Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.73K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 264

2021-12-14 16:40:42
Бугун Зангиотада Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Юридик бўлим бошлиғи Хатамов Жахонгир ака ва идоранинг Тошкент вилояти бўйича вакили, вилоят бош имом хатиби Раупов Жасур ака билан кўришдик.

Тўғрисини айтсам, диний ташкилотлардаги меҳнат муносабатлари мен учун алоҳида янгилик ва алоҳида мактаб бўлмоқда. Бу масалада алоҳида изланишларни ҳам бошлаб юборганман.

Шунга, Мусулмонлар идораси билан ҳам амалий ҳамкорликни йўлга қўйдик. Ишларимизни Тошкент вилоятидан бошлаяпмиз. Аллоҳ ўзи ҳайрли қилсин.

@yuristkadr
6.5K views13:40
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:08:03 Диний ташкилотлардаги меҳнат жараёнининг ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳақида.

Диний ташкилотлардаги меҳнат муносабатлари ўзига ҳос. Айниқса, улардаги ходимларнинг иш вақти ва дам олиш вақти масаласида.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига асосан, диний ташкилот деганда:

фуқароларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган;

биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажариш мақсадида ташкил этилган;

даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган;

ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган кўнгилли бирлашмаси тушунилади.

Диний ташкилотларнинг асосий фаолият мақсади фуқароларнинг биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришига қаратилган. Шундай экан, улардаги меҳнат ҳусусиятлари ҳам, хизматчиларнинг меҳнат фаолияти ва меҳнат вазифалари ҳам, уларнинг иш вақти ва дам олиш вақти ҳам шубҳасиз, ана шу мақсадлардан келиб чиқиб белгиланади.

Ислом динига эътиқод қилувчи биз мусулмонлар ибодат қиладиган масжидларни олайлик. Имомларимиз, имом-нойибларимиз ва бошқа диний хизматчилар мўмин-мусулмонлар бирга жамоа бўлиб ўқийдиган 5 вақтлик намоз пайтида доим ҳозиру-нозирлар.

Демак, уларнинг иш вақти режимини бошқа меҳнаткашлар каби одатий тартибда белгилаш мумкин эмас. Улар ҳудди сизу-биздек хафтада 5 ёки 6 кун, ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача бўлган режимда ишламайдилар, асло бундай бўлмайди.

Аксинча, уларнинг кунлик ва хафталик иш вақти режимини ва дам олиш вақтларини 5 вақт намоз ўқийдиган пайтга мослаган ҳолда ташкил қилиш тўғри бўлади. Тушунган бўлсангиз, диний муассасалардаги, масжидлардаги фаолияти бевосита ибодат билан боғлиқ бўлган ходимларнинг ишини мослашувчан иш режими асосида ташкил қилиш ҳақида гапиряпмиз.

Бунга қонуний имкон борми? Албатта бор. Меҳнат кодексининг 120-моддасига асосан:

... иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, — ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади.

Яъни, меҳнат фаолияти ибодат ва эътиқод амалларини бажариш билан боғлиқ бўлган хизматчиларнинг кунлик ва хафталик иш вақти режимини диний амаллар ўтказиладиган вақтга мослаган ҳолда белгилаш керак.

Бундай мослашувчан иш тартиблари (иш вақтлари) диний ташкилотларнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа ички локал норматив ҳужжатларида ёки бўлмасам, хизматчилар билан тузилган меҳнат келишувларида акс этмоғи лозим.

@yuristkadr
7.0K views13:08
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:32:45 Инсайдерларга кўра, янги Соғлиқни сақлаш вазири Бехзод Мусаев шу кунларда 139 та ходимдан ёппасига ариза олиб, бир кундаёқ бўшатиб юборибди.

Кейин, шулардан айримларини қайта ишга олибди. Савол туғиляпти, нима учун 139 та ходим бирданига ўз аризаларига асосан ишдан бўшатилди? Нима, уларнинг барчаси бир вақтда бирданига ишдан бўшашни ҳохлаб қолдими? Бу мантиқсизликку. Кейин, нима учун уларнинг айримлари ишга олиндию, қолгани олинмади? Бундан асосий мақсад нима эди?

Шу бир тизимда раҳбар алмашса, юрагимиз чиқиб қолган. Янги рахбар дарров келиб биринчи ишни командани алмаштиришдан бошлайди, хўлу-қуруқни баравар ёндириб.

Эслатиб ўтамиз, ходимлардан мажбуран ва турли босимлар ўтказиб ариза олиб ишдан бўшатиш қонуний бўлмайди, Меҳнат кодексининг 99-моддаси талабларига зид бу.

@yuristkadr
8.1K viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash
2021-12-14 10:15:46
Кеча Адлия вазирлигида бўлдим.

Юридик хизматларни фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Нусратулло Парпихўжаев билан Юридик хизмат марказлари бўйича фикрлашдик.

