Get Mystery Box with random crypto!

Диққат! “Меҳнат ҳуқуқи стипендияси' жорий этилади. “Yuristkad | YURISTKADR

Диққат! “Меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилади.

“Yuristkadr” лойиҳаси доирасида “меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилишини эълон қиламиз.

Бизга юриспруденция йўналишида 10 нафар битирувчи талабалар керак. Лойиҳа доирасида уларга 2024-2025 йил ўқув йили давомида ойма-ой стипендия тўлаб борамиз. Ҳозирча стипендия миқдорини 2 млн. сўмгача деб режа қиляпмиз.

Шартлари борми? Албатта бор. Улар ўқишдан бўш вақтини имкони борича, “Юристкадр” марказида ўтказишлари, меҳнат ҳуқуқи соҳасига оид биз берган амалий вазифалар билан машғул бўлишлари ва келажакда меҳнат ҳуқуқи соҳасини ўзлари учун уствор соҳа сифатида билишлари (шу соҳадан кетишлари) зарур.

Тушунаётган бўлсангиз, уларга ҳам иш ўргатамиз, ҳам стипендия тўлаймиз. Якунда, диплом олганларидан кейин меҳнат ҳуқуқи мутахассиси сифатида иш олиб боришлари учун яхши маош берадиган компанияларга йўлланма ҳам берамиз.

Агар соҳага бефарқ бўлмаган қўшимча ҳомийлар ва меценатлар топилса, иштирокчи талабалар сонини 30 тагача кўпайтиришимиз мумкин.

Бундан мақсад нима? Мақсад жуда оддий, соҳани ривожлантира оладиган ва ўз сўзини дангал айта оладиган меҳнат ҳуқуқи мутахассислари сонини кўпайтириш. Келажакда улар шу соҳа учун жон куйдирадиган мутахассислар бўлиб етишса, шунинг ўзи етарли биз учун.

Танлов шартларини тез орада эълон қиламиз.

“Yuristkadr” лойиҳаси муаллифи
Саидали Мухторалиев


@yuristkadr