Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 269

2021-02-14 14:30:57

Мана бу ерда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси М.Холиқованинг ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлигини айтиб ўтган эдик. Бошқа блогерлар ҳам бу бўйича ўз муносабатларини билдирган эди.

Вилоят адлия бошқармасининг аниқлашича, мудиранинг иш жойини ўзгартиришда Меҳнат кодексининг 88-моддаси талаблари бузилган ҳолда, яъни унинг розилиги олинмасдан, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг буйруғи билан у Тўрақўрғон тумани 44-сонли МТТ мудираси лавозимига тайинланган.

«Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва мудиранинг иш жойини ўзгартириш ҳақидаги вилоят мактабгача таълим бошқармасининг буйруғини бекор қилиш ҳақида 2021 йил 3 февралда тақдимнома киритилган.

Тақдимнома талаблари бажарилиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, у яна Тўрақўрғон туманидаги 7-сонли давлат МТТ мудираси лавозимига қайтарилган», – дейилади Адлия вазирлиги Kun.uz'га тақдим этган маълумотда.

Адолат тикланганидан хурсандмиз.

@yuristkadr
9.0K viewsedited  11:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 13:16:07
Coca-cola атрофидаги гаплар бўйича саволларим бор:

- "Рақобат тўғрисида"ги Қонунда устун мавқе берилмаслиги каби нормаларга нега риоя этилмаяпти?

- "бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар буюртмачилари сифатида бозорга киришини чеклашга ёки уларни бозордан четлаштиришга ёхуд хўжалик юритувчи субъектларни муайян товарлар бозорига қўймасликка...олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, тақиқланади" масаласи нега ерда қолмоқда?

- Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ушбу мезонлар ўта юқори ва асослантирилмаган талаблар ҳисобланади ва савдоларда иштирок этиши мумкин бўлган эҳтимолий иштирокчилар сонини сунъий чеклашга олиб келади деган эътирозлари осмонга учдими?

Суҳбатда шу нарсалар ҳақида гаплашдик.

Тўлиқ видео



Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
7.4K views10:16
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:27:53
8.5K views08:27
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:27:20 Бу Қарши шаҳридаги айрим кўчаларининг фото-расмлари (ижтимоий тармоқлардан олинди). Аввалги ва ҳозирги ҳолат.


50-10 йил аввал бу кўчалар қуюқ дарахтзорлардан иборат бўлган. Ҳозир эса мана шундай аҳволда.

Ҳақиқатдан ҳам, “яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ” деган гап бекорга эмас.

@yuristkadr
8.3K viewsedited  08:27
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:04:09 Кеча Тошкент ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги Марказий универмаг (ЦУМ) ёнидаги боғда олиб бориладиган қурилиш ишлари ва дарахтлар масаласида жамоатчилик билан қизғин бахсга киришибди.

Жаҳонгир ака, жамоатчиликни ва экофаолларни тўғри тушунинг. Ортиқча зардаларнинг умуман кераги йўқ, бу ерда.

Шу боғдаги қурилишга қаршилик ва дарахтларга тегилмаслиги учун аҳоли орасидан минглаб имзолар йиғилганлиги бу жуда яхши, бу жамоатчиликнинг ишлаётганлигидан ва уларнинг она табиат тақдирига бефарқ эмаслигидан далолатдир.

Тўғриси, шу томонга йўлим тушиб қолса, албатта шу боғни ичидан кесиб ўтаман, жуда қуюқ дарахтзор, жазирама ёзда жоннинг ҳузури, умуман кам сонли боғлардан бу ер.

Табиатга бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсон бу ерга бирор-бир оғир техника киришини истамаган бўларди. Негаки, гап фақат дарахтларнинг кесилишида эмас, уларга зиён-заҳмат етказмаслик ҳам алоҳида бир масала.

Яна қайтараман, бизда экофаоллар кучаяётгани, жамоатчилик уйғонаётганлиги таҳсинга лойиқ.

Яқин ўтмишда Тошкентнинг қоқ марказида Амир Темур ҳиёбонида ва Фарғона шаҳрида ва юз йиллик дарахтлар, минглаб азим чинорлар шафқатсизларча кесилиб, кунпая-кун қилинганида, энг асосий масъуллар ҳам ўз кабинетларида “пусиб ўтирган” эди.