Юридик тусдаги бошқа ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизасини ҳам тўлиқ йўлга қўйиш, суд ва маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни мувофиқлаштириш, умуман Марказлар фаолиятини такомиллаштириш каби масалаларда гаплашиб олдик.

Жойларда ҳалигача ечимини топмаётган тизимли муаммолар бор. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 743-сонли қарори бўйича мактаблардаги 10.000 дан ортиқ кадрлар хизмати ходимларининг ойлигини кўтариш масаласи. Бу ташкилотларга эндиликда айнан Юридик хизмат марказлари хизмат кўрсатмоқда. Демак, бу каби муаммоларни биргаликда бемалол ҳал қилсак бўлади.

Ҳуллас, вазирликнинг Юридик хизматларни фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликни йўлга қўйдик.

Ҳудо хохласа, амалиётда учраётган ва одамларни ҳамда ходимларни қийнаб келаётган тизимли муаммоларни биргаликда бартараф этиб борамиз.

@yuristkadr
9.8K views07:15
Ochish/sharhlash
2021-12-14 08:15:15 АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТОЛМАГАН ХОДИМНИ ЯНА ҚАЙТАДАН ЎША ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алейкум мана шу масалани сўрамоқчиман. Жудаям кўп ходимлар аттестациядан ўтказилмади. Ходимлар бўшатилди, 2 ойдан сўнг қайтариб яна жой жойига қўйилди. Савол: яна қайтадан ишга олинган ходимни аттестациядан ўтказилмаганлигини важ қилиб бўшатиш мумкинми? Улар 100-модда билан бўшатилмаган.

ЖАВОБ.

Ҳеч эътибор берганмисиз, бизда ходимларни аттестациядан ўтказиш бўйича ягона ҳуқуқий механизм, ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Шу сабабли, ходимларини аттестация синовларидан ўтказмоқчи бўлган ташкилотлар, одатда, аттестациядан аввал, аттестация синовларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳақида ўзларининг алоҳида низом ёки йўриқномаларини тасдиқлайдилар. Бу билан, ҳуқуқий бўшлиқнинг ўрнини тўлдириб оладилар.

Бу албатта, Меҳнат кодексининг 1-моддасидагиЎзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади” деган нормага тўғри келади.

Ҳаммаси аттестацияга оид ана шундай низом ёки йўриқнома (локал норматив ҳужжат)да қандай белгиланганига боғлиқ. Айрим, ҳушёр иш берувчилар ана шундай ички ҳужжатлар билан аттестацияга оид ҳамма нарсани белгилаб олишга ҳаракат қиладилар.

Масалан, ўзимизнинг амалиётимизда ишлаб чиқилган аттестацияга оид низомда тахминан мана бундай қоида ҳам бор эди:

“аттестациядан ўта олмаган, эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган ходим бу лавозимдан озод этилган (бошқа ишга ўтказилган) ёки меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб, уни камида 1 йилсиз ушбу лавозим (ёки тенг лавозим)га қайта ишга қабул қилиниши (ўтказилиши)га йўл қўйилмайди. Агар бу вақт ичида ходимнинг малакаси оширилиб, махсус комиссия ижобий ҳулоса берса, у истисно сифатида 1 йил ўтмасидан ҳам, мазкур лавозимга қайта тайинланиши мумкин”.

Шунга кўра, биз аттестациядан ўта олмаган ходимни 1 йил ўтмасидан туриб, ёки 1 йил ичида малакасини оширмай туриб, у нолойиқ деб топилган лавозимга қайта ишга олмас эдик.

Лекин, қонунчиликда ёки ички локал ҳужжатда бу каби чекловчи нормалар бўлмаса, ходимни яна қайтадан ўша нолойиқ деб топилган лавозимига ишга қабул қилиш амалиётини ноқонуний деёлмаймиз.

Бундай ҳолларда, қайтадан ишга қабул қилинган ходим бўйича “нотўғри ишга олиб қўйибсизлар, энди тез бўшатинглар” деб ҳам айиб бўлмайди. Чунки бунга ҳуқуқий асоснинг ўзи йўқ.

@yuristkadr
10.2K views05:15
Ochish/sharhlash
2021-12-13 22:07:29 Ёшлардан келган таклифлар асосида алоҳида дастур қабул қилинади

«Ўзбекистон ёшлари форуми» доирасида yoshlarforumi.uz платформаси орқали ёшлардан таклифлар қабил қилинган. Таклиф юбориш муддати 12 декабрь, соат 00:00да ўз ниҳоясига етган. Маълум қилинишича, ёшлар томонидан 7593та таклифлар келиб тушган.

Эндиликда вазирлик, ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат тажрибали экспертлар гуруҳи томонидан ёшларнинг юборган таклифлари ўрганиб чиқилади. Энг яхши таклиф эгалари “Ўзбекистон ёшлари форуми” доирасидаги тадбирларда иштирок этади ва таклифлар форум давомида мутасадди ташкилотлар билан муҳокама қилинади.

