Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.73K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 270

2021-02-18 20:18:47 Мактаб директорини бўшатишда касаба уюшмаси розилиги олинадими?

Ҳозиргина меҳнат ҳуқуқи соҳасида ажойиб мутахассис укамиз Муҳаммадамин Каримжонов билан бир савол ҳусусида фикрлашиб қолдик. Ўзаро фикримизни каналга жойласам тўғри бўлади деб ўйладим.

Хуллас, савол шундай: Халқ таълими тизимидаги мактаб директорларини иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишда, касаба уюшмаси розилиги олинадими?

Бу борада Меҳнат кодексининг 101-моддаси биринчи қисмида шундай қоида бор:

Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Меҳнат шартномаси:

корхона тугатилиши муносабати билан;

корхона раҳбари билан тузилган шартномани ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра;

ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига кўра иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмайди.

Яъни, бизнинг казусимиз бўйичакорхона раҳбари билан тузилган шартномани ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра бекор қилинганида касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмайди” дейилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомни 4-бандига асосан Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари ҳуқуқий жиҳатдан юридик шахс ҳисобланади.

Ўз навбатида, мактаблар ҳам Меҳнат кодексининг 1-моддаси 3-қисмига мувофиқ меҳнат ҳуқуқий муносабатларда корхона мақомига эга бўлади. Шундан келиб чиқиб, мактаб директори ҳам, корхона раҳбари сифатида қабул қилинади, тўғрими?

Демак, мактаб директорлари билан тузилган меҳнат шартномасини МК 100-моддаси иккинчи қисмидаги ҳар қандай асос билан, шу жумладан, интизомий жазо сифатида (3 ва 4-бандлари билан) бекор қилишда касаба уюшмаси розилигини олиш шарт эмас.

@yuristkadr
34.7K viewsedited  17:18
Ochish/sharhlash
2021-02-18 19:01:00 Рад қилиб бўлмас далил.

Юқоридаги гувоҳнома расмини нима учун қўйдим?

Яхшилаб эътибор берайлик. Бу яқиндагина қайта ташкил қилинган Қашқадарё вилояти Давлат санитария эпидемилогик-осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қайта рўйҳатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

Бу ташкилот яқинда 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сонли Фармонга асосан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг Қашқадарё вилояти бўлинмалари ўрнида қайта ташкил этилган.

Шу тизимнинг раҳбарлари эса йўқ, бу қайта ташкил этиш эмас, тугатиш деб ҳаммани ишдан бўшатиб ташлаган.

Лекин, бу гувоҳномадаги ташкилот ташкил этилганлиги тўғрисидаги санага яхшилаб қаранг – унда 12.09.2001 йил кўрсатилган.

Яъни, бу ташкилот нольдан пайдо бўлган ташкилотмас, аксинча, у 2001 йилдан бери фаолият юритиб келган “СЭС” тизими ўрнида қайта ташкил этилган ташкилотдир.

Ана энди, Меҳнат кодексининг 98-моддасини яна бир бора ёдга олинг. Бу каби далиллар ходимларни тугатиш деб оммавий бўшатиш нотўғри бўлганлигини тасдиқлайдиган ва масалага нуқта қўя оладиган далиллардан бўлади, билсангиз.

@yuristkadr
9.7K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-02-18 18:55:02
9.1K views15:55
Ochish/sharhlash
2021-02-18 17:06:45 ШТАТИМ ҚИСҚАРГАН, ЛЕКИН МЕНДАН ИШДАН БЎШАШГА АРИЗА ОЛИШДИ

САВОЛ
.
Салом. сокрашения ҳақида савол бермоқчи эдим. Яқинда сокрашенияга тушганимни айтишди. Аммо мендан уз ҳоҳишим билан тузилган шартномани бекор қилишингизни сурайман деб ариза ёздириб олди раҳбаримиз. Бунга ўн беш кунча бўлиб қолди. Ҳозир канализдан ўқиб биляпманки икки ой олдин огоҳлантириши керак экан. Ҳеч қанақа моддий тўлов бўлмади. Саволим сокрашенияга тушганда ходим ўзи ариза ёзадими? Иккинчи саволим бу ерда қонун бузилган булса, ҳозир мени қандай қонун жиҳатдан моддий ва қонуний ҳуқуқларим бор? Ариза ёзганимга икки ҳафтадан ошди. Жавоб учун раҳмат.

ЖАВОБ.

Агар корхонада ходимлар сонида қисқартириш бўлса, меҳнат шартномаси иш берувчининг ташуббусига кўра Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан бекор қилинади.

Ходимларни бундай асос билан ишдан бўшатиш бирданига амалга оширилмайди. Қонунларимизда бу борада бир қатор имтиёзлар ва қўшимча меҳнат кафолатлари бор.

МК 102-моддасига асосан ходимларни юқоридаги асос билан ишдан бўшатишдан аввал иш берувчи ўзининг ишдан бўшатиш нияти ҳақида уларни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт. Бу дегани, агар Сизни 2 ойлик расмий огоҳлантиришсиз қисқартириш сабаб ишдан бўшатишса, бу аниқ қонунбузарлик бўлади.

