Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.73K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 266

2021-02-23 21:25:12 Худо хохласа, Бухоро каердасан деб Бухоройи шариф томон йул олдим.
1.6K views18:25
Ochish/sharhlash
2021-02-23 20:18:14 ЭКОЦИД ЖИНОЯТИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасида экология соҳасидаги янги бир моддага эътибор қаратамиз.

Лойиҳанинг 193-моддасида биринчи марта “экоцид” жинояти ҳақида сўз боради
. Бу модда, лойиҳанинг тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар туркумига киритилмоқда. Маълумот учун айтаман, ушбу жиноятлар қаторидан урушни тарғиб қилиш, агрессия, геноцид, терроризм каби ўта хавфли жиноятлар ҳам ўрин олган.

Демак, 193-моддага кўра, экоцид, яъни қасддан ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсини оммавий қириб юбориш, атмосфера ҳавосини, ер ва сув ресурсларини заҳарлаш, агар ушбу ҳаракатлар экологик офат ёки фавқулодда экологик вазиятни келтириб чиқаришга қаратилган бўлса, - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланади.

Лойиҳадаги янги “экоцид” жинояти Россия Федерацияси Жиноят кодексидан (358-моддасидан) ва қўшни Қозоғистоннинг Жиноят кодексидан (169-моддасидан) олингани кўриниб турибди. Фақат Россияда экоцид учун 12 йилдан 20 йилгача, Қозоғистонда эса, бизни лойиҳадаги билан бир хил: ўн йилдан ўн беш йилгача “срок” берилиши кўрсатилган.

Масала шундаки, лойиҳанинг алоҳида бобидан бошқа экология соҳасидаги жиноятлар ҳам ўрин олган. Бу жиноятларга масалан, ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, атроф табиий муҳитни ифлослантириш, экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш каби жиноятлар ҳам киради.

Ушбу жиноятларнинг диспозицияси “экоцид” жинояти билан жуда-жуда яқин, хатто мазмунан бир хил бўлиб ҳам чиқмоқда. Айниқса, бу жиноятларнинг диспозициясидаги “бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса” деган жумлалар билан.

Фарқ шуки, вазиятга 193-моддададаги экоцид жинояти деб баҳо бериш учун содир этилган жиноят экологик офат ёки фавқулодда экологик вазиятни келиб чиқишига сабаб бўлиши керак.

“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасига кўра:

хўжалик фаолияти ва бошқа йўсиндаги фаолият, табиат стихияли кучларининг вайрон этувчи таъсири ёхуд рўй берган фалокат ёки ҳалокат натижасида муайян ҳудудларнинг, шу жумладан сув ва ҳаво бўшлиғининг атроф табиий муҳитда инсон саломатлигига, табиий экология тизимларининг, ўсимлик ва ҳайвонлар генетик фондларининг ҳолатига таҳдид солувчи барқарор салбий ўзгаришлар содир бўлаётган қисми фавқулодда экология вазияти минтақалари деб эълон қилинади;

муайян ҳудуднинг табиат мувозанати, табиий экология тизимлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда табиий муҳитда барқарор ёки тузатиб бўлмас ўзгаришлар рўй берган ёки рўй бераётган қисми экология офати минтақалари деб эълон қилинади. Гап йўқ, булар тушунарли.

Бироқ, бу моддада яна бир норма бор:
“фавқулодда экология вазияти ёки экология офати минтақалари деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор қонунларда белгилаб қўйилган тартибда қабул қилинади”. Муаммо шундаки, бизда ҳозиргача фавқулодда экологик вазияти ёки экологик офат минтақалари деб эълон қилишнинг алоҳида тартиби бирор-бир қонун билан белгиланмаган.

Шу нуқтайи-назардан шахсан менда, ушбу “экоцид” деб номланган модда маълум бир вазиятларда ишламай қолиши мумкин деган фикр туғилмоқда.

