Get Mystery Box with random crypto!

Ижро интизоми бўлимлари раҳбарларини ишга олиш ва ишдан бўшати | YURISTKADR

Ижро интизоми бўлимлари раҳбарларини ишга олиш ва ишдан бўшатиш шунчаки бўлмайди энди.

Республика даражасидаги давлат ташкилотлари ва ҳудудий ҳокимликларнинг ижро интизоми бўлинмалари раҳбарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишда қўшимча талаблар белгиланмоқда.

Бу масалада, 2021 йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6116-сонли Фармони қабул қилинди.

Шу Фармоннинг 11-бандида белгиландики, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб, барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини:

лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.

Шуни эътиборга олиб қўйинглар.

@yuristkadr