Ходим штатлар қисқариши сабаби (МК 100-модда иккинчи қисм 1-банди) билан ишдан бўшатилганида, корхона бу ходимга иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил пулидан ташқари МК 67-моддага асосан қуйидаги қўшимча тўловларни ҳам тўлайди:

иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр учун ўртача ойлик иш ҳақи (бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади);

агар ходим шартнома бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, шу орган берган маълумотномага биноан 3-ой учун ҳам ўртача иш ҳақи.

Агар ходим ариза ёзса, уни МКнинг 99 ёки 97-модда 1-банди билан ишдан бўшатиш мумкин бўлади, биламизки, 99-модда ходимни ташаббусига кўра, 97-модда 1-банд эса келишувга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидир.

Бизнинг вазиятда агар шартнома айнан иш берувчини ташаббуси билан, МК 100-модда иккинчи қисм 1-банд билан бекор қилинган тақдирда, юқорида қайд этилган МК 67-моддадаги қўшимча тўловлар тўланади. Ходим ариза билан бўшатилганида эса, бу тўловлар тўланмайди демоқчиман.

Очиғи, ана шундай ҳолатларда айрим иш берувчилар ортиқча пул сарфламаслик учун айёрлик ишлатадилар, “яхши гапириб” ходимлардан ариза олиб, уларни ариза билан ишдан бўшатмоқчи бўлишади. Сизда ҳам шундай бўлмоқда.

Одатда, бундай ҳолатларда биз ходимларга алданмасликни ва ариза ёзмасдан, ундан кўраси қўшимча тўловларни олган ҳолда, иш берувчи ташаббуси билан бўшашни тушунтирамиз.

Сизга маслаҳатим, иш берувчига расмий эътироз хати киритинг, унда Сиздан ҳохишингизга зид ва ноқонуний равишда олинган аризани бекор қилинганингизни ҳамда бу ариза билан ишдан бўшамаслигингизни маълум қилинг. Агар, ижобий ўзгариш бўлмаса, шу жойдаги давлат меҳнат инспекциясига ёки прокуратурага шикоят киритинг.

@yuristkadr
9.1K views14:06
Ochish/sharhlash
2021-02-18 16:08:19 Обуначи муносабати.

Ассалому алайкум. Саидали ака ишлар яхшими? Нима учундир ижтимоий, сиёсий масалалар юзага келганда, одамлар ўртасида бахс-мунозараларга сабаб бўладиган масалалар пайдо бўлган Сенат бирмунча масалага эътибор қаратиб, нималарнидир ижтимоий тармоқларда беряпти, лекин Қонунчилик палатаси номидан бирор жойда муносабат йўқ.

Масала ўзининг дастурига тааллуқли бўлган партиялар ҳам жиимммм. Шуни ҳам сал танқидий бериш керакмикан деб ўйлаб қолдим. Қайсидир орган бирор бир масала пайди бўлса изоҳ беряпти, расмий ахборот беряпти, лекин қонунчилик палатаси билан сиёсий партиялар, айниқса, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларда инсон ҳуқуқлари миллий маркази оғзига қўрғошин солиб олади. Сессияларда чиқиб сайрайдиган раҳбарлари нима учун шунақа масалаларда муносабат билдириш ўрнига жойидан қўрқин бирор оғиз ҳам гап гапирмайди.

Блогерлар фақатгина мавжуд муаммоли ҳолатларни гапириш билан чекланмай, ана шу ухлаб ётган ташкилотларни ҳам уйғотиб, қитиғига тегиб туриши керакдиров.

Масалан, ҚҚС бўйича шу кунларда масала пайдо бўлиб, ҳамма гапириб ётган бир пайтда Сенат бу масала бўйича ёрилди. Лекин Қонунчилик палатаси, Савдо-саноат палатаси, Либерал демократик партияга ўхшаган ташкилотлар жим.

@yuristkadr
8.6K views13:08
Ochish/sharhlash
2021-02-18 16:05:14 Сенат ахбороти

Хабарингиз бор, шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига сўров юборилди ва назоратга олинди.

Тез орада сўров натижалари, хусусан, ушбу ҳолатга қонуний чора кўрилиши ҳақида батафсил маълумот берилади.
7.7K views13:05
Ochish/sharhlash
2021-02-18 10:07:16
"Сўз блогерларга"

Депутат Расул Кушербаев хусусийлаштириш жараёнлари ҳақида гапирди. Бу жараённинг шаффоф, очиқ ва адолатли ўтишини жуда муҳим деб билади. Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Сoca-cola” активларининг сотилиши давлат раҳбари даражасида назоратга олиниши, махсус комиссия тузилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу кейинги йирик-йирик корхоналар улуши сотилишида муҳим роль ўйнайди. Жамоатчилик фаоллари эса бу жараёнда доимий назоратни сусайтирмаслиги кераклигини айтди.

