Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.40K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 28

2023-08-24 17:13:44 Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади.

Бу бўйича маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.6K views14:13
Ochish/sharhlash
2023-08-24 17:13:30 Америкалик бир қизнинг ҳикояси:

"Мендан ўрта синфларнинг якуний имтихонларида назоратчилик қилиб беришимни сўрашди. Рози бўлдим. Вазифам cинов вақтида кўчирмакашликнинг олдини олиш эди. Парталар бўйлаб юргандим, бир болакай муштумини очиб, ичидаги бир парча қоғозга қараб-қараб қўйяпгани кўзимга тушди. Зудлик билан олдига етиб бордим. Қўлидан варақчани юлиб, иккига бўлиб йиртиб ташладим. Уйда чўнтагимдан қоғоз парчалари чиқиб қолди. Бир бирига улаб қарасам шу нарса ёзилган экан: "Болажоним, мен сенга ишонаман! Ойижонинг".

#ибрат

Манба

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.6K views14:13
Ochish/sharhlash
2023-08-21 19:01:36 Ҳужжатлар билан таништирмаслик Конституцияга зид

Бизга мурожаат қилаётганлар орасида “Терговчи жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлган ариза ва қўзғатиш қарори билан таништирмади. Дастлабки тергов тамомланганидан сўнг танишасиз, деб айтди. Ахир менинг устимдан ким, нима деб ариза ёзгани ҳақида билишга ҳақли эмасманми?” – каби саволлар ҳам етарлича.

Албатта ҳақлисиз. Кўп терговчилар одатда ЖПКнинг 46-моддада айбланувчининг суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш ҳуқуқи назарда тутилганлигидан келиб чиқиб, исталган босқичда ўзига дахлдор бўлган ҳар қандай хужжат билан танишиш имкониятидан маҳрум қилишмоқда.

Бу конституцион нормага зиддир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасида “Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт” дейилган.

Биринчидан, мазкур нормада фақатгина айбланувчи ёки жабрланувчи мақомидаги шахс ҳақидагина гап кетмасдан, балки ҳар ким назарда тутилган.

Иккинчидан, ҳар қандай жараён назарда тутилган. Яъни, шу жумладан, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, суд инстанциялари кабилар.

Муҳими танишиш талаб этилаётган хужжат талабгорнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлиши етарли.

Учинчидан, давлат органларининг мансабдор шахсларига танишиш имкониятини таъминлаш мажбурияти юклатилган бўлиб, терговчи ҳам давлат органинг мансабдор шахси ҳисобланади.

Демак, терговчининг юқоридаги саволда назарда тутилган рухсат бермасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги Конституциянинг 34-моддаси талабларига зид.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.3K viewsedited  16:01
Ochish/sharhlash
2023-08-21 10:25:15
Замонавий дунёнинг энг одил судьяси — Фрэнк Каприо машҳурлигига сабаб нима?

Иши судга тушганнинг аксари негадир прокурор ёки судяни ёмон кўради. Гарчи иккиси ҳам ҳақиқат тарафдори бўлса-да, стереотиплар шаклланиб бўлган. Лекин америкалик судья Фрэнк Каприони биров ёмонотлиқ қилолмайди. Аксинча, уни “замонавий дунёнинг энг одил судьяси” дейишади. Унга бундай юксак баҳо беришларига сабаб нима?

“Одам бўламан десанг – ўқи!”

“Отам сут ташувчи эди, — деб эслайди у. — Акам (Антонио) иккимизни тонгги тўртда уйғотарди. “Агар келажакдаям шу ишни қилишни хоҳламасангиз, мактабда аълога ўқиб, одам бўлинг!” дерди. Мана шу хотирамга муҳрланган”. 86 ёшни қаршилаган судя болаликда қора меҳнатнинг ҳар турида ишлаб кўрган: сут ташиган, идиш-товоқ ювган, газета тарқатган, ўткинчиларнинг пойабзалини тозалаб, рўзғорга қарашган.

Батафсил ўқиш

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.8K views07:25
Ochish/sharhlash
2023-08-17 20:50:07 Одил судлов: Судда гувоҳни сўроқ қилишда билишимиз лозим

Ҳақиқатни аниқлашда гувоҳнинг кўрсатуви алоҳида ўзига хос ўринга эга.

