Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.35K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 27

2023-01-03 12:20:50 #Коррупция

“Миннатдорчилик” коррупцияси

Кўпинча, инсонлар ишларини ҳал қилиб берган мансабдор олдида ўзларини ноқулай, аниқроғи, гўёки ўзларини унинг олдида қарздордек ҳис қилишади. Агар мансабдор ишни ҳал қилиб берганлигини таъкидлаб қўядиган бўлса, бу ҳиссиёт икки карра ошади. Чунки иш битди, илтимос қилинган масала, қийнаётган муаммо қонуний ҳал этилди. Инсон доим иши ҳал бўлса, бунга сабабчи бўлган одамлардан мамнун бўлган ҳолда уларни ҳам имкон қадар хурсанд қилгиси келади.

Қизиқ, амалдор одам ўз вазифасини сидқидилдан, виждонан ва ўз вақтида бажариши натижасида инсонларнинг муаммолари ҳал этилган бўлса, уларда нима учун қарздорлик ҳисси пайдо бўлмоқда?

Сабаби шунданки, ана шу қарздорлик ҳисси келажакка қолиб кетмаслиги, кейинги учрашув ёки яна бирор масала билан ўша мансабдорга дуч келиб қолган тақдирда, унинг самимий қабул қилиниши учун замин хозирлаб, миннатдорчилик қилиб қўйишга интилади ва бунга кўпчилик мойил бўлади.

Ҳаттоки, юқори даражадаги ҳамда ёши улуғ бўлган мансабдорлар орасида ҳам бир “нақл” борки, буни ёшларга ёйишга ҳаракат қилишади ва ўз шогирдларига уқтиришади: “Инсонларга ёрдам қилиб қўй, ўзлари уялиб миннатдорчилик қилиб кетишади. Шунинг ўзи етади. Таъмагирлик қилиш шарт эмас, шу кресло сени боқади”.

Мана шу ғоя ҳамда ундан ҳосил бўлган кайфият мансабдорларга ўз "кресло"ларига ёпишиб олишларини таъминлайди, ёшларни эса мансабга, кресло ортидан бойлик орттиришга қизиқтиради. Натижа эса жамиятда коррупцияга қизиқишни кучайтириб, коррупциянинг шаклланишига шароит яратиб беради.

Эътибор берганмисиз, моддий шаклдаги миннатдорчиликни қабул қилишни, асосан, эҳтиёткор мансабдорлар тоифасида учратиш мумкин. Улар буни “пора олиш” деб ҳисоблашмайди, аслида эса ушбу ҳаракат ҳам пора сифатида баҳоланадиган қилмишлар сирасига киради.

Эҳтиёткор мансабдорларнинг фикрича, бундай турдаги миннатдорчиликни қабул қилишда таъмагирлик қилинмаганлиги учун ҳам бу “пора” ҳисобланмайди, яъни улар ўз ҳаракатларида таъма бўлмаганлигига урғу беришади. Аммо мансабдор томонидан талаб қилиб олинмаган, инсонлар ўзлари хоҳлаб, чин дилдан рози бўлиб берган моддий қимматликлар мансабдор шахснинг вазифасидан келиб чиқиб бажарган ҳаракатлари учун “миннатдорчилик” тарзида тақдим этилганлиги поранинг муҳим белгисини кўрсатиб беради. Бундай порани оладиган мансабдорлар шу сабабли ҳам ўз эҳтиётини қиладилар. Улар иши тушиб келган, уларга мурожаат қилган инсонлар миннатдорчилик сифатида тақдим этаётган моддий қимматликларни беришса, олиб қоладилар. Мабодо беришмаса, талаб ҳам қилишмайди. Порани миннатдорчилик сифатида баҳолайдиганлар тоифасини шу белгилар орқали тасвирлаш мумкин.

Хўш, бундай “миннатдорчилик” олди-бердисининг қандай ижтимоий хавфи бор?

“Миннатдорчилик” тарзида “совға” ва “мукофот”лар олиб юрган давлат хизматчисининг виждони чирий бошлайди, қалбида аста секин таъма уруғи ниш уради. “Совға” берган инсонларнинг муаммосини навбатсиз ҳал қилиб бериши натижасида “миннатдорчилик” билдирмаган инсонларга “вақти етмай қола бошлайди”. Охири эса эҳтиёткор мансабдор таъмагир шахсга айланади.

