Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 268

2021-02-15 20:24:30 ИИВ ТИЗИМИДАГИ ХОДИМНИНГ ҚАЙНОТАСИ СУДЛАНСА, У ИШДАН БЎШАТИЛИШИ КЕРАКМИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум. Менинг турмуш ўртоғим 10 йилдан буён ИИБ профилактика инспектори вазифасида ишлайди. Менинг отам турмуш қуришимиздан аввал автохалокатда вафот этган. Шу автохалокатда 5 киши вафот этган. Отам машина рулида бўлганлиги сабабли ўша пайтда отамни жавобгарликка тортиб ишни ёпишган экан. Бундан биз бехабар бўлганмиз. Шу масалада хозир турмуш ўртоғимни ишдан олишмоқчи экан. Яъни қайнотаси судланган бўлганлиги учун. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ.

Бу дискриминациядан бошқа ҳеч нарса эмас ва буни қаттиқ қоралайман.

Биринчидан, Меҳнат кодексининг 78-моддасига асосан хатто шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик ҳам жиддий қонунбузарлик ҳисобланади.

Иккинчидан, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга қарайлик. Мазкур Қонуннинг 26-моддасига асосан, судланганлик масаласида:

содир этган жинояти учун қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва амнистия акти қўлланилганлигидан қатъи назар муқаддам судланган фуқаролар ички ишлар органларига хизматга қабул қилиниши мумкин эмаслиги назарда тутилган.

Яъни, бу Қонунда ҳам қариндоши ёки яқин қариндоши судланса, ёхуд жиноий жавобгарликка тортилса, фуқаронинг ички ишлар органлари тизимида ишлимасин деган қоида ва таъқиқ йўқ.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом»га ҳам аҳамият қаратамиз.

Бу Низомнинг 144-бандида ички ишлар органларида ишлайдиган ходимни хизматдан бўшатилиши мумкин бўлган жами 15 та асослантирилган ҳолатлар келтирилган. Бунда ҳам ходимнинг қариндоши ёки яқин қариндоши жиноий жавобгарликка тортилса ёҳуд судланса, унинг ишдан бўшатилиши кераклиги кўрсатилмаган. Бундай ҳолат белгиланганда ҳам ғирт фаросатсизлик бўлган бўларди.

Шундай экан, айни вазиятда қайнотасининг судланганлиги ёки жиноий жавобгарликка тортилишини сабаб қилиб, турмуш ўртоғингизни ички ишлар органлари тизимидан ишдан бўшатишга уриниш жиддий қонунбузарлик ҳисобланади.

@yuristkadr
11.8K viewsedited  17:24
Ochish/sharhlash
2021-02-15 20:06:25 МК 95-МОДДА ДЕКРЕТДАГИ ХОДИМЛАРГА ҲАМ ҚЎЛЛАНИЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалом алайкум, Мехнат кодексининг 95-моддаси бола парвариши таътилидаги аёлларга нисбатан қўлланилиши мумкинми?

ЖАВОБ.

Йўқ, бу нотўғри бўлади деб ўйлайман.

Чунки бола парваришлаш таътилида бўлиш, ўз номи билан ходимнинг ишдан озод бўлиб, ўз фарзандини 2 ёшгача ёки 3 ёшгача тўлгунига қадар таътилда бўлишини, яъни ишда бўлмаслигини англатади.

Меҳнат кодексининг 95-моддаси эса:

ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиш мумкин бўлган ходимларга, яъни амалда ишлаётган (ва бола парваришлаш таътилида бўлмаган ходимларга) тегишли.

@yuristkadr
8.5K views17:06
Ochish/sharhlash
2021-02-15 19:55:13 ЖАБРЛАНУВЧИНИНГ ШИКОЯТИ БЎЛГАН, БИРОҚ ЭНДИ ДАЪВОСИ ЙЎҚ, ЖИНОИЙ ИШ НИМА БЎЛАДИ?