Амалиётимиздан келиб чиқиб, гувоҳни сўроқ қилишда қуйидагиларга эътибор қаратилишини лозим деб биламиз:

- гувоҳнинг кўрсатувлари диққат билан эшитилиши керак;

- позицияни гувоҳ орқали етказилади;

- йўналтирувчи савол берилмаслиги керак. Савол ичида жавоб бўлса, гувоҳ “ҳа” ёки “йўқ” дейиш билан чекланади. Бу тортишувчанликка тескари усул. Агар йўналтирувчи савол берилса, судья томонидан тўхтатилади;

- гувоҳни сўроқ қилинаётган пайтда ҳуқуқий атамаларни иложи борича ишлатмаслик керак. Агар ўша атаманинг муқобили бўлгани ҳолда айнан ўзини ишлатилса, гувоҳ чалғиши мумкин;

- мураккаб савол берилмаслиги керак. Саволларни оддий қилиб берилиши муҳим;

- гувоҳни қандай эшитиш керак? Гувоҳ судда ўзини яхши ҳис қилиши керак. Бунга эса имконият, шарт-шароит яратилиши керак. Чунки, у аввал судга келмаган бўлиши мумкин;

- кундалик ҳаётда қандай самимий, оддий ва табиий гаплашилса, гувоҳ билан ҳам судда шундай гаплашиш, мулоқот ўрнатиш керак.

Давоми бор.

#гувоҳ

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
18.0K views17:50
Ochish/sharhlash
2023-08-17 20:48:50 Юридик маънодаги ҳақорат

Юридик маънода ҳақоратни қуйидаги талабларга жавоб берадиган нутқ ҳаракати деб ҳисоблаш мумкин:

Муайян шахсга қарши қаратилганлигини ўз ичига олади.
Инсонга нисбатан салбий баҳо ифодаланишини ўз ичига олади.
Беҳаё сўзлар билан ифодаланишини ўз ичига олади.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.0K views17:48
Ochish/sharhlash
2023-08-16 18:27:22
Ҳаммаси қандай тушунишга боғлиқ...

“Андижондаги йиғилиш” билан боғлиқ шов-шувнинг ҳали ҳовури босилмай Фарғонада ҳам шунга ўхшашроқ ҳолат юз берди. Бунга сабаб тармоқларда “қўлма-қўл” бўлаётган вилоят ҳокими ўринбосарининг “Тезкор хабарномаси”. Унда вилоят раҳбарияти иштирокида оилавий низолар ва уларнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилиши айтилар экан, иштирокчилар рўйхатида вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раисидан то туман ва шаҳар судлари раҳбарларигача қайд этилади.

БАТАФСИЛ

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.3K viewsedited  15:27
Ochish/sharhlash
2023-08-16 18:05:35 Фирибгарлик: “Пулимни тўлиқ олдим, даъвойим йўқ...”.

Бизга мурожаат қилаётганлар орасида фирибгарлик жинояти бўйича:

“Жабрланувчиман. Судда пулимни қайтариб олганлигимни айтиб, ариза ҳам ёзиб берган эдим, лекин аслида пулим қайтарилмаган. Судланувчининг яқин қариндошлари ваъда берган эди. Энди ваъдасини устидан чиқишмади. Нима қилсам бўлади? Суд ҳукми устидан шикоят билан мурожаат қилсам, ундириб бериладими?” – каби саволлар жуда кўп келмоқда.

Албатта бундай ҳолат амалиётда учраб турибди.

Олий суд Пленумининг айнан фирибгарликка оид қарорига кўра, жабрланувчи суд мажлисида ўзига етказилган моддий зарар амалда қопланганлигини билдириб, ихтиёрий равишда ёзма ариза билан мурожаат қилса ва суд моддий зарар қопланган, деб эътироф этиб, ҳукм ўқиган бўлса, бундай ҳолат суд ҳукмининг кейинчалик жабрланувчининг ушбу зарар қопланмаганлиги ҳақидаги важи асосида юқори инстанция судлари томонидан бекор қилинишига ёки ўзгартирилишига сабаб бўлмайди.

#фирибгарлик #моддий_зарар

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.4K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-08-15 18:21:26
Фарғона вилояти ҳокимлиги хатининг судга оид қисми қонун талабларига зид

"Судлар тўғрисида"ги Қонунда (37,41,52,56) ҳисобот эмас, ахборот тақдим этилиши талаби қўйилган.

Юқоридаги хатда эса вилоят ҳокимлиги томонидан суд (раис, судьялар)га ҳисобот тақдим этиш талаби қўйилибди. Ахборот бериш мажбурияти билан ҳисобдорлик мажбурияти ўртасида катта фарқ борлигини тушунилиши лозим.

Албатта, оилани мустаҳкамлаш, ажрашишларни олдини олиш борасидаги вилоят ҳокимлигининг тадбири эътиборга лойиқ, бироқ судьялар мустақиллиги масаласида эҳтиёткор бўлишлари лозим, деб ҳисоблаймиз.

Мазкур ҳолатни Судьялар олий кенгаши эътиборсиз қолдирмай, тегишли муносабат билдиришини сўраймиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.0K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-08-14 16:38:34 Жиноий таъқиб керак

Ижтимоий тармоқларда журналистга нисбатан қилинган ҳуқуққа хилоф ҳаракатларга оид видео-тасвир (+18) тарқалди.

Журналист фаолиятига қаршилик кўрсатган шахснинг ҳаракатларида безорилик жинояти аломатлари кўринади.

Бундай ҳолда албатта, унинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беришга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.2K viewsedited  13:38
Ochish/sharhlash