Шунингдек, таклифлари энг кўп қўллаб-қувватланган ёшларга тез орада республика миқёсидаги «Ўзбекистон ёшлари форуми»га таклиф этилгани тўғрисида электрон тарзда хабарнома юбориш бошланади. Бундан ташқари, форум якунлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилиниши режалаштирилган.

@yuristkadr
1.7K views19:07
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:14:22 Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида кесиб ташланган 81 та дарахт воқеаси кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўшанда, яъни 2020 йилнинг февраль ойида дарахт кесишга қарши мораторий талабларига зид равишда кўп йиллик, қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаган…
4.4K views17:14
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:02:56 #mibdagi_ishlar Обуначи мурожаати: Мен Давлатова Дилдора Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилганман. 2011 йил 3 январь куни Х.З билан қонуний никохдан ўтиб, оила қурган эдик, биргаликда 10 йил яшаб, келишмовчилик туфайли, ота-онамни уйига кетиб қолдим.…
4.3K views17:02
Ochish/sharhlash
2021-12-13 19:59:34 Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида кесиб ташланган 81 та дарахт воқеаси кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Ўшанда, яъни 2020 йилнинг февраль ойида дарахт кесишга қарши мораторий талабларига зид равишда кўп йиллик, қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаган «Building and Supplies» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилганди.

Оммавий ахборот воситалари
прокуратура маълумотларига таяниб дастлабки терговда айбланувчилардан 1 млрд 891,3 млн сўм зарар ундирилганлигини билдирган.

Кўпчилик қатори менга ушбу ишнинг якуни нима бўлгани қизиқ.

Шу боис, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасига ундирилган 1 млрд 891,3 млн сўмни нималарга ишлатишгани, Тошкент шаҳар прокуратурасига эса жиноят иши нима бўлганини билиш мақсадида расман мурожаат юборгандим.

Қизиқ ҳолат: Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг билдиришича, табиатга етказилган зарар учун ундирилган 1 млрд 891,3 млн сўм қўмитага берилмаган ва шу кунга қадар Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамида сақланмоқда.

Шунча вақт депозит ҳисоб рақамида пулни ушлаб туриш тўғрими, деган саволга молиячилардан жавоб олаяпмиз.

Шу йилнинг 9 ноябрида юборилган мурожаатимизга Тошкент шаҳар прокуратураси ҳозирча жавоб бермади. Менимча мурожаат чуқур ўрганилаётган бўлса керак.

@deputat_kusherbayev
3.4K views16:59
Ochish/sharhlash
2021-12-13 10:18:54 ЎЗИМ ПЕНСИОНЕРМАН. БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯСИНИ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?

САВОЛ.


Мен ёшим 57 да, турмуш ўртоғим вафот этдилар. Битта қизимиз бор, турмушга чиқиб кетган хозир. Бир ўзим қолдим, 440000 сўм пенсия оламан. Турмуш ўртоғим ҳарбий эдилар, мен бокувчисини йўқотганлик пенсиясини олаоламанми ва қандай килиб? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ.

1993 йил 3 сентябрдаги Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг 938-XII-сонли қонуни (кейинги ўринларда Қонун) 19-моддасида вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳамда марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари айтиб ўтилган. Мазкур модданинг «б» бандида пенсия ёшига (55 ёшга) тўлган марҳумнинг хотини оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзоларидан бири эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Эътибор беринг, Қонуннинг 20-моддасига кўра, марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса — боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эгадирлар дейилган. 21-моддада эса марҳум пенсионернинг оиласига пенсия боқувчининг иш стажидан қатъи назар тайинланиши, 47-модда «в» бандида эса боқувчисини йўқотганлик пенсияси — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади, пенсия марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун, оиланинг: эркаклар — 60 ёшга, аёллар — 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса — умрбод тайинланиши белгилаб қўйилган.

Демак, юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, агар сиз марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсангиз, бу ёрдам сиз учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳум турмуш ўртоғингизнинг қарамоғида турган деб ҳисобланасиз ҳамда ёшга доир пенсиянгизни боқувчисини йўқотганлик пенсияси турига ўтказиш учун яшаб турган жойингиз бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли ариза ва барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат этишингиз керак.

Бордию, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш юзасидан тақдим этган аризангиз рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида сизга хабарнома бериши шарт ва бир вақтнинг ўзида пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун тақдим этилган барча ҳужжатларингизнинг асл нусхаларини ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан қўлингизга қайтариши керак.

Агар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан сизнинг амалдаги пенсиянгиз тури пенсиянинг бошқа турига ўтказиш юзасидан аризангиз қаноатлантирилса, бу тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойингиздан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошланади ва сизга янги пенсия гувоҳномаси ёзиб берилади.

Экспертимиз Раъно Исамитдинова

@yuristkadr
9.2K views07:18
Ochish/sharhlash