@yuristkadr
1.9K viewsedited  17:18
Ochish/sharhlash
2021-02-23 17:38:46 Вазирлар Маҳкамасидагилар, нега лицензиялаш ўрнига жорий қилинган ҳабардор қилиш тизимлари ишламаяпти? Нега тадбиркорларга тўсиқ бўляпсиз?

Мен ҳозирги Вазирлар Маҳкамасининг иш услубига тушунмайманда. Ижро интизомининг бузилишида бу ташкилотнинг ўзи “бош-қош” бўлаётганга ўхшайди.

Ҳуллас, Президентимизнинг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони билан 2021йил 1 январдан кўплаб фаолиятлар бўйича мавжуд бўлган лицензиялаш ва руҳсатномалар бекор қилинган ёки соддалаштирилган.

Масалан, Фармоннинг 3-иловасига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб нодавлат таълим фаолияти сифатида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаби бекор бўлган.

Ҳамда 1 январдан бошлаб бу фаолиятни тегишли ваколатли органни ҳабардор қилиш тартибида амалга ошириш мумкинлиги белгиланган. Булар тўғрисида Президентнинг ўзи ҳам Парламентга йўллаган мурожаатномасида айтиб ўтган. Яъни ҳаммаси тадбиркорлар учун, уларга енгиллик яратиш учун.

Лекин, жуда афсусланарли вазият юзага келган ҳозир. Мазкур фаолиятни янги бошлаётган тадбиркорлар айни вақтда ушбу фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқидан де факто маҳрум этилган десам ишонасизми?

Муаммо шуки, айни вақтда нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия тизими ўрнига жорий этилиши керак бўлган, ҲАБАРДОР ҚИЛИШ ТИЗИМИ ҳали ишга туширилмаган.

Шу сабабли, тадбиркорлар ҳозирда бу фаолиятни юритиш учун лицензия ҳам ололмайди, ваколатли органни ҳабардор қилиш имконига ҳам эга эмас. На униси ва на буниси. Соддароқ қилиб айтганда, улар ҳеч қанақасига ишлай олмайди.

Билишимча, лицензия талабининг ўрнига жорий этилаётган ҳабардор қилиш механизми бўйича алоҳида қоидалар тасдиқлаш учун аллақачон Вазирлар Маҳкамасига киритилган экан. Лекин, бизнинг Вазирлар Маҳкамасидаги масъуллар “тошбақасимон” иш услубини мукаммал кўринишидан “унумли фойдаланиб” Қарор лойиҳасини ҳалигача ортга сурмоқда экан.

Ҳозир Президентнинг ПФ-6044-сонли Фармонида кўрсатилган нодавлат таълим йўналишидаги талаблар Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўпол равишда бузилганлиги, 1 январдан ишлаши лозим бўлган қоидалар ижросизлик туфайли икки ойдан бери ишламаётганлиги маълум бўлиб турибди.

Бу салбий ҳолатлар тадбиркорларнинг йўлига тўсиқ эканлигини, уларнинг манфаатларига жиддий зарар етаётганлигини ҳамда ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ВА ҚАРОРЛАРИНИНГ ИЖРОСИ асосан, юқоридан бошлаб бузилаётганлигини англатади.

Соддалаштирилган ва лецензиялаш ўрнига ҳабардор қилиш тизими билан ишлаш белгиланган қолган фаолиятларчи, улардаги аҳвол қандай? Бу ҳақида ҳам тез орада маълумот берамиз.

https://t.me/yuristkadr/3512

@yuristkadr
3.8K viewsedited  14:38
Ochish/sharhlash
2021-02-23 17:04:29 Мухбир Далиев йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган ва маъмурий жарима белгиланган прокуратура органлари ва ҳокимликлар ҳақида маълумот беришни бошлади.

