Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.35K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-03-23 06:00:36 Конституциявий тузумга тажовуз қилувчи материал, - деб топилди

YouTube платформасида деярли етти миллион киши томоша қилишга улгурган, ҳақиқатан ҳам Ислом Каримов иштирокидаги видео Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилувчи материал, - деб топилди

Энди, уни тарқатиш мақсадида сақлаган ёки тарқатган фуқаро Жиноят кодексининг 159-моддаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилганликда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 1-президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистон исломий ҳаракати террорчилик ташкилоти раҳбари Тоҳир Йўлдош ўртасидаги суҳбат акс этган видео судга оид диншунослик экспертизасининг 2023 йил 17 октябрдаги экспертизаси хулосасига кўра, конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материаллар қаторига киритилди.

Маълумот ўрнида:
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (73-модда) ҳамда жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш (74-модда) Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Жиноят кодексининг 159-моддаси Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларга киради.

@Advokat_Abdullayev
13.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2024-03-19 11:47:39 Одил судлов: "Тирқиш" очувчи норма

Тафтиш тартибида Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўришга оид махсус тартибот худди олдинги тартибга қайтишдек кўринмаяптими?

Бу ҳолатда ишни кўриш биргина судьянинг ихтиёрига боғлиқ қилиб қўйилган. Натижада Олий суд судьялари томонидан иш юритувидаги жиноят ишларнинг миқдорини сунъий равишда назорат қилиб туришга шароит яратади. Буни эса, Олий судга йўлланган шикоятлар лозим даражада ўрганилмаслигига, ёки бошқачароқ айтсак, "ўрганишни лозим топмаслик" ка Қонунда "лазейка" очиб берилиши, деб ҳисоблаймиз.

Бу, шунингдек, коррупцион омилларга ҳам шароит яратади. Яъни ишнинг натижасидан манфаатдор шахслар томонидан судьяга ёки прокурорга тафтиш тартибида ишни кўриб чиқиш учун ишни судлов ҳайъатига юбориш ёки юбормаслик учун жиноий таклифлар билан осонроқ чиқишларига имконият очиб қўйилгандек.

Ўз-ўзидан туғилиши керак бўлган савол: Нега ишни тафтиш тартибида вилоят судлари даражасида кўриш тартиботида бошқача-да, Олий суд ҳайъати даражасида кўриш учун алоҳида тартибот? Кимдир шу жойидаги моҳиятни очиб бера оладими?

Биз эса, буни фақатгина тирқиш очувчи норма, деб ҳисоблаяпмиз.

@Advokat_Abdullayev
14.2K views08:47
Ochish/sharhlash
2024-03-19 10:26:36 Қонунчилик: Етти ўлчалмай, кесилганми?

Ишни Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида тўғридан-тўғри суд мажлисларида кўриш белгилангани ҳолда, бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди даражасида тафтишда кўриш масаласини бир судья томонидан якка тартибда ҳал қилиниши белгиланган. Яъни, у лозим топса, тафтишда кўриш учун Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатига юборади, топмаса, бир ўзи рад этиб қўяқолади.

Мазкур ҳолат эса, ишни тафтиш тартибида кўриш принципида номутаносибликни келтириб чиқармоқда.

Буёғи қандоқ бўлди? Назаримизда, қонун лойиҳаси ташаббускори тафтишга оид тартибларни ўйлаб топиш ва ваколатларни тақсимотида етти ўлчамаган кўринади.

@Advokat_Abdullayev
12.6K views07:26
Ochish/sharhlash
2024-03-18 11:09:38 Тезкор ходимлар ихтиёрида Сизу биз билмаган яна қанча гиёҳвандлик воситалари борикин?

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар ички ишлар ходими - бири жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи, иккинчиси гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили лавозимларида хизмат қилиб келган мансабдорлар гиёҳвандлик воситасини сотиш жараёнида ушланганликлари ҳақидаги махсус хабарнома алоҳида диққатимизни тортди.

