Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.35K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-01-18 19:20:31 Сенат: Ғалати мантиқ

Шу кунларда Сенатда ИИВнинг “обрўсизлантириш қонуни” қизғин муҳокама қилинмоқда. Унга кўра:

195-2-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ маълумотларни уларни обрўсизлантириш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифаларини бажариши чоғида олинган фото- ва видеотасвирларни уларни обрўсизлантириш мақсадида, яъни ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Уни ўрганиб чиқиб қуйидаги эътирозларимиз ва мулоҳазаларимиз баҳам кўрмоқчимиз:


Биринчидан, модда матнидаги “фото ва видеотасвирларни” деган қисмида “ва” боғловчиси тенг ва айни пайтда бириктирувчи боғловчи вазифасини бажаришидан келиб чиқсак, модда шу матн ҳолатида маъқулланиб, амалиётга кирса, унда шахс мазкур модда билан жавобгарликка тортилиши учун у ҲМҚО ходимларининг ҳам фото, ҳам видеотасвирларини тармоққа жойлаштирган бўлиши талаб этилади. Фақатгина фото ёки фақатгина видеотасвирни жойлаганлик ушбу модда бўйича жавобгарликни келтириб чиқармайди.

Иккинчидан, матннинг “уларни обрўсизлантириш мақсадида” деган қисмидаги “лар” кўплик қўшимчаси ушбу жумлага икки ёки ундан ортиқ ҲМҚО ходимларини обрўсизлантириш мақсад қилинган бўлиши кераклиги маъносини ифодалаб қўйган. Фақатгина бир нафар ҲМҚО ходимини обрўсизлантиришни мақсад қилганлиги шахсни шу модда билан жавобгарликка тортилишини истисно этади.

Учинчидан, модда матнида, унда ифодаланиши керак бўлган қилмишнинг субъектив томони тўлақонли очиб бера олинмаган. Бу эса, шундай ҳаракатни содир этган ҳар қандай шахсни обрўсизлантириш мақсадини кўзлаган, деб баҳоланаверишига “лазейка” очиб қўяди. Ё айнан шу кўзланяптими?

Тўртинчидан ва асосийси, аввалдан худди шундай қилмишлар учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи алоҳида модда мавжуд бўлгани ҳолда (МЖтКнинг 202-2-моддаси) яна қўшимча тарзда ҲМҚО ходимларининг ўзигагина “аталган” яна бир модда киритилишида қандай мантиқ бор? Ёки қонун ижодкори ҲМҚО ларда ишлайдиганлар билан, уларда ишламайдиганларнинг қадр-қиммати ва (ёки) обрўларини бирини бошқасидан устун ёки паст баҳоламоқчими?

Ваҳоланки, амалдаги 202-2-моддада ҳар қандай шахс, у ҲМҚО ходими бўладими, йўқми, қатъий назар уни обрўсизлантириш мақсадида шундай ҳаракатлар содир этганлиги учун жавобгарлик қамраб олинган.

@Advokat_Abdullayev
13.7K views16:20
Ochish/sharhlash
2024-01-18 08:22:02 Озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмас

Ҳеч ким бирор-бир шартнома мажбуриятини бажара олмайдиган аҳволда бўлгани асосидагина озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмас.

Ҳуқуқий асос:
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт 11-моддаси

Ўзбекистон Республикаси мазкур Халқаро пактга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги 127-I-сонли «1966 йил 16 декабрдаги фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган.

Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 28 декабрдан кучга кирган.

@Advokat_Abdullayev
12.7K views05:22
Ochish/sharhlash
2024-01-17 16:45:22 Энди фуқаролар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари, ҳаракатсизликлари, қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.

Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Бундай ҳолатларда фуқаролардан берилган аризалар бўйича ундириладиган давлат божи БҲМнинг 70 фоизи этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида эди).

@Advokat_Abdullayev
16.6K views13:45
Ochish/sharhlash
2024-01-12 16:57:10
Одил судлов: Суд раиси жавобгарликка тортилиши керак

Тан олиш керакки, одил судловни адвокат иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Судларга қонуний, асосли ва адолатли қарорлар чиқарилишида ёрдам берар экан, адвокат сўрови бунда муҳим қонуний восита ҳисобланади.

Қонунчиликда адвокат сўровига нисбатан лоқайд муносабатда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Албатта жавобгарликка тортиш суд орқали амалга оширилади, лекин айнан суднинг ўзи сансоларликка йўл қўйса, унда адвокатнинг бу функцияси қоғозлардагина қолиб кетаверади.

Юқоридаги ҳолатда жиноят ишлари бўйича Қорақўл туман судининг раиси Б.Ачилов интизомий жавобгарликка тортилиши керак. Зеро, адвокат сўровига нисбатан мансабдорлар лоқайд муносабатларини ўзгартиришлари керак.

@Advokat_Abdullayev
14.0K viewsedited  13:57
Ochish/sharhlash
2024-01-12 09:30:46 Одил судлов: Қоидалар ишламас экан, "буюртмачи" ларнинг ошиғи олча

“Заказ” ишлар, хоҳ у маъмурий иш бўлсин, хоҳ жиноий, иш “танланган” судьяга келиб тушишига эришиб, шу йўсинда "исталган" қарорларга эришиш амалиёти ҳамон сақланиб қолмоқда. Айниқса, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур, Олмазор ва Зангиота туманлари судлари амалиётида бунга кўпроқ дуч келмоқдамиз. Бунинг замирида судловга тегишлилик қоидалар бузилиши билан боғлиқ масала ётибди.

