Get Mystery Box with random crypto!

Энди нималар қилинмоқчи, ёки “YURISTKADR” ҳақли YURISTKADRнин | Advokat Abdullayev

Энди нималар қилинмоқчи, ёки “YURISTKADR” ҳақли

YURISTKADRнинг “Тафтиш судида бардак бошланяпти” деган мақоласи эътиборга молик.

Агар Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Икрам Алманов 16 кун давомида ишни бошқа судья иш юритувига ўтказиш масаласини ҳал қилмаган бўлса, демак ишларни судьялар ўртасида тақсимланишида ҳали ҳам инсон омили аралашувидан ҳоли тизим яратилмаганлигидан далолатдир.

Зотан, Тошкент шаҳар суди масъуллари буни оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогер ва журналистлар билан очиқ мулоқотда тан олишди.

Тафтиш қоидалари амалиётга жорий этилишига тайёргарлик ишлари, авваламбор етарли даражада ташкил этилмаган кўринади.

Тафтиш қоидаларидаги номувофиқликлар ва зиддиятлар борасида ҳам баъзи танқидий фикрларимиз йўқ эмас. Келгусида баҳам кўриб борамиз. Фақат ҳозирча бир савол қизиқ: Энди нималар қилинмоқчи?

@Advokat_Abdullayev