Демак, жамиятда коррупция мансабдор олдидаги қарздорлик ҳиссиёти ва “миннатдорчилик” белгиларидан шаклланар экан. Бунда инсонлар жамиятда ўзларига алоҳида муҳит яратишади. Миннатдорчилик деб порани бераётган ҳам, олаётган ҳам шундай муҳитга мослашиб кетади. Бузилган жамият эса “Қарздорлик ҳиссини” туядиганлар ва эҳтиёткор мансабдорлар жамиятининг кенгайиб боришига ўз-ўзидан давлат бошқарувига ўнгдан ва чапдан, ҳам юқоридан, ҳам қуйидан зиён етказади.

Хулоса қиламиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
1.8K views09:20
Ochish/sharhlash
2023-01-02 20:49:09 2023 йил 1 январдан “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилади.

Мазкур ахборот тизими доирасида:

адвокатлар электрон реестри ва адвокатларнинг шахсий электрон кабинети шакллантирилади;
адвокатнинг шахсий электрон кабинети орқали жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн мулоқот қилиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ишонч билдирувчи шахс хоҳишига асосан масофадан туриб юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида онлайн битимлар (шартномалар) тузиш ва онлайн юридик ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади;
адвокатура, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилади;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ҳаракатлари ёки суд мажлиси ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида адвокатга электрон хабар бериш имконияти яратилади;
адвокат сўровини электрон юбориш ва адвокат сўрови асосида юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
2.4K views17:49
Ochish/sharhlash
2023-01-02 18:47:02
Олий суд маълумотига кўра, 2021 йилда қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида киритилган илтимосномаларнинг 20.388 таси қаноатлантирилган.

2022 йил 11 ойида эса 21.202 таси қаноатлантирилган. Фақат 11 ойида қамоққа олинганлар 814 тага ошган.

Афсуски, амалиётда тергов органи томонидан айбланаётган инсонга асоссиз оғирроқ ёки қўшимча модда билан айб эълон қилиниб, қамоққа олинишига эришиш ҳоллари авж олмоқда.

Ушбу амалиётни фош этиш учун
кўрсатилган даврларда фақат қамоққа олинган шахсларга нисбатан:
ҳаракатлари енгил моддага қайта квалификация қилиниб, қамоқдан озод қилинганлар сони;
ортиқча модда билан айб эълон қилинганлиги асоси билан қамоқдан озод қилинганлари сони каби статистик маълумотларни олиш имкони бўлмади.

Суд тизимидаги ҳақиқий ҳолатдан хабардор бўлиш, тегишли чора-тадбир кўрилиши учун статистик маълумотлар тўпланишига бошқача форматда эътибор қаратилиши, ошкораликни таъминлаш учун эса шу каби маълумотлар stat.sud.uz да жойлаб борилиши лозим.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
1.8K views15:47
Ochish/sharhlash
2023-01-02 17:55:36
Мазкур IIHS тўқнашув тести олд томондан тўқнашувда хавфсизлик камарини тақмаган болалар билан нима содир бўлиши мумкинлигини кўрсатади. 2019 йилда бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлган 13 ёшгача бўлган болаларнинг учдан бир қисми хавфсизлик камарини тақмаган экан.

Ижтимоий тармоқларда хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчиларни камералар орқали аниқлаб жарима солиш бошланганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бу хабар ортида аслида жарима учун хавфсизлик камарини тақиб олиш ғояси илгари сурилаётгандек талқин қилинмоқда.

Азизлар, нима учун биз ўз ҳаётимиз ва соғлиғимиз учун фойдали қонун-қоидаларга риоя қилмай қўйдик?

Фақат ҳайдовчи билан чекланмасдан, транспорт воситасининг ичидаги барча йўловчилар хавфсизлик камарини тақиш маданиятини шакллантиришимиз керак.

Статистик маълумотларга кўра, хавфсизлик камаридан фойдаланиш 75 фоизгача ҳалокатли зарарнинг олдини олади.

Бу ҳақида мутахассис ўз фикрларини билдириб ўтган. Ўқишни тавсия этаман.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
1.8K views14:55
Ochish/sharhlash
2022-12-31 19:13:59
Жамоат фаоллари нималарни хоҳлайди?