Тўлиқ: видео

Каналга уланинг: @humanuzofficial
7.8K views07:07
Ochish/sharhlash
2021-02-18 07:41:32 КОЛЛЕЖ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИНИ МУЛКДОР ЎЗГАРГАН ДЕБ БЎШАТИБ ЮБОРИШГАН

САВОЛ.
Мен олий таълим вазирлиги қошидаги коллежда директор ўринбосари эдим. Коллежимиз қайта ташкил қилинган, бошқа вазирлик ихтиёрига ўтказилган. Мени ишдан бўшатиб юборишган. Ҳозир аризамга асосан суд бўляпти, меҳнат бўлимидан келган мутахассис тўғри бўшатишган деяпти, колежни эгаси ўзгарганда, директор билан ҳам, ўринбосар билан ҳам шартнома бекор қилиниши мумкин деяпти. Шу тўғрими?

ЖАВОБ.

Йўқ, Сизни вазиятингизда бу нотўғри деб ҳисоблайман.

Қаранг, мавжуд ҳолатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги коллеж бошқа вазирлик ёки бошқа давлат идораси ихтиёрига, таркибига ўтказилмоқда, тўғрими?

Судга жалб қилинган мутахассис Меҳнат кодексининг 98-моддасидаги қуйидаги қоидага асосланмоқда:

янги мулкдор корхонанинг раҳбари унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди).

Лекин, бу қоида коллежнинг мулкдори бутунлай ўзгарган вазиятларга нисбатан қўлланилади.

Саволдаги вазиятда эса мулкдор ўзгаргани йўқ. Яъни, коллежнинг мулкдори Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги бўлган бўлса ва кейинчалик бу коллеж бошқа бир вазирлик (масалан, Халқ таълими вазирлиги) ихтиёрига ўтган бўлса, бу мулкдор ўзгарганини англатмайди. Хўш, нега?

Негаки, бу ерда коллежнинг мулкдори битта – бу ДАВЛАТ.

Мулкдор сифатида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳам, бошқа вазирликлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибида БИР ТИЗИМ, БИР ҲУКУМАТ ва БИР МУЛКДОРНИ англатади.

Агар ўша коллеж ҳусусийлаштирилиб, ҳусусий мулкчиликка, яъни ҳақиқатдан ҳам бошқа мулкдорга ўтганида, унда бошқа гап эди.

Демак, Президентнинг ПФ-5812-сонли Фармонига мувофиқ бир вазирликдан бошқа вазирликка ёки бошқа давлат идорасига ўтказилган коллеж масаласида Сизни “мулкдор ўзгарган” деб ишдан бўшатиб юборишгани ноқонуний бўлган.

@yuristkadr
9.8K viewsedited  04:41
Ochish/sharhlash
2021-02-17 19:38:23 “Қамчи сиёсати” ва Президент Мурожаатномаси ҳақида.

Шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан олиб борилаётган “қамчи сиёсати” ва “емаган сомсасига пул тўлаш” даражасига олиб борилган тадбиркорлар масаласида Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига эътибор қаратдим.

Олтинчидан, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янада қулай шароитлар яратилади.

Бир нарсани алоҳида таъкидлаш керак, пандемия даврида иқтисодиётнинг барқарор ишлаши учун тадбиркорлар давлат билан теппа-тенг ҳисса қўшдилар.

Шунинг учун барчамиз тадбиркорларга елкадош бўлиб, уларни доимо қўллаб-қувватлашимиз шарт.
Бу борада ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, айниқса, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш – барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифаси бўлиши лозим.

Пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз “оёққа туриб олишлари” учун уларга кўмак беришни давом эттирамиз.

Билсангиз, ушбу Мурожаатномадаги ҳар бир жумла ва ҳар бир таклифнинг жамиятимиздаги ҳар бир шаҳс учун ўз қадр-қиммати бор, ундаги мулоҳазалар аслида халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

Шу сабабли ҳам Мурожатномани англай олган жамият аъзоларининг Давлатга бўлган ишончи ортиши ва улардаги умидворлик янада кучайиши керак.

Бироқ, амалда кўзини тадбиркорга нисбатан ғалати ва тушунарсиз бир нафрат босган мутасаддилар учун ҳар қандай мурожаатномалар ва уларнинг қадр-қиммати бир чақадир. Ҳа, айни вақтда биз мана шу нарсанинг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Ажабланарлиси шуки, Мурожаатнома расман Парламентга йўлланган, Парламентимизни қуриб кетгур вакиллари эса шу онларда сутга тўйинган боладек, ширингина тушлар оғушида ором олмоқда ва УХЛАМОҚДА.

@yuristkadr
9.7K viewsedited  16:38
Ochish/sharhlash
2021-02-17 17:32:06
Хабикатура гап ва сўзсиз, шунчаки тасвир орқали жуда чиройли муносабат билдирибди-қўйибди. Ҳусусийлаштириш ва шаффофлик деган нарсага.

Лекин, бунақанги “нола”ларни керакли одамига етиб бориши бошқа, уни одамни тери ва бош суяк қисмларидан кечиб ўтиб ва мия қисмига кириб бориб, шу мия жойлашган калланинг эгасини уйғотиб юбориши бошқа нарса.

https://t.me/habikatura/411

#xususiylashtish_matbuotanjumaniqani

@yuristkadr
9.4K viewsedited  14:32
Ochish/sharhlash