Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.64K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 265

2021-02-23 16:47:03
Ҳокимиятга ярошовради қора ҳалққа шолпиллаб қоладими? (Жарималар рўйҳати-2)

Андижон вилоят ва шаҳар хокимликларининг хизмат машиналари ҳам йўл қоидасини бузиш бўйича чемпион экан.

Жарималарни тўланглар қани....

Уланинг: http://t.me/muxbir1
2.1K views13:47
Ochish/sharhlash
2021-02-23 16:20:36 НИМА УЧУН АКСАРИЯТ ТУМАНЛАРДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИГА ҚЎШИМЧА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАНМАДИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум! Сизга бир саволим бор эди. Фарғона вилояти Тез тиббий ёрдам ходимларига айрим туманларга 20-июлдаги ПҚга асосан 2.5, 1.5, 1 млн сўмлик моддий ёрдам пуллари берилди. Қолган аксарият туманларда эса берилмади. Соғлиқни сақлаш вазирлигига шикоят ёзганларга, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланган кучайтирилган тартиб даври учун тўланиши маълум қилинади, деган мазмунда жавоб хати олинди.

ЖАВОБ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 446-сонли қарори 2-қисми “б” бандига асосан кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошларига 6 фоиз миқдорда ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига врач ходимларга – 2,5 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 миллион сўм, ҳайдовчиларга 1,0 миллион сўмдан қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланган.

Юқоридаги қарорда тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиққан ҳолда ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларининг вақтинчалик меъёрларини тасдиқланиши белгилаб қўйилган.

Энди қаранг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарори 2а-иловасига мувофиқ Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимларига ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати белгиланган. Жумладан, тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи врач ходими (2,5 млн сўм), ўрта тиббиёт ходими (1,5 млн сўм), ҳайдовчилар (1,0 млн сўм миқдорида) рағбатлантирилиши кўрсатилган.

Бунда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари тез тиббий ёрдам бригадаларида фаолият кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчиларнинг бир штат бирлиги (ставка) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши ва агар ходим бир ставкадан кам ишлаётган бўлса, унга қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб амалга оширилиши белгиланган.

Яна Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 446-сон қарорига асосан ташкил этиладиган ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этишнинг вақтинчалик меъёрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарори 3-иловасига мувофиқ қуйидагича тасдиқланган:

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳарлар марказлари ҳудудларида меъёр суткалик 16 та чақириқдан ошганда ҳар 16 та чақириққа;

- Туман (шаҳар)лардаги олис ва чекка ҳамда аҳоли тарқоқ бўлган ҳудудларда меъёр суткалик 12 та чақириқдан ошганда ҳар 12 та чақириққа;

- Тошкент шаҳри ҳудудида меъёр суткалик 14 та чақириқдан ошганда ҳар 14 та чақириққа.

Бунда ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари сонини кўпайтириш ёки камайтириш ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан ҳар бир туман ёки шаҳардаги эпидемиологик вазиятдан чақирувлар сони ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб белгиланган ҳамда ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларига туну кун навбатчилик учун эса бир нафар тиббиёт ходими (врач ёки ҳамшира-фельдшер) лавозимлари (4.75 та штат бирлигида) ва бир нафар ҳайдовчи (4.5 та штат бирлигида) ажратилиши белгилаб қўйилган. Чақириқлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳар 15 кунда кўриб чиқилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, врачлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар ҳақиқатда мобил гуруҳларда белгиланган бир қатор нормативларда кўрсатилган тартиб қоидалар бўйича ишлаган бўлсалар, ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари тўланади, деган хулосага келиш мумкин.
Бу ҳолат бўйича маҳаллий назорат органларига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

Раъно Исамутдинова

@yuristkadr
3.1K views13:20
Ochish/sharhlash
2021-02-23 14:38:49
Прокурорларга ярашовради қора халққа шолпиллаб қоладими?

Суратда кўриб турганингиз Андижон вилояти прокуратура тизимидаги хизмат автомашиналарининг йўл қоидасини бузиб, жаримага тортилгани ҳақидаги рўйҳати.

Жармалар эса тўланмаяпти. Энг қизиғи айрим жарималар аннулировать қилинган. Масалан 727 ZDF рақамли автомашина. Қайси жаримани аннулировать қилганини кейинги постда берамиз.

Мен ўтган ҳафта вилоят прокурорининг хизмат автомашина жаримасини тўлагандан сўнг қолганлар ўрнак олар деб ўйлаган эдим.

Афсуски қонун ҳимоячилари ҳақида нотўғри ўйлаган эканман.

Уланинг: http://t.me/muxbir1
2.5K views11:38
Ochish/sharhlash
2021-02-23 11:21:23
Бу “СЭС” Юнусобод тумани бўлимидан ташкилот тугатилди деб ноқонуний бўшатилган фуқаро Г.Исаковани ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори.

