Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.35K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-12-07 07:44:34 РОСТГЎЙЛИК

Бир эркак болаларини олиб, ўйингоҳга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди:  
- Чипта неча пул туради?
- Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?
- Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2 та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.
Чиптачи кулиб дебди:
- Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин. 
- Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…

P.S.: Фарзандларимизни болалигидан ростгўйликка ўргатайлик!

Манба
: Ибратли дунё

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.0K views04:44
Ochish/sharhlash
2023-12-05 08:22:41 Далилни қачон ишончли, дейиш мумкин?

Бу мавзуга шу кунларда судда кўрилаётган бир жиноят иши сабаб тўхталишга қарор қилдик.

Маълумки, ЖПКнинг 95-моддасига асосан ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.

Модданинг 4-қисмидаги таърифга кўра, текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли, деб ҳисобланади.

Бироқ, айрим судьялар томонидан айблов ёки оқлов тўхтамига келинишида далилга унинг ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо беришда қийинчиликларга дуч келишаётганликлари кўзга яққол ташланиб қолмоқда.

Олий суд Пленумининг «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 4-бандида “Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб ҳисобланади. Судланувчининг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши лозим.”, - деган тушунтириш берилган.

Лекин, назаримизда бу ҳам етарли эмас. Қонунда ёки Пленум қарорида ишончлилик тушунчасига аниқ ва тўлиқ таъриф берилмаганлиги учун ҳам муайян бир ишончли далилни ишончсиз далилдан ажратишда, фарқлашда муаммолар юзага келмоқда...

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.4K views05:22
Ochish/sharhlash
2023-12-05 06:45:18 Энг катта хатойимиз

Донишманд ўзининг шогирдларига оппоқ қоғоз кўрсатди ва ўртасида қора чизиб қўйди.
- Бу ерда нимани кўраяпсизлар?
- Нуқтани...
- Қора нуқтани...
- Семиз қора нуқтани...
Шунда донишманд шундай дебди:
- Сиз хаммангиз фақатгина кичкина нуқтани кўрдингиз ва хеч қайсингиз катта оқ коғозга эътибор бермадингиз. Бизнинг ҳам энг катта хатойимиз одамлар қалбининг поклигини кўрмай, кичкинагина нуқсони туфайли уларга эрта ҳукм беришимизда...

Манба: Ибратли дунё

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.5K views03:45
Ochish/sharhlash
2023-12-04 21:14:42
Бу вазиятда аслида ҳақиқий ўғри ким? Охиригача кўринг ва мулоҳаза қилинг.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
16.4K views18:14
Ochish/sharhlash
2023-12-03 20:26:02 2023 йил ноябрь ойидаги фойдали постлар

Терговчи тақдимнома киритишга ҳақлими?

Одил судлов: Кўрсатувларингиз сохталаштирилганда...

Одил судлов: Жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок эта оласиз

Прокурор назорати: Қонун ҳайдовчи учун имтиёз бердими, демак қонун ишласин

Адвокат нутқи судьянинг қарорини ўзгартира олади

Одил судлов: Фаолликда нотенглик

Ҳақорат қилишга оид 5 та муҳим маълумот

"Тўполон қилсанг мелисага бервораман, қамаб қўяди"

Одил судлов: Ишончсизликни орттирманг!

Мустақиллиги ҳамон қоғоздагина қолиб кетаётган адвокатура

Tезкор-қидирув: Шахсий телефонингиз шахсий сирларингиздир

Одил судлов: Адолат излаб борган жойингда ўзларига адолат қила олмасалар ...

Ташқи кўздан кечириш - кўздан кечиришдан фарқ қилади.

Қонунийлик принципи: Кодекс кодекс бўлганига пушаймон бўлди

Одил судлов: Диний таълимотми ёки насиҳат?

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.8K views17:26
Ochish/sharhlash
2023-12-03 19:45:47
Терговчининг йўналтирувчи саволлари ёки ўз ўзини "страховкалаш"

Бу матнни Сиз деярли барча терговчилар томонидан расмийлаштирилаётган сўроқ баённомаларида учратишингиз мумкин. Қизиқ, айни пайтда кулгили.

Қўйилган биринчи савол аслида иккита саволдан иборат. Аввало, ҳар иккала саволларнинг ўзида жавоб мазмуни ифодалангани ва айни пайтда ишоралангани учун ҳам улар процессуал ҳуқуқий нуқтаи назаридан ёндашсак, йўналтирувчи саволлар эканлигини тушуниш қийин эмас. Йўналтирувчи саволлар берилишига эса Кодекс рухсат бермайди.

Қолаверса, эътибор беринг! "Сизга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ёки бирор бир шахс томонидан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмадими?", - деган саволда сўроқ қилаётган терговчининг ўзи ҳам назарда тутилмоқда. Яъни, "Мен томонимдан тазйиқ ўтказилмадими?", - деб сўраш орқали сўроқ қилувчи ўзини ўзи ҳимоя қилиб олиши (страховка) кафолати сифатида фойдаланишдир.

Агар терговчи тазйиқ ўтказган бўлса, баённомада эътирозингизни ёзиб қўйинг.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.2K viewsedited  16:45
Ochish/sharhlash
2023-12-01 08:19:31 Ҳаётдаги балансингизни сақлаб қолиш учун сиз ҳар доим ҳаракат қилишингиз ва олдинга интилишингиз керак.

Алберт Эйнштейн
13.3K views05:19
Ochish/sharhlash
2023-11-30 17:57:44 Одил судлов: Диний таълимотми ёки насиҳат?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг амалиётга тадбиқ этилишида ҳақли эътирозлар юзага келишига сабабчи бўлаётган моддаларидан бири бу 241-моддаси бўлиб қолди. Яъни, диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш

Ушбу модда диспозицияси матни қуйидагича: "Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш"

Судлар айнан ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда шахсни айбдор деб топишда шунчаки қачондир ўтмишдаги суд амалиётини гўёки суд прециденти сифатида қабул қилиб олиб, “қолип” кўринишида ёндашиб келмоқдалар.