Оддий фуқаролар қонунни бузганда жавобгарлик тезлашиб кетадиган бир вақтда, мансабдорларнинг қонунбузарлигидан кўз юмилиши нотенглик ҳисобланади. Демократик муҳитда ана шундай нотенгликка тоқат қилинмайди. Кўпинча, қонун устуворлиги борасидаги баланснинг бузилиши ҳам шундан келиб чиқади.

https://t.me/yuristkadr/3848

Жазони ижро этишда ҳам тенглик бўлиши керак, мансабдорларга жарима белгиландими, улар ҳам бошқалар қатори тўлаши зарур. Лекин, бу жарималар мансабдорларнинг ўзлари томонидан эмас, балки улар ишлайдиган ташкилотлар ҳисобидан тўланса нима бўлади?

Бундай ҳолатларда Меҳнат кодексининг 198-моддасидаги вазият юзага келади. Бу моддага кўра:

ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт.

бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол-мулк) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати тушунилади.

ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун ҳам, иш берувчи бошқа шахсларга етказилган зарарни тўлаши натижасида келиб чиққан зарар учун ҳам моддий жавобгар бўлади.

Яъни, жарима ташкилот ҳисобидан тўланса, прокуратура ёки ҳокимликнинг ҳуқуқбузар ходими томонидан ташкилот манфаатларига моддий зарар етказилган бўлади ва бунақанги вазиятларда барибир ўша зарар ҳуқуқбузарларнинг чўнтагидан ташкилот ҳисобига қайтадан ундириб олинади.

Ўшани учун, бу жарималар ҳуқуқбузарларнинг ўзларидан ундириб олингани маъқул.

Қизиқ томони, Далиевда фақат Андижон вилоятидаги ҳолатлар келтирилмоқда, қолган ҳудудларда вазият қандай экан-а?

@yuristkadr
2.5K viewsedited  14:04
Ochish/sharhlash
2021-02-23 16:47:03
Ҳокимиятга ярошовради қора ҳалққа шолпиллаб қоладими? (Жарималар рўйҳати-2)

Андижон вилоят ва шаҳар хокимликларининг хизмат машиналари ҳам йўл қоидасини бузиш бўйича чемпион экан.

Жарималарни тўланглар қани....

Уланинг: http://t.me/muxbir1
2.1K views13:47
Ochish/sharhlash
2021-02-23 16:20:36 НИМА УЧУН АКСАРИЯТ ТУМАНЛАРДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИГА ҚЎШИМЧА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАНМАДИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум! Сизга бир саволим бор эди. Фарғона вилояти Тез тиббий ёрдам ходимларига айрим туманларга 20-июлдаги ПҚга асосан 2.5, 1.5, 1 млн сўмлик моддий ёрдам пуллари берилди. Қолган аксарият туманларда эса берилмади. Соғлиқни сақлаш вазирлигига шикоят ёзганларга, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланган кучайтирилган тартиб даври учун тўланиши маълум қилинади, деган мазмунда жавоб хати олинди.

ЖАВОБ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 446-сонли қарори 2-қисми “б” бандига асосан кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошларига 6 фоиз миқдорда ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига врач ходимларга – 2,5 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 миллион сўм, ҳайдовчиларга 1,0 миллион сўмдан қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланган.

Юқоридаги қарорда тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиққан ҳолда ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларининг вақтинчалик меъёрларини тасдиқланиши белгилаб қўйилган.

Энди қаранг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарори 2а-иловасига мувофиқ Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимларига ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати белгиланган. Жумладан, тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи врач ходими (2,5 млн сўм), ўрта тиббиёт ходими (1,5 млн сўм), ҳайдовчилар (1,0 млн сўм миқдорида) рағбатлантирилиши кўрсатилган.

Бунда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари тез тиббий ёрдам бригадаларида фаолият кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчиларнинг бир штат бирлиги (ставка) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши ва агар ходим бир ставкадан кам ишлаётган бўлса, унга қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб амалга оширилиши белгиланган.