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати 2022 йилда Ўзбекистонда юз берган асосий ўзгаришлар ва 2023 йилда нималарни кутаётгани ҳақида 155 нафар жамоат арбоблари, сиёсатчилар, журналистлар, блогерлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, бизнес ва академик ҳамжамият вакилларининг фикрини билиш мақсадида сўров ўтказди.

«2023 йилда қандай ислоҳотларни кутяпсиз?» деган саволга респондентларнинг ярми (49,7%) «Коррупцияга қарши аниқ ва амалий чоралар билан курашиш» лозимлигини хоҳлайди.

Сўров иштирокчиларининг 41,9 фоизи «Одил судловга эришиш даражаси оширилиши»ни истайди.

Сўралганларнинг 64,5 фоизи ислоҳотлар самарадорлигини оширишда «қарор қабул қилишда жамоатчилик иштироки», 55,5 фоизи «давлат органларининг очиқлиги ва ҳисобдорлиги», 54,8 фоизи «кучли жамоатчилик назорати»ни бирламчи омиллар деб ҳисоблайди.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
2.1K views16:13
Ochish/sharhlash
2022-12-31 16:56:09
Адвокатлар ва бўлажак адвокатлар эшитиб қўйинг!

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз Домла

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
4.9K views13:56
Ochish/sharhlash
2022-12-30 20:59:23 #Муносабат

Ёпиқ. Йил сўзи

Бу мавзуда bakiroo ажойиб фикрларни билдирибди. Қўшимча қилиб айтиб ўтишим мумкинки, одил судлов фаолиятидан ҳам ёпиқ сўзи тарк эта олмади. Мисол учун, Сардоба иши бўйича 29 нафар шахсга ҳукм ўқилган иш ёпиқ суд мажлисида кўрилди. Ёпиқ суд мажлисида кўрилишига оид Олий судга мурожаат қилиб қолдирган саволларимга ҳам жавоб берилмай, ёпиқлигича қолиб кетди.

Ўз навбатида, жиноят ишига махфийлик грифи қисман ёки тўлиқ бериш, уни ечиш, махфийлик грифи берилган жиноят ишларини адвокат ёки бошқа процесс иштирокчилари томонидан танишиш тартибини белгилаш ёпиқ эшиклар ортида ҳам қолиб кетди.

Бундан ташқари, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида кўрилиши айниқса авжига чиқди. Бундай ишларни очиқ суд мажлисида кўрилишини қонунчиликда белгиланса тўғри бўлар эди, лекин қолиб кетди.

Шу билан бирга, Олий суд маълумотларига қараганда, судлар томонидан 2019 йилда 1 542 нафар инсон суд залидан қамоққа олинган бўлса, 2020 йилда 1 747 нафар, 2021 йилда эса 2 705 нафар, 2022 йил 9 ойида 2 694 нафар, 2022 йилнинг ўтган даврида бунданда кўпроқ инсонлар қамоққа олинган. Бунда йилдан йилга қамоққа олинган инсонлар сони ортиб бормоқда. Бунинг ортида жиноятчиликка қарши курашда ёпиқ келишувлар ётмаяптимикан?! Агар шундай бўлса, бу самарали йўл эмас.

Шунингдек, sof.uz&Анорбанк иши ёпиқ суд мажлисида ўтказилиши эътирозларга сабаб бўлмоқда...

2023 йилдан бошлаб ёпиқлик янада авж олиб кетмаса бўлди.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
2.0K views17:59
Ochish/sharhlash
2022-12-30 17:55:57 #Муносабат

Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш - маъмурий ҳуқуқбузарлиги суд томонидан яширилдими?

Адвокат Баҳодир Аҳмедов бир маъмурий иш доирасида жиноят ишлари бўйича Миробод жиноят суди раисининг хатти-ҳаракатларидан норозилик билдирган.

Мазкур мақолани ўқиб чиқиб, унинг айрим жиҳатлари эътиборимни тортди. Сабаби, унинг адвокат сифатида профессионал фаолиятига тўсқинлик қилинганлиги ҳолатидан хабарим бор эди. Адвокат позициясини ушлаш бўйича ҳам ўз фикримни билдирган эдим.