Суднинг ушбу ҳал қилув қарорида ҳам (4-бетида) ташкилот тугатилмаганлиги, аксинча ворислик масаласи кўрсатилганлиги боис, ходимни тугатиш деб ишдан бўшатиш ноқонуний бўлганлиги қайд этилган.

@yuristkadr
3.6K views08:21
Ochish/sharhlash
2021-02-23 10:07:38 Карантин даврида ходимлар бўшатилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқлаштирилди.

Ҳабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони 16-бандида:

коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади” дейилган эди.

Бу нормадан нима бўлишидан қатъий назар 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш мумкинмас деган маъно келиб чиқаётган эди.

Судлар ҳам нима қилишни билмаётган эди. 14 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, айрим ходимлар шунчаки иш берувчига “тупуриб”, ишдан бош тортаётган эди, “қўлингдан ҳеч нарса келмайди” деётганлар ҳам бўлаётган эди.

Диққат. Эндиликда, Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Фармони билан бу жумлалар қуйидаги таҳрирга ўзгартирилган:

“коронавирус инфекцияси билан зарарланиб, карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади”.

Мана энди, ҳаммаси ўз жойига ва ўз ўрнига тушибди.

Эсингизда бўлса, каналимиз орқали ана шу мавҳумликни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга бир неча бор таклифлар берган эдик. Таклифлардан бири шу ерда.

https://t.me/yuristkadr/3067

P/S: очиғини айтадиган бўлсам, Фармоннинг 16-бандига ундан кўраси шарҳ берилгани тузук эди, негаки ўзгартириш киритиш билан, гўёки олдинги таҳрирни ҳақиқатдан ҳам тўғри бўлганлиги тан олингандек бўлиб қолибди. Ва бу томондан 16-банднинг 9 февралгача амалда бўлган таҳрири ходимлар фойдасига ишлашлиги қабул қилингандек бўлибди. ЎТГАН ДАВР МАВҲУМЛИГИЧА ҚОЛИБДИ.

Иш берувчилар ҳам ҳафа бўлишмасин, улар 9 февралгача бўлган даврда ҳам Меҳнат кодексининг устун аҳамиятга эга эканлиги рўкач қилиб, ҳимояланса бўлади.

@yuristkadr
4.8K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2021-02-23 09:32:25 Жиноят кодексининг лойиҳасидаги бир ҳолат диққатимни тортди.

Қасдан одам ўлдириш деган жиноят тури бор, амалдаги Кодексда 97-моддада.
Бу модданинг иккинчи қисмида жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида 17 та ҳолат келтирилган.

Бундай ҳолатларни содир қилиб қасддан одам ўлдирган қотилларга энг оғир жазолар қўлланилади – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси.

Янги лойиҳада 118-модда
(қасддан одам ўлдириш) жазони оғирлаштирувчи ҳолатларнинг айримларида ўзгариш бўлаётганлигини кўриб турибман.

1. Жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар таркибидан чиқарилаётган ҳолатлар:

миллий ёки ирқий адоват замирида;

диний таассублар замирида қасддан одам ўлдирилиши.

2.Оғирлаштирувчи ҳолатлар таркибига янги киритилаётганлари:

айбдорга аён бўлган вояга етмаган шахсни ёки ўзининг яқин қариндошини қасддан ўлдириш;

одамни ўғирлаган ёки гаровга олган ҳолда;

ўқ отар қуролни қўллаган ҳолда;

ёлланган ҳолда;

нафрат ёки адоват замирида қасддан одам ўлдириш.

Бу ерда, амалдаги кодексда турган миллий ёки ирқий адоват ҳамда диний таассублар билан боғлиқ бўлган оғирлаштирувчи ҳолатлар, янги лойиҳада мувофиқлаштирилмоқда. Ҳамда бу ҳолатлар оддий қилиб нафрат ёки адоват замирида деган жумлаларга ўзгармоқда менимча. Яъни, шакл ўзгаргани билан, моҳият ўзгаргани йўқ демоқчиман. Тўғри йўл тутилмоқда деб ҳисоблайман.

Шу жойида, “ўқ отар қуролни қўллаган ҳолда” деган жойида дедектив бир китобда ўқиган ғалати бир вазият эсимга тушиб кетди.

Дедектив қўлёзмаси: "қотил, ўз қурбонини ўқ-отар милтиқ қўндоғи билан уриб, қасддан ўлдирган. Икки марта зарба ва тамом, қурбон тил тортмай ўлган".

Агар ана шундай ҳолат бизда, янги Жиноят кодекси лойиҳаси ҳозиргидек таҳрирда кучга кирган вазиятда содир этилса, жиноятга қандай баҳо берилади? Қотиллик ўқ-отар қурол ёрдамида содир этилган деб, қотилга оғирлаштирувчи ҳолат сифатида энг оғир жазо бериладими?