Яна Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 446-сон қарорига асосан ташкил этиладиган ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этишнинг вақтинчалик меъёрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарори 3-иловасига мувофиқ қуйидагича тасдиқланган:

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳарлар марказлари ҳудудларида меъёр суткалик 16 та чақириқдан ошганда ҳар 16 та чақириққа;

- Туман (шаҳар)лардаги олис ва чекка ҳамда аҳоли тарқоқ бўлган ҳудудларда меъёр суткалик 12 та чақириқдан ошганда ҳар 12 та чақириққа;

- Тошкент шаҳри ҳудудида меъёр суткалик 14 та чақириқдан ошганда ҳар 14 та чақириққа.

Бунда ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари сонини кўпайтириш ёки камайтириш ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан ҳар бир туман ёки шаҳардаги эпидемиологик вазиятдан чақирувлар сони ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб белгиланган ҳамда ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларига туну кун навбатчилик учун эса бир нафар тиббиёт ходими (врач ёки ҳамшира-фельдшер) лавозимлари (4.75 та штат бирлигида) ва бир нафар ҳайдовчи (4.5 та штат бирлигида) ажратилиши белгилаб қўйилган. Чақириқлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳар 15 кунда кўриб чиқилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, врачлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар ҳақиқатда мобил гуруҳларда белгиланган бир қатор нормативларда кўрсатилган тартиб қоидалар бўйича ишлаган бўлсалар, ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари тўланади, деган хулосага келиш мумкин.
Бу ҳолат бўйича маҳаллий назорат органларига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

Раъно Исамутдинова

@yuristkadr
3.1K views13:20
Ochish/sharhlash
2021-02-23 14:38:49
Прокурорларга ярашовради қора халққа шолпиллаб қоладими?

Суратда кўриб турганингиз Андижон вилояти прокуратура тизимидаги хизмат автомашиналарининг йўл қоидасини бузиб, жаримага тортилгани ҳақидаги рўйҳати.

Жармалар эса тўланмаяпти. Энг қизиғи айрим жарималар аннулировать қилинган. Масалан 727 ZDF рақамли автомашина. Қайси жаримани аннулировать қилганини кейинги постда берамиз.

Мен ўтган ҳафта вилоят прокурорининг хизмат автомашина жаримасини тўлагандан сўнг қолганлар ўрнак олар деб ўйлаган эдим.

Афсуски қонун ҳимоячилари ҳақида нотўғри ўйлаган эканман.

Уланинг: http://t.me/muxbir1
2.5K views11:38
Ochish/sharhlash
2021-02-23 11:21:23
Бу “СЭС” Юнусобод тумани бўлимидан ташкилот тугатилди деб ноқонуний бўшатилган фуқаро Г.Исаковани ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори.

Суднинг ушбу ҳал қилув қарорида ҳам (4-бетида) ташкилот тугатилмаганлиги, аксинча ворислик масаласи кўрсатилганлиги боис, ходимни тугатиш деб ишдан бўшатиш ноқонуний бўлганлиги қайд этилган.

@yuristkadr
3.6K views08:21
Ochish/sharhlash
2021-02-23 10:07:38 Карантин даврида ходимлар бўшатилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқлаштирилди.

Ҳабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони 16-бандида:

коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади” дейилган эди.

Бу нормадан нима бўлишидан қатъий назар 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш мумкинмас деган маъно келиб чиқаётган эди.

Судлар ҳам нима қилишни билмаётган эди. 14 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, айрим ходимлар шунчаки иш берувчига “тупуриб”, ишдан бош тортаётган эди, “қўлингдан ҳеч нарса келмайди” деётганлар ҳам бўлаётган эди.

Диққат. Эндиликда, Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Фармони билан бу жумлалар қуйидаги таҳрирга ўзгартирилган:

“коронавирус инфекцияси билан зарарланиб, карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади”.

Мана энди, ҳаммаси ўз жойига ва ўз ўрнига тушибди.