Биринчидан, мақолада маъмурий иш суд раиси томонидан махсус кийим – мантия кийиб кўрилмаганлиги ҳақидаги эътироз келтирилган.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 95-моддасида, “Судья одил судловни махсус кийимда амалга оширади, кийим тавсифи ва намуналари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланади” деб белгиланган.

Олий Мажлис Сенатининг 12.10.2019 йилдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунаси тасдиқланган.

Судьялик махсус кийимининг жорий этиш одил судловни амалга ошириш борасида умумэътироф этилган халқаро тамойилларнинг миллий қонунчиликка жорий этиб, суд ҳокимиятининг нуфузи ошишига хизмат қилиши кўзланган.

Иккинчидан, мақолада ҳуқуқбузар ва жабрланувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилмаганлиги ҳақидаги эътироз ҳам ўрин олган.

МЖтКнинг 294-моддасида, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг, 295-моддасида эса жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилган бўлиб, 306-моддаси талабига кўра, раислик этувчи томонидан уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади.

Учинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тартиби ҳақидаги келтирилган эътироз бўйича шуни айтиш керакки, МЖтКнинг 306-моддаси 3-қисмига асосан, ишни кўриб чиқувчи органнинг мажлисида раислик қилувчи ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани ўқиб эшиттиради. Мажлисда ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларнинг сўзлари эшитилади, келтирилган далиллар ўрганилади ва тушган илтимослар ҳал этилади.

Тўртинчидан, мақолада компания биринчи ўринбосаридан ташқари компаниянинг юристи ҳам қатнашаётганлиги, лекин вакил бўла олмаслиги, айнан ким сифатида иштирок этаётганлиги раис томонидан маълум қилинмаганлиги урғуланган.

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон маъмурий иш кўрилишида иштирок этувчи шахслар ҳисобланиб, МЖтКнинг 306-моддаси 3-қисмига асосан, ишни кўриб чиқувчи органнинг мажлисида раислик қилувчи ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради.

Юрист айни пайтда адвокат сифатида иштирок этганлиги ҳақида маълумот келтирилмаган.

Бешинчидан, мақолада суд мажлиси тартибига риоя этилмаганлиги, ҳуқуқбузар томонига устунлик ҳуқуқи берилганлиги, хусусан суд мажлиси бошланишидан олдин суд раисининг хонасида ўтирганлиги, раис уларнинг нутқи кўпроқ янграшини хоҳлагани, шунга йўл қўйиб бергани, очиқ суд мажлисида Yuristkadr маъмури Саидали Мухторалиевни процессдан чиқариб юборилганлиги ҳақидаги эътироз ҳам таъкидланган.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига асосан, барча фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ҳамда ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенгдир.

Суд мажлисида процесс иштирокчиларидан ташқари шахсларнинг иштирок этиши суд мажлиси очиқлигини кўрсатувчи белгилардан биридир.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан, мустасно ҳолатлардан ташқари, барча судларда ишлар очиқ кўрилади.

Бундай ҳолатларда, агар раис хатти-ҳаракатлари юзасидан тегишли хизмат текширувида қонунийлик принципи бузилганлиги факти тасдиқланса, бу "Судлар тўғрисида"ги Қонун 74-моддаси талабидан келиб чиқиб, уни интизомий жавогарликка тортилишига олиб келиши мумкин.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
17.6K views14:55
Ochish/sharhlash
2022-12-30 15:54:14 #Диққат #Эътибор #Таклиф

Икки нафар гўдак ҳамон қамоқда

Қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган беш нафар аёлнинг халқ орасида “Таштурма” деб аталадиган 1-сонли тергов ҳисбхонасида кўзи ёриди. Улардан икки нафарига қўлланилган эҳтиёт чораси ҳамон қамоқлигича қолмоқда. Бири жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судининг ихтиёрида бўлса, иккинчиси эса Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими ҳисобида.

Суд бирига ҳукм чиқарар экан, жиноят иши бўйича етказилган зарар қопланмаганлигини урғулаган. Ваҳоланки, ҳукм ижросининг кечиктириши учун процессуал асос мавжуд эди.

