Get Mystery Box with random crypto!

Судьянинг ҳаракатига жиноий-ҳуқуқий баҳо берилиши шарт “Bahod | Advokat Abdullayev

Судьянинг ҳаракатига жиноий-ҳуқуқий баҳо берилиши шарт

“Bahodir Ahmedov” да эълон қилинган “Бўлмаган суд мажлиси” рукни остидаги мақола эътиборимизни тортди.

Агар ҳақиқатдан ҳам, Нурафшон туманлараро маъмурий суди судьяси Ш. Ниязов томонидан ўша суд мажлиси амалда ўтказилмагани ҳолда ҳал қилув қарори чиқариб қўйилган бўлса, унда масала жиддий.

2024 йил 13 февралдаги Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати раиси Д.Таджибаевнинг хатида маълум қилинишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилган ва шикоятдаги важлар ўз тасдиғини топганлиги учун судьяга интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ўтказилмаган суд мажлисини ўтказилди, деб, эълон қилинмаган қарорни эса, эълон қилинди, деб расмийлаштириб юборилиши бу, сохта ҳужжатлар тайёрланганлигини англатади. Бундай ҳолат эса одил судловнинг нуфузига путур етказади. Шу сабабли ҳам, судьянинг бундай ҳаракатига жиноий-ҳуқуқий баҳо берилиши шарт.

@Advokat_Abdullayev