Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.35K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-02-01 21:35:00 Ҳурматли адвокатлар!

Маълумингизким, Республикада адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шунингдек, адвокатларни касбий фаолияти билан боғлиқ таъқиблардан, чеклашлар ва тажовузлардан ихтиёрий равишда бепул (Pro bono) асосида бошқа кўнгилли адвокатлар томонидан ҳимоя қилиш тартиб-тамойили тегишли Низом билан белгилаб қўйилган.

Кўнгиллиларга маълумот учун: ҳамкасбимиз, адвокат Нодирбек Кулдашевга нисбатан бўлган жиноят иши 2024 йил 2 февраль куни соат 15:30 да жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди биносида кўрилар экан.

@Advokat_Abdullayev
13.9K views18:35
Ochish/sharhlash
2024-01-28 20:11:04 Одил судлов: Бир хил мурожаатга икки хил стандартда ёндашув

Адвокат У.Мусаев Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокурорини Ўз.Р. МЖтКнинг 197-1-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига берган аризаси суд томонидан асоссиз равишда мазмунан кўриб чиқилмагани учун судья М.Каюмовга нисбатан хизмат текшируви ўтказилишини сўраб, Судьялар олий кенгашига мурожаат қилган эди.

Адвокатнинг бу борадаги мурожаатлари Тошкент шаҳар судлари судьялар малака ҳайъати ҳамда Судьялар олий малака ҳайъати томонидан кўриб чиқилган, лекин асослантирилган ҳолда қаноатлантирилмаган.

Энди, ўша адвокатнинг худди шунга ўхшаш мазмундаги бошқа бир мурожаати юзасидан эса, жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суд раисига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, натижасига кўра, “хайфсан” интизомий чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинганлиги жамоатчиликка маълум қилинди.

Табиий равишда Судьялар олий кенгашига юзланмоқчимиз: Бир хил мазмундаги иккита мурожаат бўйича нима учун судлар икки хил стандартда ёндашган?

Кенгашдан расмий муносабат кутиб қоламиз.

@Advokat_Abdullayev
18.7K views17:11
Ochish/sharhlash
2024-01-25 22:57:05 Адвокатлик осонми?

Айни пайт тергов ҳаракатларида иштирок этмоқдамиз. Соат 00:57
12.7K viewsedited  19:57
Ochish/sharhlash
2024-01-25 18:47:17 Хусусий шикоят беришга ҳақлимиз

Ишни судда кўришга тайинлаш ҳақидаги ажрим устидан хусусий тартибда шикоят берилиши масаласида айрим судьялар бошқача фикрлар билдиришди. Масалага бефарқ қарашмаётганлиги албатта, қадрли. Бироқ, барибир позициямизда собитмиз. Яъни, судьянинг бундай мазмундаги ажрими устидан хусусий шикоят берилиши мумкин ва қуйида бунинг ҳуқуқий асосларини келтирамиз:

Амалдаги ЖПКнинг 27-моддаси 1-қисми: “Процесс иштирокчилари ва бошқа шахслар, шунингдек жиноят ишини юритишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ушбу Кодексда белгилаб қўйилган тартибда ва муддатда суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва суднинг процессуал ҳаракати ёки қарори устидан шикоят беришга ҳақлидир.”

Кодекснинг 497-11-моддаси 1-қисми: “Иш бўйича биринчи инстанция судининг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ушбу Кодекснинг 497-2-моддасида назарда тутилган шахслар томонидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдирилиши мумкин.”

Энди, шу модданинг 3-қисми: "Суд муҳокамаси чоғида чиқарилган ва далилларни текшириш тартибига, жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномаларига, эҳтиёт чорасини танлашга, уни ўзгартиришга ёки бекор қилишга, шунингдек суд мажлиси залида тартиб сақлашга тааллуқли ажримлар устидан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин эмас. Уларга қарши эътирозлар апелляция шикоятига ёки апелляция протестига киритилиши мумкин."

“Ишни судда кўриш учун тайинлаш ҳақида”ги ажрим суд муҳокамаси чоғида чиқарилган ажримлар қаторига кирмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз. Масалан, дастлабки эшитув ўтказилмаганлигидан ва иш судда кӯришга тайинлаш ҳақидаги ажримдан норози эканимизни билдиришимиз мумкин-ку. Бундай норозилик ҳам албатта, процессуал тартибда ва шаклда билдирилиши керак бўлади. Йўқса, бу шунчаки ҳиссиётимизни ифодалаш, деб қабул қилиниши ва белгилаган тартибда муносабат билдирилмаслигига олиб келади.

Шунинг учун ҳам юқоридаги процессуал тартиблардан келиб чиққанда, судьянинг бундай мазмундаги ажрими устидан хусусий шикоят беришга ва ўз навбатида хусусий шикоят апелляция тартибида кўриб чиқилишини талаб қилишга тўлақонли ҳақлимиз, деб ҳисоблаймиз.

#хусусий #шикоят

@Advokat_Abdullayev
14.5K viewsedited  15:47
Ochish/sharhlash
2024-01-23 18:09:18 Исбот қилишда зўрлик, пўписа қилиш, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар билан кўрсатув, тушунтириш, хулосалар олишга, экспериментал ҳаракатларни бажаришга, ҳужжатлар ёки буюмлар тайёрланишига ва берилишига эришиш тақиқланади.

