Get Mystery Box with random crypto!

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ МАШИНАНИ ДАВЛАТ ХАРИДИСИЗ ТАЪМИРЛАТИШИ МУМКИН | YURISTKADR

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ МАШИНАНИ ДАВЛАТ ХАРИДИСИЗ ТАЪМИРЛАТИШИ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, юристкадр ходимлари. Мен тумандаги бюджет ташкилотларидан бирида бухгалтер бўлиб ишлайман. Раҳбаримизга бириктирилган машинани ремонт қилишимиз керак. Давлат харидига қўймасдан шартнома тузсак бўладими? Юқори ташкилотдаги бухгалтер мумкин деяпти. Агар мумкин бўлса, қайси ҳужжатда кўрсатилган бу?

ЖАВОБ.

Президентимизнинг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарори билан “Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйҳати” тасдиқланган.

Бу рўйҳатга киритилган маҳсулотлар ва хизматларни тўғридан-тўғри шартномалар тузиб сотиб олса ёки буюртма қилса бўлади.

Мана шу рўйҳатнинг 22-банди (қатори)га:

“махсус ва хизмат автотранспорти воситаларини, шунингдек, тиббиёт ускуналарини таъмирлаш бўйича хизматлар” ҳам киритилган.

Демак, ташкилотингиздаги хизмат машинасини таъмирлаш хизматларини тўғридан-тўғри шартнома тузиб сотиб олиш мумкин.

Фақат, бунда йўл қўйиладиган қонунбузарликлар, масалан, нархларни асоссиз равишда оширилиши жавобсиз қолмайди. Бундай ҳолатлар, жиноий жавобгарликкача сабаб бўлиши мумкин. Шуни эсдан чиқармаслик лозим.

@yuristkadr