Хабарда ёзилишича, қўлга олинган катта тезкор вакил, унинг яшаш жойидан топилган гиёҳвандлик воситасини гўёки очиқ даладан, кейинчалик тезкор тадбирда фойдаланиш мақсадида олиб келганлигини билдирган экан.

Шунчаки, даҳшат!

Махсус хабардаги ушбу жойи қора рангдаги қалин шрифт орқали алоҳида урғуланган. Ва айнан шу жойи диққатимизни алоҳида қаратишимизга мажбур қилди.

Кўрдингизми, қанақа ниятда сақлаётган экан?

Айрим тезкор ходимлар гўёки жиноятни фош этишда қонунга хилоф усул - “Наркотик солиб бўлса ҳам, қаматиб юбораман. Биз айтган нарсани қил. Биз айтган нарсани айт ва ёз!”, - каби сўзлар билан қўрқитишлари замирида қандай ҳақиқат ётганини зотан билар эдик ва яна ушбу факт ишончимизни мустаҳкамлаб қўйди.

Тезкор ходимларнинг ихтиёрларида "тезкор-қидирув тадбирлари" учун "махсус" аталган, жиноят юзасидан расмийлаштирилмаган, сизу биз билмаган яна қанча гиёҳвандлик воситалари борикин?

@Advokat_Abdullayev
14.4K viewsedited  08:09
Ochish/sharhlash
2024-03-16 14:20:15 Одил судловда судья: Ишни тайёрлаш бу, ўзингизни тайёрлашингиз

Биз қатнашган охирги 10 та суд ишларининг 7 тасида судьялар сўроқ қилинувчиларга фақат айблов нуқтаи назаридаги, 2 тасида ҳам айблов, ҳам оқлов нуқтаи назаридаги саволлар беришган бўлса, 1 та ишда судья умуман савол бермади. Ушбу ишларнинг барчасида давлат айбловини қувватловчи прокурор иштирок этган эди. Демак, судьяларнинг ишга айблов позициясида ёндашишлари тенденцияси юқорилигича қолмоқда.

Ўша охирги 10 та жиноят ишининг 7 тасида судьялар иш ҳужжатлари ичига суд процессига келиб кирган бўлсалар, 2 тасида судья ишни процесс бошлангунга қадар ўрганган. 2 та ишда эса судья жиноят ишини умуман ўрганмаганлиги юзага чиқиб қолди.

Суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлмай қолишига сабаблардан бири ва каттаси ҳам, судьялар ишнинг моҳиятига у судда кўришга киришилгунга қадар кириб олмасликларидир.

Амалиёт шуни кўрсатади-ки, ишнинг моҳиятига ишни судда кўришга тайинлагунга қадар кириб борилмаслигини баъзи судьяларнинг жиноят ишларини тез ҳал этишга одатланганликлари ва қонунда махсус процессуал тартибни қўллаш бўйича чекловга қарамай, судланувчининг айбловга бўлган муносабатини "фиксация" қилинишига эришиш билангина чекланишни "дастурул-амал" қилиб олганликлари билан изоҳлар эдик. Қолган далиллар фақат расмиятчилик учун текширилади ёки ҳатто айримлари умуман текширилмайди ҳам.

Ишни судда кўришга тайёрлаш учун берилган муддат аслида судья бунга ўзини тайёрлаши учун берилган, иш ҳужжатлари (дело) ни "эпақа" га келтириш учунгина эмас.

@Advokat_Abdullayev
13.1K views11:20
Ochish/sharhlash
2024-03-16 04:21:07 Очликка сабр қилсанг, унга Рўза дейилади.
Қийинчиликка сабр қилсанг, унга Матонат дейилади.
Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади.
Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёши дейилади.
Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади.
Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.