Эсингизда бўлса, каналимиз орқали ана шу мавҳумликни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга бир неча бор таклифлар берган эдик. Таклифлардан бири шу ерда.

https://t.me/yuristkadr/3067

P/S: очиғини айтадиган бўлсам, Фармоннинг 16-бандига ундан кўраси шарҳ берилгани тузук эди, негаки ўзгартириш киритиш билан, гўёки олдинги таҳрирни ҳақиқатдан ҳам тўғри бўлганлиги тан олингандек бўлиб қолибди. Ва бу томондан 16-банднинг 9 февралгача амалда бўлган таҳрири ходимлар фойдасига ишлашлиги қабул қилингандек бўлибди. ЎТГАН ДАВР МАВҲУМЛИГИЧА ҚОЛИБДИ.

Иш берувчилар ҳам ҳафа бўлишмасин, улар 9 февралгача бўлган даврда ҳам Меҳнат кодексининг устун аҳамиятга эга эканлиги рўкач қилиб, ҳимояланса бўлади.

@yuristkadr
4.8K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2021-02-23 09:32:25 Жиноят кодексининг лойиҳасидаги бир ҳолат диққатимни тортди.

Қасдан одам ўлдириш деган жиноят тури бор, амалдаги Кодексда 97-моддада.
Бу модданинг иккинчи қисмида жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида 17 та ҳолат келтирилган.

Бундай ҳолатларни содир қилиб қасддан одам ўлдирган қотилларга энг оғир жазолар қўлланилади – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси.

Янги лойиҳада 118-модда
(қасддан одам ўлдириш) жазони оғирлаштирувчи ҳолатларнинг айримларида ўзгариш бўлаётганлигини кўриб турибман.

1. Жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар таркибидан чиқарилаётган ҳолатлар:

миллий ёки ирқий адоват замирида;

диний таассублар замирида қасддан одам ўлдирилиши.

2.Оғирлаштирувчи ҳолатлар таркибига янги киритилаётганлари:

айбдорга аён бўлган вояга етмаган шахсни ёки ўзининг яқин қариндошини қасддан ўлдириш;

одамни ўғирлаган ёки гаровга олган ҳолда;

ўқ отар қуролни қўллаган ҳолда;

ёлланган ҳолда;

нафрат ёки адоват замирида қасддан одам ўлдириш.

Бу ерда, амалдаги кодексда турган миллий ёки ирқий адоват ҳамда диний таассублар билан боғлиқ бўлган оғирлаштирувчи ҳолатлар, янги лойиҳада мувофиқлаштирилмоқда. Ҳамда бу ҳолатлар оддий қилиб нафрат ёки адоват замирида деган жумлаларга ўзгармоқда менимча. Яъни, шакл ўзгаргани билан, моҳият ўзгаргани йўқ демоқчиман. Тўғри йўл тутилмоқда деб ҳисоблайман.

Шу жойида, “ўқ отар қуролни қўллаган ҳолда” деган жойида дедектив бир китобда ўқиган ғалати бир вазият эсимга тушиб кетди.

Дедектив қўлёзмаси: "қотил, ўз қурбонини ўқ-отар милтиқ қўндоғи билан уриб, қасддан ўлдирган. Икки марта зарба ва тамом, қурбон тил тортмай ўлган".

Агар ана шундай ҳолат бизда, янги Жиноят кодекси лойиҳаси ҳозиргидек таҳрирда кучга кирган вазиятда содир этилса, жиноятга қандай баҳо берилади? Қотиллик ўқ-отар қурол ёрдамида содир этилган деб, қотилга оғирлаштирувчи ҳолат сифатида энг оғир жазо бериладими?

Бу ерда ўқ-отар қуролдан бир дона ҳам ўқ узилмаганку, қизиғи, қурол хатто ўқланмаган бўлиши ҳам мумкин.

Сиз нима дейсиз?

@yuristkadr
4.9K viewsedited  06:32
Ochish/sharhlash