Бу ерда ўқ-отар қуролдан бир дона ҳам ўқ узилмаганку, қизиғи, қурол хатто ўқланмаган бўлиши ҳам мумкин.

Сиз нима дейсиз?

@yuristkadr
4.9K viewsedited  06:32
Ochish/sharhlash
2021-02-23 08:47:43 Янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳаси эълон қилинди.

Амалдаги кодекснинг 43-моддасида асосий жазолар сифатида 9 та жазо туриб кўрсатилиб, бунга “муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазоси ҳам киритилган. Янги лойиҳанинг 50-моддасида 8 та асосий жазо туриб қолмоқда ва “муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш” жазоси чиқариб ташланмоқда.

Қизиқ томони Кодексга янги “хавфсизлик чоралари” деган 18-боб киритиляптида, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш чораси жазо чорасидан айнан ана шундай хавфсизлик чорасига ўзартириляпти. Бу албатта янгича турдаги чора бўлмоқда.

Асосий жазо сифатида "иш ҳақидан ушлаб қолиш" деган янги жазо киритилмоқда. Бунда иш ҳақидан ушлаб қолиш жазоси суднинг ҳукмига мувофиқ олти ойдан уч йилгача муддатга ўз иш жойида ўташ учун тайинланиб, иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача миқдорини давлат ҳисобига ушлаб қолиниши кўзда тутилмоқда.

Лекин лойиҳани асословчи ҳужжатларни кўрмаганлигимиз учун, очиғи таклиф этилаётган бу каби ўзгаришлар сабабини билолмадик.

Умуман, жазо тизими борасида янги лойиҳада енгиллик берилаётганлиги кўриниб турибди. Масалан, лойиҳининг 53-моддасида белгиланган жариманинг учдан икки қисми уч ой давомида тўланган тақидирда, маҳкум жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши кўзда тутилмоқда.

Ёки яна бир енгиллик: маҳкумнинг мулкий аҳволи ойлик маоши кечиккан ёки тўланмаганлиги, меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотганлиги, иш жойи ёхуд даромадини йўқотганлиги учун вақтинча ёмонлашган тақдирда жаримани тўлашни суд бир ойдан бир йилгача кечиктириши мумкинлиги таклиф этилмоқда.

Яна бир эътиборли масала судланганлик борасида. Лойиҳанинг 114-моддасида ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган ҳисобланиши қайд этилмоқда. Бу ҳам янгилик албатта.

Янги лойиҳада суд ҳукмини ОАВларда нашр қилиш деган чора ҳам назарда тутилмоқда. Бунга кўра, суд ҳукмининг бир қисми ёки тўлиқ матни оммавий ахборот воситаларида нашр қилиниши ёхуд маълумот сифатида расмий баёнот берилиши мумкин бўлади.

Таклифларни бериш керак.

https://regulation.gov.uz/uz/d/29646

@yuristkadr
5.6K viewsedited  05:47
Ochish/sharhlash
2021-02-23 01:31:56 Ходимни босим билан ишдан бўшатилганлигини исботловчи баъзи фактлар ҳақида.

Ходим ўз аризаси билан ишдан бўшаганда, суд низолари жуда камдан-кам юз беради.
Чунки, биринчидан, ходим ҳақиқатдан ҳам ўз ҳохиши билан ариза ёзиб бўшаган бўлса, унда эътироз бўлмаслиги табиий ҳол. Иккинчидан, аризани иш берувчининг босими билан ёзганда ҳам, судда ютиб чиқишига ишонмаслиги учун ҳам аксарият ходимлар иш берувчи билан низолашиб ўтирмайди. Шунчаки, тақдирга тан бериб қўяқолади.

Аслида ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшатиш ҳолатларида иш ходимнинг даъвоси билан судгача борганида, суд бошқа важлар билан бир қаторда қуйидаги фактларни:

меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу корхонадаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилганлиги;

ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида берган ёки бермаганлигилиги ҳам диққат билан ўрганади.

Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли қарорида (15-банди) шулар ҳақида судларга аниқ кўрсатмалар берилган. Бундан келиб чиқиб, суд меҳнат низоларини кўришда ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшатишда ходимнинг истагини ва унинг ташаббусини инкор қилувчи ҳар бир деталга аҳамият бериш керак.

Биласиз, Меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан:

“ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир” дейилган.

Шу қоидадан келиб чиқиб, доим айтиб келамиз, бу модда билан меҳнат шартномасини бекор қилишда, ташаббус албатта ходимдан чиққан бўлиши керак. Бунинг учун аввал ходимда ишлаб турган ишидан тамомила воз кечиб, ундан бўшаб кетиш истаги туғилиши керак. Айнан истак ўзидан кейинги ташаббуснинг келиб чиқишига замин бўлади.

