Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.35K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-11-29 07:30:52
Адвокат ўз мижозига:

—Иккита янгилик бор: бири яхши, бири ёмон! Қайсини биринчи айтай?
—Ёмонини...
—Жиноят жойидан топилган қон сизники бўлиб чиқди!
—Оббо...яхшисичи?
—Қонингиз тоза, гемоглабини жуда юқори экан!

Манба: Magnit

#хазил

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.8K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-11-28 18:08:45 Обрўсизланишдан муҳофазаланишми ёки қўрқиш?

Ички ишлар ходимларини обрўсизлантириш мақсадида фуқаролар томонидан фото ёки видеотасвирга олиб, интернет орқали тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишига оид Вазирликнинг қонунчилик ташаббуси лойиҳаси тааассуф-ки, Қонунчилик палатаси томонидан ҳар учала ўқишда қабул қилинганлиги биз учун ҳам ачинишга арзигулик ҳолат.

Ачинишимиз сабаби шунда-ки, ушбу норма амалиётга кенг татбиқ этилиши оқибатида аввало куч ишлатар тизим ҳисобланган Ички ишлар органи ходимларининг бундан буён бемалол ва қонундан қўрқмай, истаган қонунбузилишларга, хизмат вазифаси юзасидан қаршисида ҳозир бўлган фуқаро билан мулоқот чоғида истаганича камситиш, ваколати доирасидан четга чиқиш каби хунрезликларга бора олишига Қонун йўли билан лазейка очиб берилаётганининг ифодасидир.

Қолаверса, ташаббускор Вазирлик масъулларининг "Ички ишлар органини обрўсизлантиришга қаратилган" деган иддаосининг ўзида аслида ушбу тизимнинг ўз ходимлари томонидан ўзларини обрўсизлантирилишларига лойиқ хатти-ҳаракатлар содир этиб келишларини эътироф этиш, тан олиш мантиғи ётибди. Ўзингиз ўйланг!

Агар қўл остингиздаги ходимингиз Раҳбарият сифатида Сизни ва қўл остингиздаги тизимни обрўсизланишига олиб келадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этмаса, ўзини ва тизимни шарманда қиладиган айб иш қилмаса, унда унинг хизмат вазифасини бажариши ёки ким биландир хизмат юзасидан мулоқот қилиши жараёнини тармоқларда ёритилишидан сақланишда қандай мантиқ бор?

Бундай ташаббусни биз фақатгина ўз тизимига ўзлари томонидан салбий баҳо берилиши ёки бошқача айтганда, қўл остидаги ходимлар томонидан ўзларини обрўсизланиб қолишларига лойиқ иш қилиб келаётганликларини Қонун йўли билан тан олиниши, деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
18.6K views15:08
Ochish/sharhlash
2023-11-28 08:13:06 Кимнидир айбламоқчи бўлсангиз, ҳимояга ҳам тайёр туринг!

Конституциявий ҳуқуқ соҳаси бўйича ўқитувчи, профессорнинг фикрларини ҳурмат қилган ҳолда афсуски: қуйидаги асосларга кўра тўлиқ қўшила олмаймиз.

Биринчидан, профессор: “Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги конституциявий норма давлат ушбу ташкилотлар фаолиятини тартибга солмайди ёки бу борада умуман аралашмайди, дегани эмас.”, - деганидаги “умуман” сўзидан фойдаланиб, нима демоқчи? Нима, Конституциянинг айнан ушбу нормасида умуман ёки қисман аралашиш ҳақида гап кетганмиди? Ёки бошқача қилиб айтганда, Конституциянинг бу нормасида 100% аралашиш таъқиқланган-у, қисман аралашишга рухсат бериш маъноси борми? Профессорнинг ушбу жумласида биз айни шундай мантиқсизлик кузатдик.

Профессор: “Адлия вазирлигининг Адвокатлар палатаси раислигига номзод кўрсатишида эса, вазирлик ўзи хоҳлаган шахсни эмас, балки палата Бошқаруви аъзолари орасидан номзод кўрсатади, аъзолар эса бевосита адвокатлар томонидан сайланади. Қолаверса, якуний қарор, адвокатлар (Адвокатлар палатаси Конференцияси тимсолида) томонидан қабул қилинади (номзод етарли овоз олмаслиги мумкин).”, - деганида ҳам бир оз тор ёндашув бор. Чунки Қонунда айнан императивлик хусусиятини берувчи “тақдимномасига биноан” деган сўзлар ишлатилган. Бу эса албатта қачонки давлат органи бўлган Адлия вазирлиги номзодни тақдим этсагина, палата раиси сайланиши мумкинлигини ангатиб қўймоқда. Бу аралашув бўлмасдан нима?