САВОЛ.
ЎзР ЖПК 84 моддаси 6 бандига кўра "иш фақатгина даъвогарнинг аризасига кура очилган булса, унинг шикояти булмаса айблилик тугрисидаги масалани хал этмай туриб, жиноят ишини тугатиш лозим (ушбу кодекснинг 325-моддасидаги холатлар бундан мустасно)"- дейилган. Бирок терговчи давогарнинг зарар копланганлиги, давоси йуклигини ёзиб берса хам ушбу конунни куламасликка хакки борми, агар хакки булса, кандай холатларга асосан?

ЖАВОБ.

Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси 6-бандига яхшилаб эътибор қаратамиз:
қуйидаги ҳолларда шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозим, башарти:

6) иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, ушбу Кодекснинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Демак, бу вазиятда жабрланувчининг олдиндан шикояти бўлган, шикоятига асосан терговга қадар текширув ёки жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётган пайтда зарар қопланган, шунга асосан даъвоси йўқлиги масаласи келиб чиққан.

Бундай ҳолда, унинг шикоятига асосан жиноий таъқиб амалга оширишга киришилганлиги сабабли, ЖПКнинг 84-м 1-қ 6-бандига асосан жиноят иши тугатилиши учун процессуал асос йўқ.

Ушбу модданинг бандида жабрланувчининг шикояти бўлмаса деган тартиб ўрнатилган, бироқ бунда жабрланувчининг шикояти бор. Лекин, энди даъвоси йўқ, тўғрими? Бу вазиятда даъво йўқлиги бутунлай бошқа масала.

Адвокат дўстим Абдумалик Абдуллаев

@yuristkadr
9.0K views16:55
Ochish/sharhlash
2021-02-15 18:12:32


Кредитлар, омонатлар ва банк хизматлари ҳақида энг сўнги янгиликлар Bank 24 uz каналида.

Ўзбекистондаги барча банклар бўйича маълумотлар бериб борилади. Уланишни тавсия қиламан!

Авто кредитни банкдан олинг ва тинч ухланг!

Кредитга уй олмоқчимисиз... Ипотека кредити ҳақида бехабар қолманг!

Ҳозирги кунда банкларда берилаётган онлайн кредитлар ҳақида Bank 24 uz да кузатиб боринг!

Каналга уланиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEWsZPGp_Bm4AXwKZw
9.4K views15:12
Ochish/sharhlash
2021-02-15 15:33:56 #Cўраган_эдингиз

БИР ЎҚИТУВЧИ ИККИТА СИНФГА РАҲБАР БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

#Савол
Мен бир пайтнинг ўзида иккита синф раҳбарлигини олсам бўладими? Иккита синфни бошқаргани жисмонан улгуришимга кўзим етади. 16 соат дарсим бор холос.

#Жавоб
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ синф раҳбарлари ўқитувчилар орасидан мактаб директори томонидан тайинланади.

Бошлангич синфларда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Шунингдек, директор ўринбосари, психолог, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат этади ва мувофиқлаштиради.

Бизнинг канал

https://t.me/dokument_Zamdirektor
8.7K views12:33
Ochish/sharhlash
2021-02-15 03:44:24 ХАЙДОВЧИМИЗ БЕКОР ҚОЛДИ, УНИ БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИБ ТУРСАК БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, Саидали ака. Ишхонамизда хайдовчига бириктирилган автомашинани юқори ташкилотимиз 2 ойга ўзига олиб кетди. Ҳозир, хайдовчи ишсиз қолиб кетяпти, раҳбар уни бўш турган қоровул вазифасига ўтказиб туриш кераклигини айтяпти. Лекин ходим бунга қаршилик қиляпти, нима чора кўрсак бўлади?

ЖАВОБ.

Фикримча, ушбу вазиятда ташкилотдаги транспорт хайдовчиси вақтинча бекор туриб қолмоқда.

Меҳнат кодексининг 95-моддасига кўра:

ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади.

Бу ерда асосий масала, ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.

Демак, саволдаги ҳолатда вақтинча бекор қолган хайдовчи ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга вақтинча ўтказиш мумкин. Ва бу иш берувчининг ташаббуси билан амалга оширилади.

