Get Mystery Box with random crypto!

Яна такрорлаймиз: озод қилиниши шарт Пленум қарорининг 23-бан | Advokat Abdullayev

Яна такрорлаймиз: озод қилиниши шарт

Пленум қарорининг 23-бандида ЖПКнинг 243-моддаси ўнинчи қисми 2-1-бандига тушунтириш берилган.

Моддада, шунингдек судьяга бошқа вариантдаги ажримлардан бирини чиқариш ваколати ҳам берилган. Баҳслашилаётган ажрим айнан 2 - бандида назарда тутилган, “қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида”ги ажримдир.

Бундан ташқари, 2, 2-1-бандларида назарда тутилган қамоққа олишни рад этиш ҳақидаги ажримлардан бири чиқарилганда суд залида қамоқдан қилиш назарда тутилмаган.

Шундай экан, судья қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарса, шахс дарҳол озод қилинмасдан нима қилиниши керак? Ё ҳибсда сақланган ҳолда тергов органига соқчи орқали қайтариб юборсинми, ёки суд залида терговчининг ўзига топширсинми? Буларни қай бири ЖПК талабига мувофиқ? Демак, бундай вазиятда ушлаб турилган шахс қўйиб юборилиши керак-да.

Шу каби баҳсли мунозаралар юзага келмаслиги учун Пленум ўз қарорини янада аниқлаштириб, узил-кесил тушунтириш беришига зарурат бор.

@Advokat_Abdullayev