Суд ишларини тақсимлашда электрон тизим ишга туширилди, лекин барибир инсон омили аралашаётганидек. Бундан ташқари, назаримизда, айни пайтда яратилган тизим орқали ишларни судловга тегишлилик қоидаларига тўлақонли риоя этган ҳолда тақсимланишига эришиш имкониятини бермайди.

Мазкур масалага кўплаб ечимлар тақдим этиш мумкин, улардан бири: айнан судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда ишни ўз иш юритувига қабул қилиб олган судьяни рад этиш (отвод) масаласи қонунчиликда аниқ ва қатъий белгиланиши керак бўлади. Масалан, бундай мазмундаги процессуал нормаларни Беларусь, Қозоғистон Жиноят-процессуал кодексларида учратиш мумкин. Балки бундай норма мазкур республикаларда ҳам “заказ” ишлар ортидан киритилган бўлса ажаб эмас.

Бундай амалиёт “заказ” ишларда буюртмачининг ўз ниятига, одил судловнинг қўли билан эришиши имкониятидан қисман бўлса-да, маҳрум қилишга хизмат қилиши мумкин, ҳар ҳолда.

Шундай экан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши тизимда судловга тегишлилик қоидаларига риоя этилиши аҳволини ўрганиб умумлаштириб, натижасига кўра тўлақонли аниқ ечимлар қилиб беришига умид қиламиз.

"Заказ" ишлар ҳақида аввал бир неча маротаба тўхталиб ўтганмиз.

@Advokat_Abdullayev
22.6K views06:30
Ochish/sharhlash
2024-01-11 13:36:21
Олий суд томонидан экстремизм, терроризм ва ақидапарастик ғоялари билан йўғрилган деб топилган, шунингдек аҳоли орасида турли ихтилоф ва тушунмовчилик, мутассиблик ҳамда экстремистик, террористик ташкилотлар ва уларнинг ғоявий етакчилари фаолиятига нисбатан хайрихоҳлик кайфиятини уйғотувчи материалларнинг 2024 йил 10 январь ҳолатига РЎЙХАТИ

@Advokat_Abdullayev
13.8K views10:36
Ochish/sharhlash
2024-01-08 09:14:09 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларини самимий табриклаймиз. Қонун қаерда бўлса, ўша ерда прокурор бор. Қонун устуворлиги йўлида чарчаманглар.
13.5K viewsedited  06:14
Ochish/sharhlash
2024-01-08 09:08:31 Таътилда эдик, ва ниҳоят қайтдик. Ишни бошладик.
12.6K views06:08
Ochish/sharhlash
2023-12-23 20:49:22 Шахсларнинг мурожаатларини жавоблантиришда “асосга қарши асос” усули

#мурожаат #норма

Одатда қонун талабидан келиб чиқиб, ҳуқуқларимиз ва қонуний манфаатларимизни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат - аризани, бузилган ҳуқуқларимизни тиклаш ва қонуний манфаатларимизни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат - шикоятни ҳал қилиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборамиз.

Албатта мурожаатимизда бир эмас, бир неча масала бўйича важларимизни кўрсатиб тақдим этар эканмиз, кўриб чиқиш натижасига кўра рад жавоби умумий мазмун билан шаблон тарзда тақдим этилиши ҳолларига ҳам дуч келмоқдамиз. Ваҳоланки, ушбу масалада қонунчиликда аниқ-тиниқ қоида белгилаб қўйилган.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрири)нинг 27-моддасига асосан, мурожаатларга жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак.

Демак, мурожаатимиз қаноатлантирилмаган тақдирда мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларимизни инкор этувчи ҳар бир асос алоҳида - алоҳида, аниқ ва тушунарли тарздаги изоҳлари билан келтириб ўтилган ҳолда ва албатта ёзма шаклда жавоблантирилиши лозим.

Бундай талаб қаноатлантириш лозим топилган мурожаатларга нисбатан ҳам бирдек тааллуқлидир.

Шундай экан, мурожаатларимизга берилаётган жавоб хатларига диққатли ва эътиборли бўлиб, етарлича асослантирилмаган ва изоҳлаб берилмаган жавобларга қарши эътирозларимизни билдиришдан асло андиша қилмаслигимиз лозим. Чунки бу ўз навбатида мурожаатимизни кўриб чиқилишига масъул идоралар, мансабдор шахсларнинг ҳар бир мурожаатга атрофлича, ҳар томонлама ва чуқур ёндашишларига ундаб туради.

Муқаддам одил судловдаги айрим оғриқли нуқталар ҳақида тўхталиб, “асосга қарши асос" усулини зарур даражада тадбиқ этилмаётганига нисбатан эътирозларимизни баён қилган эдик.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.2K views17:49
Ochish/sharhlash
2023-12-23 19:06:00
@Advokat_Abdullayev
13.2K views16:06
Ochish/sharhlash