Бунда истак ҳам, ташаббус ҳам бир шахсда юзага келиши зарур. Агар ишдан бўшаш тўғрисидаги истак дастлаб ходимнинг ўзида эмас, балки иш берувчида туғилган бўлса, демак ташаббус ҳам ходимга тегишли бўлмайди, аксинча иш берувчига тегишли бўлади. Гап нима ҳақида кетаётганлигини менимча тушуняпсиз, тўғрими? Бундай вазиятларда ходимни унинг ташаббуси билан бўшатиш қонуний бўлмайди демоқчиман. Мисол сифатида тушунтираман.

Тасаввур қилинг. 1. Ходимлар иштирокида танқидий йиғилиш бўлди, раҳбар бир ходимга “сени йўқотаман, ортиқ бу ерда ишламайсан, иплооос” деб ўшқирди ва бир кундан сўнг ходим ўз аризасига асосан ишдан бўшатилди. 2. Ёки бўлмасам, йирик бир ташкилотга янги раҳбар келди ва “тозалаш” ишларини ўтказиши ҳақида “тантанали равишда” эълон қилди. Орадан бир хафта ўтар-ўтмай 15 та ходим ўз аризалари асосида ишдан бўшатилди. 3. Яна бир жуда жўн мисолни келтираман. Юқори ташкилотнинг йиғилиш баёни билан қуйи тизимдаги жами 10 та ходим камчиликлари учун ишдан бўшатилиши белгиланди ва натижада шу ходимларнинг 7 таси гўёки ўз аризалари билан ишдан бўшатилди (қолган 3 таси ариза ёзиб бермади). Бунақанги мисоллар кўп.

Кўриб турибсизки, бу вазиятларда ишдан бўшаш ҳақидаги истак ҳам, ташаббус ҳам ариза ёзиб берган ходимлардан эмас, балки иш берувчилардан чиқмоқда.
Мен сизга айтсам, бунда иш берувчи томонидан ходимларга босим бўлганлиги аниқ ва ходимлар иш берувчининг қистови ва босими билан ариза ёзганлигини ва ишдан бўшаш ҳақидаги ташаббус аслида ходимдан чиқмаганлигини исботлаш унчалик қийин эмас. Мана шундай ҳолатларда ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқлар НОҚОНУНИЙ БЎЛИБ ЧИҚАДИ.

Адолатли судларимиз, шу каби каби ҳолатларга ҳам эътибор қаратиб қўйинглар.

@yuristkadr
837 viewsedited  22:31
Ochish/sharhlash
2021-02-22 17:45:38
@yuristkadr лойиҳаси “YURISCONSULT” юридик компанияси билан биргаликда КАДРЛАР ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИ ўқитиш бўйича ўқув курслари бошланганини эълон қилади.

Бир ойлик ўқув дастури орқали
Сизга кадрлар хизмати ходими фаолиятини нольдан бошлаб йўлга қўйиш, ходимлар билан ишлаш, кадрларга оид иш юритиш ва ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ҳамда меҳнат низоларини қонуний ҳал қилиш амалиётини чуқур ўргатамиз.

Гуруҳларда тингловчилар сони кўп бўлмайди, ўртача 8-10 тадан бўлади. Ўқиш хафтада бир марта талабгорларнинг ишдан бўш бўлган кунлари (келишув асосида шанба ёки якшанба кунлари) соат 10.00 дан 17.00 га қадар ўтказилади. Дастлабки ўқув курслари март ойидан бошланиши мўлжалланоқда (примерно, ойликлар тушадиган вақтдан ).

Бунда тажрибали кадровиклар ва малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади.

Якунда барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта сертификат берилади.

Телефон ва телеграм шу рақамда
90-139-48-15
5.0K viewsedited  14:45
Ochish/sharhlash
2021-02-22 16:25:09 Юрист-журналист Баҳодиржоннинг @bahodirahmedoff каналини анчадан бери кузатиб бораман.

Бу каналда жамиятимиздаги долзарб ижтимоий ва ҳуқуқий муаммолар ёритилади ҳамда ҳар бир масалага оқилона ечим бериб борилади.

Бугунги кунда ахборот оламида муштарийларига холис фикрларни, тўғри хулосаларни бериб борувчи манбалар у қадар кўп эмас, @bahodirahmedoff каналидан эса, сиз азизлар ўзингиз учун энг муҳим бўлган маълумотларни олишингиз мумкин.

Каналимиз аъзоларига ижтимоий хаётда жуда фойдали бўлган @bahodirahmedoff каналига уланишни тавсия қиламан.
2.6K views13:25
Ochish/sharhlash