Фақат эътибор беринг. МК 95-модда иккинчи қисмига кўра:

ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланиши керак бўлади.

@yuristkadr
10.2K views00:44
Ochish/sharhlash
2021-02-15 03:15:14 “Электр тармоқлари кодекси” ишлаб чиқилибди.

Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

https://regulation.gov.uz/uz/d/29175

Диққатга сазовор жойлари, лойиҳага кўра:

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмаги асосида янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;

Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчиларининг магистрал тармоқларга уланишни тартибга солувчи ягона “Электр тармоқлари кодекси” ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинаркан.

Кейинги йилларда янги Кодекслар кўпайиб кетади шекилли. Наҳотки, муаммонинг ечими шу бўлса.

Биз ҳам кўрсак бўладими, янги Кодекс лойиҳасини?

@yuristkadr
8.6K views00:15
Ochish/sharhlash
2021-02-15 01:18:38 ҚУРИЛИШ ФИРМАСИ УЙНИ ТОПШИРМАЯПТИ, НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Асслому алайкум мен 2019 йил 5 декабрда Комфорт строй фирмаси билан олди сотди шартномасини имзолаб Қишлоқ қурилиш банкдан ипотека кредити олганман. Афсуски олди сотди шартномада уйни топшириш муддати курсатилмаган шартнома рус тилида тузилган эди. 1 йилдан ошиқ вақт утган булсада, уй қурилиб бўлган бўлсада фирма уйни топширмаяпти. Банкка ойма ой кредит тулаб келмоқдаман. Фирма пандемияни бахона қиляпти. Нима килиш керак?

ЖАВОБ.

Фуқаролик кодексининг 242-моддасига эътибор берайлик, ушбу моддага асосан:

агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади;

мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.

Демак, мана шу қоидаларга таянсак, Сизнинг вазиятингизда муаммонинг ечими бор.

Яъни, агар шартномада уйни топшириш бўйича аниқ муддат кўрсатилмаган бўлса, Сиз ўша фирмага талаб (ёзма талабнома) берсангиз, шу талабнома берилган кундан бошлаб, 7 кун ичида шартнома объектини (турар-жойни) топшириши зарур бўлади.

Агар ана шу муддатда мажбуриятлар бажарилмаса, ўша фирмага нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритиб, уй-жойни суд қарори билан олишингиз мумкин бўлади.

Шундай экан, шу бугунги кундан зудлик билан, ўша фирмага нисбатан ЁЗМА ТАЛАБНОМА ЮБОРИНГ.

@yuristkadr
8.9K viewsedited  22:18
Ochish/sharhlash
2021-02-14 18:19:19 ХОДИМ БОШҚА ЛАВОЗИМГА ЎТМОҚЧИ, УНИ ИШДАН БЎШАТИШИМИЗ КЕРАКМИ?

САВОЛ.
Ассалому алейкум. Юристкадрга саволим қуйидагича. Ҳодим янги ишга кирганда асосий касби ўқитувчи этиб ишга қабул қилинган. Ҳодимнинг дипломи бўйича мутаҳассислиги тўғри келганлиги учун меҳнат шартномасига қўшимча келишув қилиб ҳодимниниг розилиги билан бошқа чолғу таъмирловчи вазифаси юклатилган. Ҳозирда ҳодим асосий ўқитувчилик ишини эмас балки қўшимча юклатилган чолғу тамирловчи вазифада асосий бўлиб ишда қолмоқчи. Ўқитувчилик учун тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Бундай ҳолатда меҳнат шартнома қандай тузилади?

ЖАВОБ.

Эътибор беринг. Меҳнат кодексида ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш деган амалиёт (қоида) бор.

Ходим доимий равишда бошқа ишга ўтказилса, демак, унинг аввалги лавозими ўз-ўзидан бекор бўлиб, янги – бошқа ишга ўтказилган лавозими амалда бўлади.

