Get Mystery Box with random crypto!

Мана бу ерда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 7-сонли ма | YURISTKADR



Мана бу ерда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси М.Холиқованинг ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлигини айтиб ўтган эдик. Бошқа блогерлар ҳам бу бўйича ўз муносабатларини билдирган эди.

Вилоят адлия бошқармасининг аниқлашича, мудиранинг иш жойини ўзгартиришда Меҳнат кодексининг 88-моддаси талаблари бузилган ҳолда, яъни унинг розилиги олинмасдан, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг буйруғи билан у Тўрақўрғон тумани 44-сонли МТТ мудираси лавозимига тайинланган.

«Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва мудиранинг иш жойини ўзгартириш ҳақидаги вилоят мактабгача таълим бошқармасининг буйруғини бекор қилиш ҳақида 2021 йил 3 февралда тақдимнома киритилган.

Тақдимнома талаблари бажарилиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, у яна Тўрақўрғон туманидаги 7-сонли давлат МТТ мудираси лавозимига қайтарилган», – дейилади Адлия вазирлиги Kun.uz'га тақдим этган маълумотда.

Адолат тикланганидан хурсандмиз.

@yuristkadr