Тўғри, жиноят содир этган шахс учун жавобгарлик муқаррар, бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор.

Аввало, айбловда илгари сурилаётган моддалар иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар туркумига киради. Шундай экан, бу аёллар ҳақиқатан ҳам жиноят содир этишган бўлса, унинг сабаблари, содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар таҳлил қилинганми? Таҳлил қилинмасдан, осон йўлдан бориб қамоққа олиш қанчалик тўғри? Бунинг ўрнини боса оладиган муқобил чора сифатида уй қамоғи ҳам бор эдику!

Жамиятда аёлларнинг ҳуқуқлари ва улар учун нормал турмуш шароитлари яратилиши борасида Ҳукуматимиз томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганлиги барчамизга кундай равшан. Бундай вазиятда бу борада етарли чоралар кўрилган деб айта олмайман.

Терговчи ўйлайдики, мен ўз вазифамни бажардим: яъни айбладим, қамоққа олдим, айблов хулосаси билан жиноят ишини судга юбордим. Шу билан унинг иш юритувидаги жиноят ишларининг сони биттага камайди, тамом.

Судья эса “ҳукм чиқардим, зарар бор, озодликдан маҳрум қилдим, норози бўлсангиз юқори суд инстанциясига мурожаат қиласиз, суд мажлиси ёпиқ” дейди.

Бундай шаблон бўлиб қолган ёндашувдан қачон бутунлай воз кечамиз?

Балки масаланинг бизга маълум бўлмаган яна бошқа жиҳати ҳам бордир. Бу аёллар жиноят содир этиб, жавобгарликдан қочиш учун ҳомиладор бўлиб олмагандур...

Нима бўлганда ҳам тергов ҳибсхонасида гўдакларни парваришлашда оналар қийналмоқда. Қамоққа олиш аслида оналар учун эмас, балки гўдаклар учундек гўё...

Бу борада хорижий тажрибани ўрганиш ва бизга мувофиқ келадиган жиҳатларни татбиқ этиш лозим бўлади, назаримда. Жумладан, Польшада болали аёллар махсус муассасаларда сақланади, бундай муассасаларда ходимлар махсус формада юрмайди, ҳеч қандай панжаралар йўқ, бундан мақсад болаларга психологик травмани олдини олиш. Норвегияда эса ҳомиладор аёллар ҳибсхоналарда ёки озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланмайди. Аёллар она бўлгунга қадар, жазо ҳам кечиктириб турилади. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланган аёлларнинг болалари муассаса яқинидаги оилаларга топширилиши ва маҳбус аёл боласи билан тез-тез кўришиб туриши мумкин.

Мазкур масалани Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Олий мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) эътиборига ҳавола қилиб, тегишли муносабат билдиришларини сўрайман.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар кўтарилган масалани таҳлил қилишлари, хориж амалиётлари билан танишишлари, мақбул амалиётга эга бўлиш масаласида амалдаги қонунчилик нормаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ташаббусларини кутиб қоламан.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
1.8K views12:54
Ochish/sharhlash
2022-12-29 19:13:26
Тафаккур қил, бу муҳим!

Кунларнинг бирида, немис ҳуқуқ профессори ёзма имтиҳонда бутун курсни йиқитиб юборди.

У қўйган вазифа: "икки қўшнининг даъвосини ҳал қилиш" эди.

Бирининг боғидаги олма дарахтларининг шохлари иккинчисининг лолазорлари устида осилиб турарди, олмалар тушиб, мўрт гул пояларини синдириб ташлади.

Талабаларнинг бир қисми лола ошиғи тарафга ўтди, иккинчи қисми боғбонни ҳимоя қилди. Ҳамма талабалар биргаликда немис қонунчилигининг нозик томонларини чуқур билишларини намойиш этишди.

Охир оқибат маълум бўладики, олма кузда тушади, лолалар эса баҳорда гуллайди. Демак, профессор томонидан яратилган вазият ҳаётда ҳеч қачон содир бўлмайди.

Профессор барча норозиликларга совуққонлик билан қарши чиқиб: "моддалар ва параграфларни эслашдан олдин соғлом фикрлашни ёқиш керак" деди.

Интернет

@Advokat_Abdullayev
2.6K views16:13
Ochish/sharhlash