Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Йўл
Биласизми
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.33K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-17 16:36:33
#Биласизми

Қонунчиликка кўра:

жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
16.6K views13:36
Ochish/sharhlash
2024-05-17 12:43:39
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилиши белгиланган:

2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун БҲМнинг 30 бараваригача (10 млн 200 минг сўм) миқдорда бир марталик;

касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича БҲМнинг 40 бараваригача (13 млн 600 минг сўм) миқдорда;

касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини 3 ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
27.9K views09:43
Ochish/sharhlash
2024-05-16 18:59:29
ДНК. “Экспертизада ҳеч кимга раҳм қилиш керак эмас”

Hudud24.uz Давлат суд эксперти Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатда ДНК текшируви қандай ва қачон ўтказилиши, экспертиза учун олинадиган намуналар, аноним сўровлар қай тартибда ўтказилиши, нима учун оталикни белгилаш экспертизаси сўнгги пайтларда кўпайганига изоҳ бериб, фаолияти давомида ўзи дуч келган жиддий ва мураккаб текширувлар ҳақида гапирди.

Тўлиқ видео:



Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
39.6K views15:59
Ochish/sharhlash
2024-05-16 17:00:53
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, педагогларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.

Давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.

Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.5K views14:00
Ochish/sharhlash
2024-05-16 07:40:50
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача айрим товарларни, жумладан, қуйидагиларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади:

йогурт;
пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
пишлоқ ва твороглар;
янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
янги олма, нок ва беҳи;
буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48.5K views04:40
Ochish/sharhlash
2024-05-15 15:07:43
#Адлия_ҳисобот

2024 йил I чоракда
:

Қайси ташкилот билан иш битиши қийин: давлат хизматлари коʻрсатиш соҳасида ижро интизоми ва қонун бузилишлар.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.1K views12:07
Ochish/sharhlash
2024-05-15 12:30:01
#Биласизми

Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.0K views09:30
Ochish/sharhlash
2024-05-15 07:32:25
#Биласизми

Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак.

Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт.

Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.

Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
62.9K views04:32
Ochish/sharhlash
2024-05-14 16:50:55
"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?

Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"

Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.

Бизни кузатинг: https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
23.3K views13:50
Ochish/sharhlash
2024-05-14 07:31:50
#Сўровнома

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасининг функционал имкониятларини, шунингдек, қидирув тизими имкониятларини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, ушбу йўналишда аноним сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола: bit.ly/3xIApVM

Сўровнома натижалари Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz тизимини қулайлаштириш юзасидан таклифлар олишга хизмат қилади.

Сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.8K views04:31
Ochish/sharhlash