Фарғона шаҳрини эслайлик. Шаҳардаги чинорларни қисқа вақт ичида қўпориб ташланишини ҳамма, ҳокимлардан тортиб, шу шаҳарда яшовчи ва ишга қатновчи прокурорлару-ички ишлар, табиат қўриқчилар, ҳамма-ҳамма жимгина кузатиб турган. Ўша вақтдаги вилоят ҳокими бу ишларни тепасида турмаган деб ўйлайсизми, пешонасида ура-ур бўлганку. Ҳозиргача, ким Фарғона шаҳрига борса, ўша юз йиллик чинорларни афсус билан эслайди.

Ўша вақтда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда экологик йўналишга масъул бўлган юқори раҳбарлар на Тошкентдаги Амир Темур ҳиёбони ҳудудидаги ва на Фарғона шаҳридаги кўп йиллик дарахтларни, ҳақиқий табиат меросларини сақлаб қолиш учун ақалли бир қадам ташламаган. “Оч қорним тинч қулоғим” деб жим ўтираверган. Шунинг учун ҳам ҳозир уларнинг юқори минбарлардан туриб “биз у қилдик, бу қилдик”, ёки “биз у қиламиз, бу қиламиз” десалар шунчаки энсам қотади холос.

Афсус, ўша вақтларда бугунгидек жонкуяр экофаоллар, экологик маданияти шакллана бошлаган жамоатчилик деярли мавжуд эмас эди, бунинг учун эркин муҳит ҳам йўқ эди.

Бугун эса, бизда табиатни асраш, атроф муҳитга бефарқ бўлмаган жамоатчилик шаклланаётганлиги ҳаммамизга умид бермоқда. Уларнинг умум фикри ва бирдамлиги бефаросат ва "дарахтхўр" рахбарларнинг олдида уларга қарши жуда катта куч бўла олади.

Шундай экан, ҳоким жаноблари, халққа зарда қилиш керак эмас, аксинча халқнинг зардасини кўтариш керак.

@yuristkadr
8.5K viewsedited  08:04
Ochish/sharhlash
2021-02-13 23:33:47 Ижро интизоми бўлимлари раҳбарларини ишга олиш ва ишдан бўшатиш шунчаки бўлмайди энди.

Республика даражасидаги давлат ташкилотлари ва ҳудудий ҳокимликларнинг ижро интизоми бўлинмалари раҳбарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишда қўшимча талаблар белгиланмоқда.

Бу масалада, 2021 йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6116-сонли Фармони қабул қилинди.

Шу Фармоннинг 11-бандида белгиландики, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб, барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини:

лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.

Шуни эътиборга олиб қўйинглар.

@yuristkadr
9.2K views20:33
Ochish/sharhlash
2021-02-13 21:23:13 УЙДА МАШИНА ТАЪМИРЛАШ УЧУН ФИРМА ЁКИ ЯТТ ОЧИШ ШАРТМАС.

САВОЛ
.
Ҳурматли юристлар, машиналар ремонти ҳақида менда ҳам савол бор. Мен машина устасиман. Уйимда 1 йилдан бери автомашиналарни тузатаман. Участкавой келиб, фирма очишинг ё тадбиркор бўлиб патент олишинг, давлатга солиқ тўлашинг керак деяпти. Маслаҳат беринг, нима қилса бўлади?

ЖАВОБ.

Ҳозирги кунда, бу фаолиятни амалга ошириш учун фирма ёки ЯТТ очиш умуман шарт эмас, оддий бир фуқаро сифатида бу иш билан шуғулансангиз бўлади.

Президентнинг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарори ва шу қарор билан тасдиқланган
“Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларининг кенгайтирилган рўйхати”га кўра:

фуқаролар “жисмоний шахсларнинг шахсий автомобилларини майда таъмирлаш, уларга аксессуарлар ва автосигнализация ўрнатиш, ғилофлар ва пол қопламаларини тикиш” билан ўзини-ўзи банд қилиш тартибида ишлаши ҳамда шу йўл билан бемалол даромад топиши мумкин.