Устига устак, айнан конституциявий ҳуқуқ фанидан билим берувчи устознинг конституцион ҳуқуқлардан ҳисобланган сўз эркинлигини чекланишини исташи ва баралла айтишдан қайтариғи шунчаки ғалати.

Иккинчидан, профессор фикрида қувватловчи иккинчи важ сифатида аралашувга оид норма нафақат янги Конституцияда, балки эскисида ҳам бўлганлигини иддао қилинибди.

Очиғини айтсак, бу ерда биз умуман мантиқли иддао мазмуни топа олмадик. Яъни демоқчимизки, бундай талаб эскитдан мавжуд бўлган ёки йўқлигининг муҳокама қилинаётган мавзуга заррача алоқаси йўқ. Бу ерда устоз шунчаки заиф важ эмас, бутунлай ўринсиз ва мақтиқсиз важ келтириб қўйибдилар.

Шунингдек, айрим шахсларни популистликда ва ўз вақтида тегишли муносабат билдирмаганликда айблашга бир оз шошилган кўринади. Шу ўринда, биз шу профессор қатори мавзуга бефарқ бўлмаган бошқаларни ҳам эркин фикр билдиришга журъат эта олаётганларнинг, ҳеч бўлмаса ўзлари популистлик қилиб қўйиб, халқни уларга қарши қайрашга ундашдан ўзларини тийишларига чақирамиз.

Учинчидан, профессорнинг ёндашувига кўра, Конституцион нормалардан профессионал хабардор юридик маълумот эгасининг суд жараёнларида, аудиторияларда, шу жумладан ижтимоий тармоқларда муайян бир ҳолатнинг, талабнинг Конституцияга зид эканлигини баралла айтиши бу Конституциявий суднинг ишига аралашиш ёки бўлмаса, унинг вазифасини бажариш ҳисобланар экан-да, Қонуннинг Адлия вазири Палата раиси номзодини тақдим қилиши ҳақидаги талаби адвокатура фаолиятига аралашиш ҳисобланмас эмиш? Маъно қани? Мантиқ қани?

Назаримизда, профессорнинг қолган фикрлари ушбу нуқта атрофида шунчаки айналиб юрувчи умумий хусусиятга эга заиф муносабатлардан бошқа нарса эмас.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.2K viewsedited  05:13
Ochish/sharhlash
2023-11-27 10:11:50
Ташқи кўздан кечириш - кўздан кечиришдан фарқ қилади.

Бу ерда ходим ташқи кўздан кечириш ҳақида тушунтирмоқда.

"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонун 17-моддасига мувофиқ, ички ишлар органлари зарур бўлган ҳолларда, транспорт воситаларини тўхтатиш ҳамда уни бошқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, транспорт воситасига, шунингдек ташилаётган юкларга оид ҳужжатларни текшириш, ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс билан биргаликда транспорт воситасини ва юкларни ташқи кўздан кечириш ҳуқуқига эга.

Кўздан кечириш.

ЖПКнинг 135-моддасига асосан, жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечиради.

Бу ҳақда баённома расмийлаштирилади.

Давоми бор.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.5K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-11-27 08:05:38 Қачонгача ҳолвани ҳоким, таёқни ҳаким ейди?

“Антиструмин” иши доирасида тиббиёт соҳасида фаолият олиб борган 3 нафар аёлларни қамоққа олиш ҳақидаги суд ажрими билан танишиб чиқдим.
Ҳаттоки, юрист бўлмаган одам ҳам ажримни ўқиса, ўзига қуйидаги маънони осонликча ажратиб олади:

“Биз Президентимизнинг болаларда йод танқислигини бартараф этиш ҳақидаги ўта муҳим саьй-ҳаракатини чиппакка чиқарган шахсни ҳам, зарур бўлган препаратни ўрнига қиммат ва кераксиз дори сотиб олиб, давлатни 11,5 млрд. сўмини ҳавога совурган каттаконниям, ҳаттоки, болаларга зарарли дозани ичиришни буюрганниям яхши биламиз, лекин уларга тега олмаймиз. Чунки рухсат йўқ”.

