Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.35K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-12-12 11:34:01 Одил судлов: муаммолар ихтиёрларнинг чегараланмаганида

Тан олишимиз керак-ки, судьялар ҳукм чиқаришда жуда катта ихтиёрга эгадирлар. Масалан, муайян бир иш қайси судьяга келиб тушганига қараб, турлича ҳукм чиқарилиши мумкин. Ачинарлиси эса, бунинг табиий қабул қилиниб келиниши. Кечирасиз-ку, лекин ушбу табиийлик "Одил судлов" тушунчасига мутлақо тўғри келмайди, бизнингча. Стандардлар йўқ. Яъни, судья учун мажбурий бўлган, шахсий бўлмаган қоидалар тўплами ишлаб чиқилиши муаммонинг ечими бўлиши мумкин.

Чунки, судьянинг ихтиёри мезонга солина олмаслиги ҳукм чиқариш имкониятларини суистеъмол қилинишига олиб келиши табиий. Шахсга, масалан, жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш баробарида унинг ҳуқуқлари чекланиши мумкин, лекин бирор аниқ ҳуқуқий меъёр бу борада муайян жазо турини, меъёрини танлашни қатъий белгилаб бера олмаган.

Судьянинг танловини ҳақиқий текшириш имконини берувчи аниқ қоидалар йўқ. Ҳукмнинг оқибатларини синчковлик билан таҳлил қилишни назарда тутувчи нормативлар мавжуд эмас.

Судья шу даражада эркиндир-ки, ҳатто тақдири унинг қўлига тушиб қолганлар уни маъқулламаганлари учун ҳам жазолаш имконияти унга бериб қўйилган.

Қонун ижод этувчилардан ҳукмнинг жоиз бўлган мақсадларини аниқлайдиган ва бу мақсадларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берадиган нормаларни истаймиз. Шундай нормалар-ки, судьяларга ўз ҳукмларининг сабабларини ошкора очиқлаш мажбуриятини юкласин. Шундай нормалар-ки, судьяга ихтиёр бермасин, унинг кайфияти, характери ва бошқа шунга ўхшаш шахсий омиллар рол ўйнаб қўймасин.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
20.6K views08:34
Ochish/sharhlash
2023-12-11 11:38:33
Диний саволларга жавоб берувчи колл-марказ фаолияти кенгайди ва инновацион хизматлар қўшилди

Фатво марказининг колл-маркази: 781503344 телефон рақами орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

Манба: Fatvo.uz

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.7K viewsedited  08:38
Ochish/sharhlash
2023-12-09 13:48:11 Олий суд: Telegram-бот имкониятлари кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайти “Интерактив хизматлар” рукнидаги Telegram-бот хизмати такомиллаштирилиб, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ундаги имкониятлар кўлами кенгайтирилди.

Шу муносабат билан, Олий суд ахборот хизмати муқаддам йўлланган мурожаатларни янги талқиндаги Telegram-ботга қайтадан юборишни сўради.

Telegram-бот маълум қилишича, ушбу телеграм бот орқали фақат ишларини ўз вақтида, тўғри кўриш ва ҳал этиш, ишлар кўрилишини асоссиз чўзилишига барҳам бериш, судлар фаолиятидаги бюрократия ва коррупцияга оид мурожаатлар қабул қилинар экан.

#бот

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.3K views10:48
Ochish/sharhlash
2023-12-09 13:33:13 ИБРАТ СОАТИ

Бир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди: "Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин".

Кечқурун келиб қараса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчилигини айтади.
— Йўқ, — деди устози унга. — Сен яхшиси иборани ўзгартир: ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин, деб ёзиб қўй.

Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам, расмга ҳеч ким яқинлашмади.
— Кўрдингми, — деб кулди рассомнинг устози. — Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган — ислоҳ этадиганлар жуда кам.

Мухлислардан

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.0K views10:33
Ochish/sharhlash
2023-12-08 14:54:43 Диний таъқиб: Судьянинг ёндашуви таҳсинга сазовор

Эътиборимизни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси З.Латиповнинг 2023 йил 30 ноябрдаги қарори тортди.

Ш.А. га нисбатан Юнусобод туман ИИО ФМБ ҲПБ томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомага кўра, у диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб келган. Маъмурий материал судга уни ЎзРМЖтКнинг 184-2-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш учун юборилган.

Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун 6 млн. 800 минг сўмдан 34 млн. сўмгача жарима жазоси назарда тутилган.

Суд қарорига кўра эса, Ш.А.нинг ҳаракатларида ушбу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқ, деб топилган ва маъмурий иш тугатилган.

Асос сифатида, тақиқланган диний материаллар интернет жаҳон ахборот тармоғида ҳар қандай фойдаланувчи томонидан юклаб олиниши, сақланиши ёки эшитиб турилиши мумкинлиги, ушбу ҳолат аудио материаллар айнан тарқатиш мақсадида сақланганлигини англатмаслиги келтирилган. Ўз навбатида, тарқатиш учун сақлаб келганлиги билан боғлиқ бирор бир далил аниқланмаганлиги урғуланган.

