Get Mystery Box with random crypto!

Дўстимиз – Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашм | YURISTKADR

Дўстимиз – Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юрисконсульти Халимов Завриддин ҳам Қизилтепа тумани санитария-эпидемилогия осойишталик марказидан ноқонуний равишда бўшатилган ходим А.Сатторовани ҳимоя қилиб судда иштирок этибди. Ва ўзимиззи тилда айтганда ютибди.

Кармана туманлараро фуқаролик судининг 2021 йил 21 январдаги ҳал қилув қарорига асосан ходим А.Сатторовани қайта ўз ишига қайта тикланиши, иш берувчидан ходим фойдасига мажбурий бекор юрган кунлари учун 10.612.284 сўм иш ҳақи ҳамда 4.514.000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланибди.

Энг асосийси, ушбу суд ҳал қилув қарорида ҳам ПФ-6035-сонли Фармонда “СЭС” тизимининг тугатилиши эмас, балки қайта ташкил этилиши белгиланганлиги жуда аниқ қилиб кўрсатиб қўйилибди (ҳал қилув қарорининг 7-бети 3-хатбошисига қаранг).

Завриддин, яшанг!

Суд қарорини тақдим этяпман

@yuristkadr