Бу гапларимни заррача муболағасиз, барча масъулиятни зиммамга олган ҳолда айтаяпман.

Ҳолатдан жуда яхши хабардор мутахассис сифатида ҳеч иккиланмасдан айта оламанки, бугун асосий айбдорларнинг ўрнига фан доктори ва фан номзоди бўлган уч нафар олим аёллар қамоқхонанинг зах камераларида ўтиришибди.

Ваҳоланки, улар 30-40 йиллаб халққа ҳалол хизмат қилиб келишган эди. Кимга зўр эндокринолог керак бўлса, энг аввало, шуларнинг олдига югурганидан хабардорман.

Эҳтиёт чорасининг бошқа турини қўллагиси келганда исталган майда важниям асос сифатида қабул қиладиган суд нимагадир олим аёллардан бири 62 ёшда эканлигини, яна бири эса эри вафот этганлиги учун 11 яшар фарзандини якка ўзи боқаётганлигини, бошқасининг 5 яшар боласи борлигини “унутиб қолдирган”.

“Ҳолвани ҳоким, таёқни ҳаким ейди” деган мақол шу ҳолатга атаб тўқилганмикан деб ҳам ўйлаб қолдим шу кезда. Афсус, минг афсуслар бўлсин.

Қаердадир эр-хотин уйини ичида урушиб қолганини эшитса, дунёни бузиб ташлайдиган “хотин-қизлар ҳимоячилари” ҳақида эса майли умуман гапирмай қўя қолай.

Ҳуқуқшунос Руслан Муҳаммадиевнинг ФБдаги саҳифасидан

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.9K viewsedited  05:05
Ochish/sharhlash
2023-11-27 07:54:21 Жавобгарлик кучайтирилмоқда

Жиноят кодекси 186-моддаси матни янги таҳрирда баён этилди. Бу ҳақидаги Қонун имзоланди.

Унга кўра, истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқарганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёхуд ўтказганлик, ишларни бажарганлик ёки хизматларни кўрсатганлик учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин (муқаддам фақат жарима, мажбурий жамоат ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари).

Ушбу ҳаракатлар баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса ёхуд:

жуда кўп миқдорда;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Худди шу ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади (илгари 3 йилдан 7 йилгача).

Ушбу ҳаракатлар:

одамлар ўлимига;
бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади (илгари 7 йилдан 10 йилгача).

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.2K views04:54
Ochish/sharhlash
2023-11-27 07:04:56 Ёқтирган ишингни қилишинг – бу эркинлик. Қилаётган ишингни ёқтиришинг – бу бахт.

Франк Тайгер
13.8K views04:04
Ochish/sharhlash
2023-11-24 17:31:32 Фирибгарлик: Аслида бу тузоқ

Кичгинагина бир маслаҳат, банкоматнинг ёнида турганингизда, кимдир (нотаниш одам) сизга “пулим қолмади, ҳозир ота-онам манга пул юбормоқчи, лекин картамни йўқотиб қўйдим, сизнинг картангизга юборишса, нақдлаштириб берасизми?” (ёки шунга ўхшаш баҳоналар билан) илтимос қилса, зинҳор рози бўлманг!

У одам кимгадир ниманидир гўёки сотган бўлиб, олдиндан пулни олган бўлади. Лекин нарсани эгасига етказмайди. Картангизга пул ўтказган одам ички ишлар идораларига ариза ёзади. Ички ишлар ходимлари картангизнинг маълумотларига асосан сизни жуда тез топишади. Ана энди фирибгармаслигингизни исботлаб кўринг...

Адвокат Мукадамов Бобир

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.0K views14:31
Ochish/sharhlash
2023-11-22 20:15:19 Эътироф: Моҳиятни тушуниш "шаблон" амалиётдан чекинишга қўйиладиган илк қадамдир

Куни кеча Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Музаффар Ахмедов раислигида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрим устидан берган шикоятимизни кўриб чиқилиши натижасида 2 хил мазмундаги ажрим чиқарилди.