Албатта, бизнингча ҳам суднинг бундай ёндашуви мантиқли ва қонуний асосга эга. Бундай қарорларни олқишлаймиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.1K views11:54
Ochish/sharhlash
2023-12-08 10:32:11
Дания парламенти Қуръони карим ва бошқа муқаддас китобларга оммавий равишда нотўғри муносабатда бўлишни жиноят, деб белгилади

Дания парламенти муқаддас матнларни таҳқирлашни тақиқловчи қонунни маъқуллади. У мамлакатда террорчилик хавфини ошираётган «тизимли таъқиблар»ни тўхтатиш мақсадида қабул қилинди.

Янги қонунга кўра, «диний жамоалар учун муҳим бўлган муқаддас матнларга, шунингдек, муқаддас китобларга ўхшаш нарсаларга оммавий равишда нотўғри муносабатда бўлиш жиноят ҳисобланади». Тақиқ «муқаддас матннинг кичик бир қисмини» ўз ичига олган санъат асарларига тааллуқли эмас.

Янги қонунни бузганларни жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Қонун йил охиригача имзоланиши кутилмоқда.

Reuters агентлигига кўра, биргина 2023 йилда Қиролликда 500 дан ортиқ марта Қуръони карим ёқиб юборилган. Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва унинг кўплаб аъзолари бундай ҳаракатларни кескин қоралаган эди.

Манба: Kun.uz

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.5K views07:32
Ochish/sharhlash
2023-12-07 19:04:54 Топ 8 ликка кирувчи ҳуқуқий каналларга аъзомисиз?

Улар сизга албатта асқотади.

Агар ҳали ҳам аъзо бўлмасангиз, ҳозироқ уланиб олинг:

Аъзо бўлиш

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.9K views16:04
Ochish/sharhlash
2023-12-07 17:54:49 Китоб - қотилни ҳам ўзгартира оладиган куч

Ўлим жазосига ҳукм қилинган бир инсон билан бир пайтлар бўлиб ўтган суҳбатимизни тез-тез эсга олиб турамиз. У ғишт заводини бошқарарди. Гаплашганингиз сайин, гаплашгингиз келаверади. Гўёки у, жазо ўтаётган муассасада барчага маънавият ва маърифат улашувчидек. Ундаги сўз бойлиги алоҳида диққатимизни тортган эди. Билдикки, у муассаса кутубхонасидаги барча китобларни ўқиб тугатган.

У жиноятга қўл уришига тўй сабаб бўлганини урғулаган эди. Ҳаққини олиши, тўй ҳаражатларига сарф қилиши, уйдаги тўй можароларини тинчитиши ва ҳаётий ташвишларининг биттасидан қутилиши керак эди. Қарздор "жабрдийда", бу ҳақида тилхат ёздириб олиш унинг ақлига келмаганлигидан виждонсизларча ўз фойдасига фойдаланиб, ўртада айнан тилхат йўқлигини рўкач қилиб, қарзини тан олмаганлиги эса қўлини қонга бўяшига ундаган. Лекин шунга қарамай, у ўз виждони азобини ифодалашга уриниб, Қонун унга бошқа инсонни ҳаётидан маҳрум қилиш ҳуқуқини бермаслигини яхши тушунишини билдиришга уринаверарди.

Суҳбат якунида у озодликдагиларга қарата: “Ортиқча дабдабага берилманг! Кўпроқ китоб ўқинг!”, - дея сукунатга чўмиб қолгани кўз олдимизда тураверади.

Бу, одам ўлдиришга қўли бора олган бир инсоннинг юрак-юрагидан чиқа олган сўзлар эди.

Ҳайрият-ки, бундай инсоннинг тақдирига ёзилмаган экан, ўша жойларда хунук тарзда ўлим топиш. Вақти келиб, мамлакатимизда ўлим жазосининг бекор қилиниши сабабли унга тайинланган олий жазо - ўлим жазоси суд томонидан 25 йил муддатли озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилди. Ва ким билади, шу инсон китоб туфайли қанча ҳақиқий қотилларни одам бўлишига ҳизмат қилаётган бўлса не ажаб.

Китобнинг қотилни одам қила олишига амин бўлишимизга хизмат қилган ҳаётий мисолларимиздан биридир, ўша суҳбат.

Шундай экан, ҳаётингизни китоб билан боғланг!

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.4K viewsedited  14:54
Ochish/sharhlash
2023-12-07 10:16:52 Конституциявий суд жонланмоқда

Ўзбекисторн Республикаси Конституциявий суди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва бошқа ваколатли давлат органларини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш механизмларининг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган зарур чораларни биргаликда кўришга чақирди.

Шу билан бирга, Конституциявий суд барча давлат органларини Конституцияни амалга ошириш ва мамлакатда конституциявий қонунийликни таъминлашда масъулиятни тўлақонли ҳис қилишга, шу жумладан, ўз фаолиятида Конституцияда кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларнинг чекланишига йўл қўймасликка, конституциявий ҳуқуқлар бузилишининг ҳар қандай ҳолатлари бўйича тезкор ва қатъий чораларни кўриб боришга чақирди.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.8K views07:16
Ochish/sharhlash
2023-12-07 07:52:30 Аслида нимани ислоҳ қилишимиз керак

Бразилия қамоқхоналарида (сақланаётган жиноятчиларга) битта китобни тўлиқ ўқиб чиқишга жазо муддатидан тўрт кунни камайтириш белгиланган. Улар шахсни барбод этишни эмас, балки уни тузатиш ва ислоҳ қилишни исташади.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.8K views04:52
Ochish/sharhlash