Ҳуқуқий асос:
ЖПК 88-модда 2-қисми 2-банди

Агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ушбу Кодекс талаблари бузилган ҳолда олинган бўлса, улар далил сифатида мақбул эмас деб топилади.

Ҳуқуқий асос:
ЖПК 95-1-моддаси 1-қисми

@Advokat_Abdullayev
13.6K views15:09
Ochish/sharhlash
2024-01-23 17:46:54 Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ижтимоий тармоқдаги бир неча каналларида яхшигина “айланган” мазкур хабарга ҳафта ўтиб, муносабат билдирилмоқда. Чунки, хабарларда баён қилинган ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви бўйича Бухоро вилояти судлари судьялари малака ҳайъатининг қарори кутилаётганди.

Куни кеча Бухоро вилояти судлари судьялари малака ҳайъатининг мажлиси бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, мажлисда адвокат У. Мусаевнинг МИБ Қоракўл туман бўлими бошлиғини (адвокатлик сўровига жавоб бермагани учун) тегишли жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризаси жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди раиси томонидан кўриб чиқилиши ўрнига, “тегишлилигига кўра” туман прокурорига юборганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган хизмат текшируви муҳокама қилинган.

Якунда суд раисига нисбатан “хайфсан” интизомий чораси қўллаш ҳақида қарор қабул қилган.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Зеро, адвокат сўровига нисбатан мансабдорлар лоқайд муносабатларини ўзгартиришлари керак.

#сўров

@Advokat_Abdullayev
13.6K viewsedited  14:46
Ochish/sharhlash
2024-01-23 13:47:22 Тергов: Кўрсатув берманг, кўрсатув олинг!

Бир суд ишида гувоҳни сўроқ қилиш жараёнида унинг дастлабки тергов органига берган кўрсатувларига аниқлик киритишга қаратилган савол берилди. Гувоҳ аслида бир ҳолатни аниқ билмаслигини, унинг номидан расмийлаштирилган сўроқ баённомаси терговчи унга баён қилиб берган воқелик бўйича терговчининг ўзи томонидан тўлдирилганлигини маълум қилди.

Афсуски, бундай амалиётга тез-тез дуч келамиз ва албатта бу билан мутлақо келиша олмаймиз. Кўрсатуви олиниши керак бўлган шахсга терговчининг ўз талқини бўйича воқеликни ҳали эркин кўрсатув олинмасдан туриб, ўзи айтиб бериши унинг холис эмаслигидан, ишни бир томонлама олиб бораётганлигидан далолат беради. Процессуал ҳуқуқий нуқтаи назаридан қаралганда эса, "Сўроқ қилиш баённомаси" деб номланадиган процессуал ҳужжатни сохталаштириш ҳисобланади. Бундай тарзда расмийлаштирилган далиллар эса ўз ўзидан мақбул эмас.

Суд жараёнларида фош бўлиб қолган шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар юзасидан судлар томонидан хусусий ажрим чиқарилиши, жиноят ҳақида хабар бериш йўли билан тегишли муносабат билдирилиши лозим бўлади, деб ҳисоблаймиз.

@Advokat_Abdullayev
12.6K views10:47
Ochish/sharhlash
2024-01-22 12:58:38 "Шовқин" атайин чиқарилади

Айрим ишларда тергов ва суд атрофида “обқўйибди”, “ҳал қилибди” деган гап-сўзлар атайин тарқатилади. Бундай шовқин нима учун чиқарилади, деб ўйлайсиз?

Агар терговчи ёки судья ишни пухта ўрганган ҳолда қонуний кўриб чиқаётган бўлса, бундай шовқин атайин ташкил қилинади. Табиий-ки, бу хабар ишни кўриб чиқаётганга етиб борганидан кейин, унинг қўли “тоза” бўлган тақдирда ҳам, иккиланиш, хадик, хавотир ва (ёки) қўрқув ҳиссини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу эса, ишнинг якунини "шовқин" солувчиларнинг истаги томонга қараб бураб юборишига ундаб қолади.

"Айтмаганмидик, терговчи "еб қўйган", деб? Ана, иш у томонга ҳал қилибди. Демак, тўғри экан.", - деган навбатдаги ёқимсиз "шовқин" дан ўзини муҳофаза қилиш учун ҳам, терговчи ёки судья ўзи истамаган ҳолда адолатли қарордан узоқлашиб, ўз ҳақиқати ва ўз адолатидан узоқлашган қарорни чиқариб қўяқолишни лозим топади.

Шундай экан, турли “фисқу-фасод”, “деди-деди”лар воситасида тергов ва одил судлов фаолиятига таъсир ўтказишга уринишлардан тийилайлик!

@Advokat_Abdullayev
12.8K views09:58
Ochish/sharhlash
2024-01-22 10:54:17 KUN.UZ га катта раҳмат. Баҳс-мунозара қизғин давом этмоқда. Кўп маълумотлар очиқланмоқда.





@Advokat_Abdullayev
13.2K views07:54
Ochish/sharhlash
2024-01-22 10:42:16 “Адвокат TV” жамоатчи медиа-гуруҳи ташкил қилинади

Блогер адвокатларни жалб қилган ҳолда “Адвокат TV” жамоатчи медиа-гуруҳи ташкил қилинади. Гуруҳ адвокатларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш, адвокатлар фаолиятига оид муаммоли масалаларни ёритиш, интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш билан шуғулланади.

Батафсил: https://advokatnews.uz/xabar/1951.html

@Advokat_Abdullayev
13.4K views07:42
Ochish/sharhlash