Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-04-23 20:02:10 Диққат! “Меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилади.

“Yuristkadr” лойиҳаси доирасида “меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилишини эълон қиламиз.

Бизга юриспруденция йўналишида 10 нафар битирувчи талабалар керак. Лойиҳа доирасида уларга 2024-2025 йил ўқув йили давомида ойма-ой стипендия тўлаб борамиз. Ҳозирча стипендия миқдорини 2 млн. сўмгача деб режа қиляпмиз.

Шартлари борми? Албатта бор. Улар ўқишдан бўш вақтини имкони борича, “Юристкадр” марказида ўтказишлари, меҳнат ҳуқуқи соҳасига оид биз берган амалий вазифалар билан машғул бўлишлари ва келажакда меҳнат ҳуқуқи соҳасини ўзлари учун уствор соҳа сифатида билишлари (шу соҳадан кетишлари) зарур.

Тушунаётган бўлсангиз, уларга ҳам иш ўргатамиз, ҳам стипендия тўлаймиз. Якунда, диплом олганларидан кейин меҳнат ҳуқуқи мутахассиси сифатида иш олиб боришлари учун яхши маош берадиган компанияларга йўлланма ҳам берамиз.

Агар соҳага бефарқ бўлмаган қўшимча ҳомийлар ва меценатлар топилса, иштирокчи талабалар сонини 30 тагача кўпайтиришимиз мумкин.

Бундан мақсад нима? Мақсад жуда оддий, соҳани ривожлантира оладиган ва ўз сўзини дангал айта оладиган меҳнат ҳуқуқи мутахассислари сонини кўпайтириш. Келажакда улар шу соҳа учун жон куйдирадиган мутахассислар бўлиб етишса, шунинг ўзи етарли биз учун.

Танлов шартларини тез орада эълон қиламиз.

“Yuristkadr” лойиҳаси муаллифи
Саидали Мухторалиев


@yuristkadr
51.1K viewsedited  17:02
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:20:36
Танишинг, бу киши Асадулло Бабаев.

Асадулло ака бир вақтлар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. Кейин, орада Сурхондарёда керак бўлса столбани олиб бориб қамаганлар уни ҳар хил туҳмат уюштириб жавобгар қилишган.

Адолат тикланиб Асадулло ака судлар томонидан оқланган, лекин шу қуриб кетмагур адолат дегани бизда тўлиқ тикланмайдику баъзан. У кишини лавозимига қайтаришмаган.

Бу борада ИИВ ва МИБ ўзига ҳос “рекорд” ўрнатган дейиш мумкин. Асадулло Бабаевни ўз ишига, яъни вилоят ички ишлар бошлиғи ўринбосари лавозимига тиклаш ҳақидаги суднинг қарори 2020 йилда чиққан. Лекин, суд қарори ҳалигача ижро қилинмаган. Эътибор беринг, 4 йила, 4 йил!

Боя кўрдим, бечора Ижро қонуни бир бурчакка ўтириб, кўзлари юмуқ (шу каби ишларда) МИБ раҳбарлари дастидан дод деб, ҳўнг-ҳўнг йиғлаб ўтирибди.

@yuristkadr
12.7K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash
2024-04-23 12:08:25 Моддаларни шунчаки кўчириб қўйиш, суд қарорини "сунъий шишириш"дир.

Бошқа судларда билмадиму, лекин фуқаролик судларида меҳнат низоларига оид суд қарорларида “сунъий шишириш” ҳолатларини кузатяпман.

Айрим судьялар, Меҳнат кодексининг бир нечта моддаларини ва Пленум қарорларининг бир нечта бандларини вазиятга тушса-тушмаса, шундоққина кўчириб қўйишмоқда. Бу моддалардаги ва бандлардаги қоидалар суд қарорининг ҳулоса қисмига тўғри келадими йўқми, қараб ҳам ўтиришмаяпти.

Шунчаки кўчириб қўйиш натижасида суд қарорига қўшимча 2-3-бетлик ортиқча матнлар қўшиляпти ва ҳосил бўлган 6-7 бетлик қарор билан гўёки жуда катта иш қилингандек кўрсатилмоқда.

Ваҳоланки, бундай қарорларга яхшилаб қаралса, қарор чиқарган судьянинг масалани ичига кирмаганлиги бирдан аён бўлади.

Чунки, қарорнинг ҳулоса қисми билан асослаш қисмидаги қоидалар бир-бирига боғланмаган бўлади.

@yuristkadr
12.9K views09:08
Ochish/sharhlash
2024-04-23 06:11:02 “Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасида ўқув курслари қай тартибда ташкил қилинади?

“Юрист ва кадр” ўқув марказида малака оширишни истаган кўпчилик талабгорлар ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилиши, дарсларда қандай мавзулар ўтилиши ҳақида тўлиқ маълумотни билишни исташмоқда.

Ушбу маълумотлар билан мана бу манзилга кириб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

@yuristkadr
13.2K views03:11
Ochish/sharhlash
2024-04-22 19:08:29
МЧЖ директори ишдан бўшамоқчи, лекин муассис (таъсисчи) уни ишдан бўшатмаяпти. Нима қилса бўлади?

@yuristkadr
13.5K views16:08
Ochish/sharhlash
2024-04-22 18:46:24 Ходим хизмат сафарида бўлганда уни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас.

МК 163-моддаси биринчи қисми 5-банди.