Бунинг учун Меҳнат кодексининг 92-моддасига асосан ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга (меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) унинг розилиги билангина йўл қўйилиши мумкин.

Шунингдек, МКнинг 96-моддасига мувофиқ, доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ундан олдин эса, ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида келишув тузилиши керак.

Хуллас, юқоридагилардан келиб чиқиб айтмоқчи бўлганимиз шуки:

ушбу вазиятда ходимнинг ўқитувчилик лавозимидан ишдан бўшатилиши керак эмас, аксинча, уни бошқа ишга – чолғу таъмирловчиси лавозимига доимий равишда ўтказилиши етарли бўлади.

@yuristkadr
10.2K viewsedited  15:19
Ochish/sharhlash
2021-02-14 15:39:12 ИЧКИ ЎРИНДОШЛИК УЧУН АЛОҲИДА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТУЗИШ ШАРТМИ?

Ходим ички ўриндошлик асосида ишлаганда, яна алоҳида тартибда меҳнат шартномаси тузиладими? Мана шу савол орқама-кетин келиб қолди.

Аввало, бу масалада дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига эътибор берайлик. Кодекснинг 72-моддасига кўра:

меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.

ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.

Демак, бу қоидаларга мувофиқ, меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни бажариш ҳақидаги келишув ҳисобланади. Меҳнат шартномасининг тарафлари фақат иккита бўлади: булар иш берувчи ва ходимдир. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

Энди, ана шу 72-модданинг охирги 4-қисмига қарайлик, унда айтиляптики:

ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузиши мумкин”.

Назаримда, жуда кўпчилик мана шу қоидага бироз чалғийди ва ҳар қандай ўриндошлик ҳолатида ходим билан алоҳида меҳнат шартномаси тузилиши керак деб ўйлайди. Аслида бу ерда ходим асосий иш жойидан ташқари бошқа бир ташкилот ва бошқа бир иш берувчига ўриндошлик асосида ёлланганда меҳнат шартномаси тузилиши тушунилмоқда (кейин "мумкин" жумласига ҳам алоҳида эътибор беринг).

Қарасангиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомда ички ўриндошлик, яъни шу корхонанинг ўзида, асосий ишидан ташқари, қўшимча равишда ишлаши мумкин бўлган ўриндошлик иши ҳам назарда тутилган.

Бу Низомнинг 5-бандига кўра ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланган ташкилотда ўриндошлик асосида ишлашга вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини бажаришда ёки бўш лавозимдаги ишни бажаришда йўл қўйилади. Айнан мана шу жараён ички ўриндошлик ҳисобланади.

Хўш, ходим шу ташкилотнинг ўзида ички ўриндошлик асосида ишлаганда, бу бўйича алоҳида меҳнат шартномаси тузиладими?

Йўқ, бундай шартнома тузилиши шарт эмас ва буни хатто нотўғри дейиш ҳам мумкин.

Негаки, ички ўриндошлик муносабатида барибир иш берувчи ҳам, ходим ҳам ўзгаргани йўқ. Бунда асосий иш бўйича меҳнат шартномаси тузилгандаги тарафлар ўша-ўша қолаверади, шундай эмасми?

Агар яхшилаб эътибор берсангиз, ички ўриндошлик ҳолатида, ходимнинг меҳнат шартлари ўзгармоқда, яъни ходим ўзининг асосий ишидан ташқари, қўшимча ўриндошлик ишини ҳам бажармоқда. Бу ҳақиқатдан ҳам, меҳнат шартномасида белгиланган асосий шартлар ҳисобланган: “муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишнинг” ўзгариши бўлади. Яъни, Меҳнат кодексининг 88-моддасидаги меҳнат шартларининг ўзгариши юз бермоқда.

Шундай экан, мавжуд вазиятда ходимга қўшимча ички ўриндошлик иши берилганида, яна алоҳида меҳнат шартномаси тузилиши шарт эмас, бунда меҳнат шартномасига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш тўғрисида келишув тузилиши энг тўғри йўлдир.

@yuristkadr
15.3K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash