатто хавфсизлик йўлида шахсни текширганда ҳам чегараларни бузмаслик керак." - деди халқаро экспертлар.

#ушлаш #мажбурлов #қамоқ

@Advokat_Abdullayev
41.1K viewsedited  15:03
Ochish/sharhlash
2024-02-08 21:39:51 Одил судловда прокурор: Мақсад ҳақиқатни фош қилишми, ёки ... ?

Судларда жиноят ишларини кўрилишида давлат айбловини қувватловчи прокурорларнинг мажбурий шаблонга айланиб қолган "стандарт" позицияларига ҳақли эътирозимиз бор.

Давлат айбловини қувватлаш вазифаси бу, ҳар қандай ҳолатда ҳам, шу жумладан ойдинлашаётган ҳақиқат айбловга тамомила ёки қисман тескари манзарани ифодаланган ҳолатларда ҳам айбловни қувватлаш мажбуриятини англатмаслиги керак.

Ўз навбатида, айнан шу йўналишдаги прокурорларнинг фаолиятига баҳо беришда судда қатнашган ишлар сони, суд қарорларига билдирган протестларнинг самарадорлиги кабилар эмас, балки қонуний, асосли ва адолатли қарорлар чиқарилишида судларга фаол кўмаклашганлиги, суд қарорлари кейинчалик юқори инстанцияларда ўзгартирилмаганлиги ёки бекор қилинмаганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар мезон қилиб олиниши керак, назаримизда.

Олий суд ахборотига кўра, 2023 йилда 1244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган. Юқори инстанция судлари томонидан 7332 нафар шахсга нисбатан қуйи судларнинг қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган.

Шуни ўзидан ҳам хулоса қилишимиз мумкинки, ишда давлат айбловини қувватлаётган аксарият прокурорлар асл мақсад бўлган ҳақиқатни юзага чиқариш ва адолатни қарор топишига кўмаклашиш учун эмас, балки ҳар қандай ҳолатда давлат айбловини қувватлаш позициясини маҳкам ушлаб олиш учун курашмоқдалар.

Хоҳлардик-ки, давлат айбловини қувватлаётган прокурорлар тортишув принципини амалда ишлашида фаол бўлсинлар. Бу жараёнда эса, мазкур принцип нима қилиб бўлса ҳам, "ютиб чиқиш" га эмас, балки асл ҳақиқат юзага чиқишига ва адолат қарор топишигагина хизмат қилишга қаратилганлигини унутиб қўймасинлар.

#айблов #тортишув

@Advokat_Abdullayev
17.9K viewsedited  18:39
Ochish/sharhlash
2024-02-06 16:38:49 Яна такрорлаймиз: озод қилиниши шарт

Пленум қарорининг 23-бандида ЖПКнинг 243-моддаси ўнинчи қисми 2-1-бандига тушунтириш берилган.

Моддада, шунингдек судьяга бошқа вариантдаги ажримлардан бирини чиқариш ваколати ҳам берилган. Баҳслашилаётган ажрим айнан 2 - бандида назарда тутилган, “қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида”ги ажримдир.

Бундан ташқари, 2, 2-1-бандларида назарда тутилган қамоққа олишни рад этиш ҳақидаги ажримлардан бири чиқарилганда суд залида қамоқдан қилиш назарда тутилмаган.

Шундай экан, судья қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарса, шахс дарҳол озод қилинмасдан нима қилиниши керак? Ё ҳибсда сақланган ҳолда тергов органига соқчи орқали қайтариб юборсинми, ёки суд залида терговчининг ўзига топширсинми? Буларни қай бири ЖПК талабига мувофиқ? Демак, бундай вазиятда ушлаб турилган шахс қўйиб юборилиши керак-да.

Шу каби баҳсли мунозаралар юзага келмаслиги учун Пленум ўз қарорини янада аниқлаштириб, узил-кесил тушунтириш беришига зарурат бор.

@Advokat_Abdullayev
16.3K views13:38
Ochish/sharhlash
2024-02-02 13:49:27 Энди нималар қилинмоқчи, ёки “YURISTKADR” ҳақли

YURISTKADRнинг “Тафтиш судида бардак бошланяпти” деган мақоласи эътиборга молик.

Агар Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Икрам Алманов 16 кун давомида ишни бошқа судья иш юритувига ўтказиш масаласини ҳал қилмаган бўлса, демак ишларни судьялар ўртасида тақсимланишида ҳали ҳам инсон омили аралашувидан ҳоли тизим яратилмаганлигидан далолатдир.

Зотан, Тошкент шаҳар суди масъуллари буни оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогер ва журналистлар билан очиқ мулоқотда тан олишди.

Тафтиш қоидалари амалиётга жорий этилишига тайёргарлик ишлари, авваламбор етарли даражада ташкил этилмаган кўринади.

Тафтиш қоидаларидаги номувофиқликлар ва зиддиятлар борасида ҳам баъзи танқидий фикрларимиз йўқ эмас. Келгусида баҳам кўриб борамиз. Фақат ҳозирча бир савол қизиқ: Энди нималар қилинмоқчи?

@Advokat_Abdullayev
17.0K views10:49
Ochish/sharhlash