Бизнингча эса судлар, ушбу модда бўйича ҳар бир алоҳида маъмурий ишни кўриб чиқишда диний илм мутахассисини, керак бўлса экспертини жалб қилишлари шарт. Чунки муайян бир жараённи диний таълимотдан сабоқ бериш, деб баҳолашлари, ёки бирор материални, ёҳуд манбани айнан диний таълимот манбаси, деб топишда ўз шахсий қарашларига, муайян динга оид шахсий билимларигагина таянишга ҳақли эмаслар.

Лекин афсуски, биз кузатган ва хабардор бўлган айни шу модда билан боғлиқ суд амалиётининг ҳеч бирида ушбу масалага ойдинлик киритишда диний илм мутахассиси ёки эксперти жалб қилинганлигини кузатмадик.

Шундай маъмурий ишлардан бири жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди судъяси С.Авлакулов томонидан 2023 йил 25 октябрда кўриб чиқилган фуқаро А.Камоловга нисбатан бўлган маъмурий ишдир.

Суд қарорига кўра, А.Камолов ўқув марказида раҳбари сифатида фаолият юритиб келгани ҳолда “телеграм” ижтимоий тармоғида “Абдуллоҳ” номли профил очиб, у орқали “Arab tili” номли телеграм гуруҳини ташкил қилиб, диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз 2022 йил декабрь ойи бошларидан буён гуруҳга аъзо бўлган 15 нафар ўқувчиларга Қуръони карим ва ҳадислар доирасида ноқонуний диний сабоқ бериб келганлиги аниқланган экан.

Лекин на ушбу жараён диний таълимот ҳисобланиши ёки йўқлиги борасида на бир диний илм мутахассис фикри, ва на эксперт хулосаси олинган.

А.Камолов судга ҳақиқатда дарс машғулотлари орасида тингловчиларига гўзал одоб, хулқ-атвор, ҳалоллик каби қадриятлардан насиҳатлар қилишда айрим саҳиҳ ҳадислардан иқтибослар келтирганлигини, шунингдек, ҳадислар матнидан шунчаки арабча матнни таржима қилиб бериш машғулоти сифатида фойдаланганлигини баён қилади.

Судлар чиройли хулқнинг, гўзал одобнинг, ҳалолликнинг, тинчликнинг, умуман олганда яхшиликнинг тарғиботига, насиҳатига қаратилган таълимот жараёнлари билан диний таълимот жараёни ўртасидаги фарқни ажратиб олишлари лозим бўлиб, бунинг учун эса албатта тегишли диний илм мутахассис фикри, зарур ҳолларда эса эксперт хулосаси билан ҳисоблашишга мажбурдирлар.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.7K views14:57
Ochish/sharhlash
2023-11-30 12:06:16 Қонунийлик принципи: Кодекс кодекс бўлганига пушаймон бўлди

Кеча бир судда терговчи гувоҳ сифатида сўроқ қилинди. Уни сўроқ қилиш ҳақида биз илтимоснома киритган эдик. Терговчининг жавобларидан шу маълум бўлди-ки, у Жиноят-процессуал кодекси (кейинги матнларда ЖПК) да назарда тутилмаган, кодекс билан тақиқланмаган ҳар қандай қарорни қабул қилиши мумкин экан.

Ажойиб! ЖПК агар тилга кирганда эди, ўзининг Кодекс эканига пушаймонлигини дод солиб айтишдан тийила олмаган бўларди. Нега дейсизми?

ЖПК нинг 1-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят-процессуал кодекси билан белгиланиши ҳақида қатъий талаб мавжуд.

Жиноят ишларини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби барча судлар, прокуратура, тергов, суриштирув органлари, адвокатура, шунингдек фуқаролар учун ягона ҳамда мажбурийдир.

Кодекс, хоҳлаймизми-йўқми, бажарилиши ва амал қилиниши шарт бўлган ягона, мажбурий тартибни назарда тутмоқда.

Агар ягона ва мажбурий тартибдан четга чиқилса-чи?
Кодекснинг 11-моддасида қонунийлик принципи белгиланган. Унга кўра, қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъий назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Чекиниш деганда табиийки, Қонун доирасидан четга чиқиш деб тушунамиз. Юқорида таъкидланганидек, ягона ва мажбурий тартибдан четга чиқиш албатта қонунийлик принципини бузиш демакдир.

Қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келади?
ЖПКнинг 95-1-моддасига асосан далил номақбул далил, деб топилишига хизмат қилади. Номақбул далил эса шахсни бирор бир ҳуқуқбузарликни содир этганликда айблаш учун асос бўла олмайди.

Шунингдек, бундай вазиятларда ишнинг аниқ ҳолатларидан келиб чиқиб, терговчи ҳаракатининг мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш белгиларига ҳуқуқий баҳо берилиши керак бўлади.

Терговчиларга юбориб қўйишни унутманг!

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.7K views09:06
Ochish/sharhlash
2023-11-29 15:04:36 Ҳайдовчилар учун янги жиноий жавобгарликлар белгиланиши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 28 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Қонун лойиҳасига,
-Транспорт воситаларини маст ҳолатда бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик;
-Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс транспорт воситасини бошқарганлиги учун ҳам жиноий жавобгарликларни назарда тутувчи бир нечта қўшимча моддалар киритилган.

Каналга уланиш
:
@Advokat_Abdullayev
15.0K views12:04
Ochish/sharhlash