Бу фаолиятнинг қулайлиги шундаки, ўзини-ўзи банд қилиш тартибида ишлайдиган автомашина устасининг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадидан даромад солиғи ундирилмайди (Солиқ кодекси 369-модда).

Уйда туриб автомашина тузатиш билан ўзини-ўзи банд қилиш тартибида шуғулланиш учун фуқаро:

махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунда сўровнома ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали электрон шаклда мустақил равишда, давлат солиқ хизмати органига келганда эса солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-банди).

Шундай савол туғиляпти, ўзини-ўзи банд қилиш тартибида рўйҳатдан ўтиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 11-банди). Яъни, доимий яшаш жойингиз, дейлик Андижонда бўлса, бироқ меҳнат фаолиятингиз Тошкент шаҳри Чилонзор туманида бўлса, демак Чилонзор ДСИдан рўйҳатдан ўтишингиз мумкин.

806-сонли Низом талабларига кўра, ўзини-ўзи банд қилувчи сифатида рўйҳатдан ўтганлиги тўғрисида туман ДСИ томонидан махсус матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома берилади. Шу ҳужжат билан бемалол фаолият юритаверасиз.

Ҳа, айтмоқчи ДСИдан ўзини-ўзи банд қилувчи шаҳс сифатида рўйҳатдан ўтиш учун пул ундирилмайди.

@yuristkadr
8.1K viewsedited  18:23
Ochish/sharhlash
2021-02-13 21:01:04 ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ МАШИНАНИ ДАВЛАТ ХАРИДИСИЗ ТАЪМИРЛАТИШИ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, юристкадр ходимлари. Мен тумандаги бюджет ташкилотларидан бирида бухгалтер бўлиб ишлайман. Раҳбаримизга бириктирилган машинани ремонт қилишимиз керак. Давлат харидига қўймасдан шартнома тузсак бўладими? Юқори ташкилотдаги бухгалтер мумкин деяпти. Агар мумкин бўлса, қайси ҳужжатда кўрсатилган бу?

ЖАВОБ.

Президентимизнинг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарори билан “Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйҳати” тасдиқланган.

Бу рўйҳатга киритилган маҳсулотлар ва хизматларни тўғридан-тўғри шартномалар тузиб сотиб олса ёки буюртма қилса бўлади.

Мана шу рўйҳатнинг 22-банди (қатори)га:

“махсус ва хизмат автотранспорти воситаларини, шунингдек, тиббиёт ускуналарини таъмирлаш бўйича хизматлар” ҳам киритилган.

Демак, ташкилотингиздаги хизмат машинасини таъмирлаш хизматларини тўғридан-тўғри шартнома тузиб сотиб олиш мумкин.

Фақат, бунда йўл қўйиладиган қонунбузарликлар, масалан, нархларни асоссиз равишда оширилиши жавобсиз қолмайди. Бундай ҳолатлар, жиноий жавобгарликкача сабаб бўлиши мумкин. Шуни эсдан чиқармаслик лозим.

@yuristkadr
7.9K views18:01
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:43:00 Дўстимиз – Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юрисконсульти Халимов Завриддин ҳам Қизилтепа тумани санитария-эпидемилогия осойишталик марказидан ноқонуний равишда бўшатилган ходим А.Сатторовани ҳимоя қилиб судда иштирок этибди. Ва ўзимиззи тилда айтганда ютибди.

Кармана туманлараро фуқаролик судининг 2021 йил 21 январдаги ҳал қилув қарорига асосан ходим А.Сатторовани қайта ўз ишига қайта тикланиши, иш берувчидан ходим фойдасига мажбурий бекор юрган кунлари учун 10.612.284 сўм иш ҳақи ҳамда 4.514.000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланибди.

Энг асосийси, ушбу суд ҳал қилув қарорида ҳам ПФ-6035-сонли Фармонда “СЭС” тизимининг тугатилиши эмас, балки қайта ташкил этилиши белгиланганлиги жуда аниқ қилиб кўрсатиб қўйилибди (ҳал қилув қарорининг 7-бети 3-хатбошисига қаранг).

Завриддин, яшанг!

Суд қарорини тақдим этяпман

@yuristkadr
8.3K viewsedited  16:43
Ochish/sharhlash