@yuristkadr
13.7K views15:46
Ochish/sharhlash
2024-04-22 14:04:16 Судьялик виждони.

Судьялик виждони судьяни маънавий ва руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи ҳамда у қилаётган ишларга ўзгача, юксак маъно ва мазмун бағишловчи илоҳий кучдир.

Судья ўзи билан ўзи чуқур келишмовчилик таҳдидида қолганда, айнан ундаги виждон овози ҳаммасини ҳал қилиб беради.

@yuristkadr
14.5K views11:04
Ochish/sharhlash
2024-04-22 13:34:28 Қўлида чақирув хати қоғози бор шахслар суд биносига шу қоғоз билан кираверади.

Адлия вазирлигида 2018 йил 15 мартда 2981-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 21-бандига кўра:

“Судга чақирув қоғози билан чақирилган шахслар чақирув қоғози асосида суд биносига киритилади”.

Яъни, судга чақирув қоғози билан келган шахсларга алоҳида бир марталик руҳсатнома расмийлиштириш шарт эмас, чақирув қоғози билан кираверади.

@yuristkadr
14.5K views10:34
Ochish/sharhlash
2024-04-20 18:24:26
Бугун шанба куни бўлсада, мен учун бошқача кун. Чунки, бу кун “Yurist va kadr” ўқув муассасасида меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш мавзуси бўйича маъруза кунимдир.

Узр, маъруза куни десам, ғалатироқ эшитилар экан, тингловчиларим билан учрашув ва яхши маънодаги жанг куним. Қарама қарши томондан тинмай саволлар билан ўққа тутишади, биз эса саволларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида, мисоллар билан жавоб қайтаришимиз керак. Бирорта савол жавобсиз қолса тамом. Деразадан улоқтиришади. Ҳазил.

Бу сафарги гуруҳимиз ўта талабчан ва ўта қизиқувчан бўлиб чиқди. Тортишувлар ва қизғин мунозараларга бой бўлмоқда бу курс. Орада тингловчиларимиздан бирининг муваффаққиятини (суддаги ютуғини) ҳам нишонлашга улгурдик. Энг қувноқ ва самимий гуруҳларимиздан бири бўлиб қолади бу гуруҳимиз.

@yuristkadr
12.7K views15:24
Ochish/sharhlash
2024-04-20 13:45:11 Юридик шахснинг устави (низоми) ҳақида тушунтириш.

Устав (Низом)
– хўжалик юритувчи субъектнинг тузилмаси, фаолият йўналиши, функцияси, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи локал-ҳуқуқий ҳужжатдир. Устав корхонанинг таъсис ҳужжати ҳисобланади.

Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддасига асосан юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ёки устав асосида ёхуд фақат таъсис шартномаси асосида иш олиб боради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс шу турдаги ташкилотлар ҳақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин.

Демак, таъсис ҳужжатлари сифатида тижорат фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган ташкилотлардаа устав, тижоратчи ҳисобланмаган ташкилотларда одатда низом бўлади.

Оддий фуқаролар учун уларнинг фуқаролик паспорти қанчалик муҳим бўлса, юридик шахслар учун уларнинг уставлари (низомлари) шунчалик муҳим саналади. Устав (низом) шаклан ва таркибий жиҳатдан ташкилот номи, унинг тасдиқланган жойи ва санаси, индекси, сарлавҳа, келишиш тўғрисидаги белги, виза, таъсисчиларнинг имзо реквизитларидан иборат бўлади.

Ташкилот низоми юқоридаги ўринларда айтилганидек, кўпроқ тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ташкилотлар фаолиятида татбиқ этилади, масалан, давлат бошқаруви органлари (вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат идоралари), муассасалар таъсис этилганда уларнинг фаолият низоми ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ташкилот тўғрисидаги низом – ташкилотнинг статуси, унинг вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ва бошқа фаолият тартибини белгилайдиган таъсис ҳужжатидир.

Устав (ёки низом) А4 форматли стандарт варақларда расмийлаштирилади ҳамда устав матни қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
умумий қоидалар;
корхонанинг фирма номи;
ташкилот жойлашган манзил ва почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;
муассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
ташкилотнинг асосий фаолият турларининг рўйхати;
ташкилот устав фондининг миқдори (тижорат ташкилотлари учун);
ташкилотнинг ижро органи ва бошқарув тартиби;
мол-мулк ва воситалар;
қайта ташкил этиш ва тугатиш.

Устав (ёки низом)нинг титул варағида ҳужжат тури (яъни унинг уставлиги), юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг фирма номи, таъсис этиш жойи, устав (ёки низом)нинг ташкилот муҳри билан тасдиқланадиган таъсисчилар ёки иштирокчилар томонидан тасдиқлаш грифи кўрсатилади.

Устав (ёки низом)нинг асл нусхасини рўйхатга олувчи орган юқори чап томонда устав (ёки низом) рўйхатга олинганлиги тўғрисида белги қўяди ҳамда тегишли тартибда тасдиқлаш белгиси қўйилади.

Корхона устави (ёки низоми), ушбу ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми ва ижро органи тузилмасидан келиб чиқиб, турли хил ҳужжатлар билан тасдиқланади.

Масалан, ташкилот масъулияти чекланган жамият бўлган тақдирда, “Масъулияти чекланган жамият ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунга биноан жамият устави жамият таъсисчилари (ёки таъсисчиси)нинг умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади.

@yuristkadr
12.9K views10:45
Ochish/sharhlash