Биринчи ажрим 1-инстанция судининг ҳимоямиз остидаги шахсга нисбатан қамоққа олиш тарқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажримини бекор қилиш ҳақида бўлса, иккинчиси терговчининг қонунга зид ҳаракатлари устидан чиқарилган хусусий ажрим эди. Кейинги ажримга сабаб шахсни терговга жалб қилишда йўл қўйилган қўпол процессуал хатоликлар бўлди.

Ушбу куни яна 3 нафар шахсга нисбатан прокурорларнинг бундай мазмундаги позициялари суд томонидан қувватланмагани эътиборимизда бўлди.

Демак, бизга кўра судлар секин-аста қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашдаги амалиётда сақланиб қолаётган умумий қоидалардан чекинмоқда. Дастлабки тергов органининг эҳтиёт чоралари борасидаги моҳиятдан узоқ ёндашувларини ўзгартиришга уринмоқда.

Ёдда тутилиши керак-ки, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилишига умумий қоида тариқасида қаралмаслиги ва буни, суд текширувини кутаётган шахсни судга ўз вақтида келиши кафолатигагина боғлаш лозим. Яъни, моҳиятдан келиб чиқиш энг тўғри йўл.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.8K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-11-22 14:05:00 Одил судлов: Адолат излаб борган жойингда ўзларига адолат қила олмасалар ...

Бизга келаётган мурожаатлар орасида суд идораларида хизмат қилаётган судья ёрдамчиларининг меҳнатига оид ҳуқуқ бузилишлар ҳақидагиларини ҳам эътиборимиздан четда қолдира олмаймиз.

Аввало, одил судлов фаолиятини судья ёрдамчиларининг меҳнатисиз тасаввур қилиш қийин. Ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш жараёнидан тортиб, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларини хабардор қилиши, судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текшириши, ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилиши, суд мажлислари баённомасини юритиши, раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажариши, қўйинг-ки, тинимсиз банд бўлиш ва ярим тунга қадар узлуксиз иш жойида ҳозир бўлишга мажбур бўлиши барчамизга маълум.

Расмий ҳужжатларда судья ёрдамчиларининг айримлари 0,50, баъзилари эса 0,75 ҳамда 1 ставкаларда ишлашаётганликлари кўрсатилган бўлса-да, лекин афсуски, тегишли ставкада иш соатлари адолатли тақсимланмаётганлиги, иккинчидан, эрталаб соат 9:00 дан то кеч соат 22:00 гача меҳнат қилаётганликлари, ҳафтасига 60 соатдан ортиқ, ҳаттоки айрим вақтларда дам олиш кунлари ҳам ишга чиқаётганликлари ҳақида маълумотларга эгамиз.

Улар ёш, ишлаши, иш ўрганиши керак, деб оқланишга асло урина кўрманг.
1. Амалда бажарган ишига мутаносиб равишда ва миқдорда аввал моддий, қолаверса, маънавий рағбатлантира олиняптими? Албатта йўқ.
2. Юкланаётган иш ҳажми иш ставкасига мутаносиб бўлиши таъминлай олинмоқдами? Албатта, бунга ҳам баралла, ҳа деб жавоб бера олишмайди.
3. "Ҳали ёш" бўлган кадрни меъёридан ортиқ юкламалар билан бу йўсинда сурункали банд қилиниши келгусида унинг ўз ишига сидқидилдан, виждонан ёндашишдан совутиб қўйиши, бора-бора меҳнатга иштиёқи сўниб, ишга меҳри нафратга айланиб қолиши хавфи ҳақида ҳеч ўйлаб кўришадими? Таассуфки, бунга биз ҳа, деяолмаймиз. Чунки, булар ҳақида ўйлаганларида эди, қонунийлик ва адолатни таъминлаш маскани-суд буларни аввало ўзида тўлақонли таъминлаб қўйган бўлар эди.

Меҳнат интизоми фақатгина қўл остингиздагиларнинг интизоми эмас, иш берувчи сифатида Сизнинг ҳам интизомингизни англатади. Аввало қўл остингиздагиларга адолат қилинг-ки, биз Сиздан адолат кутайлик.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.8K views11:05
Ochish/sharhlash