Шамс Табризий

@Advokat_Abdullayev
12.9K views01:21
Ochish/sharhlash
2024-03-13 07:22:05 - Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
- Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
- Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
- Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
- Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
- Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
- Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
- Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

@Advokat_Abdullayev
13.6K views04:22
Ochish/sharhlash
2024-03-11 07:31:13 Одил судлов: Кўникма йўқми ёки хоҳиш?

Хабарингиз бор, Республиканинг барча ҳудудларида адвокатлар иштирокида жиноят иши бўйича дастлабки эшитув мавзусига оид семинар-тренинглар бўлиб ўтди. Уларга мавзунинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди, тегишли нормативлар, илтимосномаларнинг намуналаридан иборат ҳужжатлар пакети тақдим этилди.

Биз, адвокатлар-ку, эндиликда дастлабки эшитув институтини амалда ишлаши юзасидан кўникмаларга эга бўлдик, дея оламиз ва унинг амалиётда кенг қўлланилишини хоҳлаймиз ҳам.

Бироқ, судьяларда мазкур амалиёт ҳақида ё ҳали ҳам етарлича кўникма ҳосил бўлмаган, ёки унинг моҳиятига ҳалигача етиб борилмаган, ёҳуд уни ишлатишга хоҳишлари йўқдек. Судья агар моҳиятни тушунмаса, барчаси бефойда.

Шу муносабат билан, Олий суд раҳбарияти ҳамда Судьялар олий кенгаши мазкур институтнинг ягона амалиёт тариқасида ишлаб кетиши йўлида судьяларнинг малакасини оширишга қаратилган махсус ўқув семинарлари ташкил этишлари керак бўлади.

Ҳурматли судьялар! Суддан олдин дастлабки тарзда эшитиб кўринг!

@Advokat_Abdullayev
15.1K viewsedited  04:31
Ochish/sharhlash
2024-03-11 07:05:25 Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит хикоя қилади.

Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли сохаларга оид маҳсулотларнинг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Хамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам, бир нечта ёши улуғ аёллар бор, бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелка овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик, қорин ҳам очқаб кетганди, шундан шеригим кўпгина овқат буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.

Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатни деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди, қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб, кимгадир сим қоқди…

Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди, ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка (пул бирлиги) жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий охангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса бехудага кетказяпсизлар". Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари хақ эди.

Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда (араб давлатлари) ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.

Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин, деб хонамиз деворига осиб қўйдик… "Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники".

Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда, ёки душ қабул қилганимизда, ёки ресурслардан, масалан, электр, газ, сув ва ҳаказо… қай бири бўлсин, ишлатаётганимизда эслашимиз даркор !!!

Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати, агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз эхтимоли катта. Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”.

Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли таржимаси

Рамазон муборак бўлсин.

@Advokat_Abdullayev
23.9K views04:05
Ochish/sharhlash
2024-03-07 19:46:12
MultaRadar: Амалиёт Низом талабига зид

Ижтимоий тармоқларда, шунингдек кўча-кўйларда кўчма фоторадар ва мобил комплекслар орқали расмийлаштирилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид қарорлардан норозиликлар ортган сари ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди айнан мазкур масалада ягона ва тўғри амалиётга ишора қилиб берди. Яъни, бундай амалиёт учун Ўз.Р. Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-боби қоидалари татбиқ этилиши лозимлигини асослаб берди. Афсуски, амалиётда Низомнинг 7-боби қоидалари ҳақсиз равишда татбиқ этиб келинмоқда.

Демак, кўчма фоторадар ва мобил комплекслар орқали аниқланиб, тўғридан тўғри маъмурий қарорлар чиқарилиши Низомнинг 6-боби талабларига зид бўлиб, суд томонидан барчаси бекор қилиниши лозим бўлади.

Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти!

Бўлди энди, бу борадаги тизим амалиётини Низом талабларига мувофиқ ташкил этилишини таъминлаб беринг!

@Advokat_Abdullayev
15.7K views16:46
Ochish/sharhlash