Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.64K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 267

2021-02-20 19:39:07 ИШГА ТИКЛАШ ҲАҚИДАГИ ДАЪВО АРИЗАДАН НАМУНА БОРМИ?

МУРОЖААТ
.
Мени ташкилот ёпилди деб декретдалик пайтимда ишдан бўшатишибди. Яқинда ҳабар топдим. Лекин бу ташкилот ҳали ҳам ишлаб турибди. Судга даъво бермоқчиман. Судга бериладиган аризадан намуна берса ташлаб беринг. Илтимос.

Ҳуқуқий ёрдам.

Ҳудди шунга ўхшаш низоли вазият (СЭСдаги ишлар) бўйича даъво аризадан намуна берилмоқда.

@yuristkadr
9.2K views16:39
Ochish/sharhlash
2021-02-20 19:19:20 ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ БЎЙИЧА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАСИГА УЧ ОЙДАН СЎНГ НАФАҚА ТЎЛАНАДИМИ?

САВОЛ.
Мен 2021 йилнинг 5 январидан бошлаб декретга чиққанман. Лекин менга декрет пули апрел ёки май ойида берилишини айтишди. Шу тўғрими? Аслида декрет пули ходим томонидан керакли ҳужжатлар топширилганидан кейин қанча муддатда тўланиши керак ва бунинг қонуний асоси қандай?

ЖАВОБ.

Саволингиздан маълум бўлмоқдаки, сиз ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини назарда тутмоқдасиз.

Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 5-бандига кўра:

нафақа, меҳнат қобилияти тикланган, ногиронлик белгиланган, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган, вафот этган ёки бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади;

бунда, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси уни олиш учун мурожаат қилинган кунгача бўлган 12 ойдан ошмаган давр учун берилади.

Яна юқоридаги Низомнинг 7-бандига асосан нафақа ойига бир марта — ойнинг иккинчи ярми учун бериладиган иш ҳақи билан бирга тўланилиши кўрсатиб ўтилган.

Бундан кўриниб турибдики, Сиз ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини иш берувчига топшириш учун фарзандингиз туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигингиз, иш берувчи томонидан эса, топширилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида мурожаат қилган ойнинг иккинчи ярмида нафақа тўлаб берилиши мажбурияти юклатилган.

Агар иш берувчи ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини белгиланган миқдорларда тўлаш мажбуриятини бажармаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддасида кўрсатиб маъмурий жаримага тортилиши мумкин.

Раъно Исамутдинова

@yuristkadr
9.3K views16:19
Ochish/sharhlash
2021-02-20 18:32:50 ҚЎШИМЧА ВАЗИФА ЮКЛАТИШ ҲАҚИДАГИ БУЙРУҚДАН НАМУНА БОРМИ?

МУРОЖАТ.
Юристкадр жамоаси, сизлардан бир илтимосим бор. Бизда бир ходимимиз ишдан бўшаб кетди, унинг ўрни вакант бўлиб турибди. Директоримиз бу вазифани бошқа бир ходимга вақтинча юклатиш тўғрисида буйруқ тайёрлаш керак деди. Қўшимча вазифа юклатиш ҳақидаги буйруқ намунаси бўлса, ташлаб берсангизлар. Олдиндан раҳмат.

Юридик ёрдам.

Каналимиз орқали ходимга қўшимча вазифа юклатиш ҳақидаги буйруқдан намуна тақдим этилмоқда.

@yuristkadr
12.7K viewsedited  15:32
Ochish/sharhlash
2021-02-20 17:56:15 Мебель саноати корхоналарига жойларда қўшимча ер ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда кластер шаклида павлония ва бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этиш учун мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларига захирадаги ва фойдаланишдан чиққан ерлардан белгиланган тартибда камида 50 гектардан ажратилади. Муддат 2021 йил 25 март.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги “Ёғочсозлик саноати хомашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 84-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар режасининг 5-банди.

https://lex.uz/pdfs/5298941#

@yuristkadr
12.3K views14:56
Ochish/sharhlash
2021-02-20 15:52:15
Ходим меҳнат таътилига чиқаман деяпти, лекин иш қолиб кетади. Нима чора кўрсак бўлади?

@yuristkadr
12.6K views12:52
Ochish/sharhlash
2021-02-20 12:44:49
Муддатли меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш тартиби қандай?

@yuristkadr
12.7K views09:44
Ochish/sharhlash
2021-02-20 09:38:47 HRдаги биринчи муаммо.

Мени ўйлантирган биринчи муаммо шу бўлдики,
Ўзбекистонда HR билан ишловчи малакали мутахассислар жуда саноқли. Яъни, бу тизимга ўтишда биринчи қадамдаёқ, мутахассислар етишмаслиги “оёқларимиздаги занжир бўлади”.

Масалан, компанияда HR бўлими очилгани билан, уни ишлата оладиган мутахассис бўлмаса, бундан нима фойда бор, тўғрими?

Уни-буни қўйинг, HRга ўтаман деган, ёки “ўтиб бўлган” ташкилотларнинг марказий аппаратларида ҳам ҳақиқий мутахассислар етишмайди. Жойларнику гапирмасаям бўлади.

Шунинг учун ҳам молиявий ҳолати яхши бўлган ва кадрлар соҳасида янги тизимга ўтиш даврида бўлган маҳаллий компаниялар ҳориждан, масалан, Россия ва Қозоғистондан катта пулга мутахассис ёллашга мажбур бўлмоқдалар.

Адашмасам, айни вақтда HR менежерларини тайёрлаш Вестминстер университетида йўлга қўйилган холос.

Хуллас, мен яна ўша фикримда қоляпман: HR менежерлари ва кадрлар хизмати ходимларини тайёрлайдиган алоҳида ОТМ ташкил қилиш керак ёки жойлардаги ОТМларда алоҳида факультетлар очиш зарур.

Шу билан бирга параллел равишда HR бўйича ўқув курслари ўтадиган нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ҳам кучайтириш керак, қисқа муддатли малака ошириш курслари ҳам катта самара бериши мумкин.

Ха айтмоқчи, айни вақтда мен йирик банкларда (Халқ банки, Агробанк ва Ўзсаноатқурилишбанкда) йўлга қўйилган HR бўлинмалари фаолиятини диққат билан кузатяпман. Улардан ўрганадиган жойлари ҳам кўп, шу билан бирга муаммолар ҳам яққол сезилиб қолмоқда. Кузатишларимни сиз билан бўлишиб бораман. Назария билан амалиётни бирлаштирамиз.

@yuristkadr
9.8K viewsedited  06:38
Ochish/sharhlash
2021-02-20 09:15:55 Кадрлар билан ишлашда янги тизимга ўтишга тайёрмизми?

Кадрлар хизмати ходими мунтазам равишда ўз касбий билимлари даражасини ошириб бориши керак.

Эски усуллардан фойдаланиш ва ҳар доимги ҳужжатлардан фойдаланиш (шаблон ҳужжатлар билан ишлаш) керакли таъсирни ва кутилган натижани бермайди, бундай ҳолатларда вақт ўтиб мутахассиснинг обрўсига путур етказиши мумкин.

Кадрлар хизмати ходими фақатгина корхонанинг ривожланиш стратегияси билан чегараланиб қолмаслиги керак.

Аксинча, у ўз фаолиятига меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятга эътибор қаратиб, ходимларни бошқариш соҳасидаги энг яхши тажрибани жорий этиши керак.

Хуллас, кадрлар хизмати ходимида унинг ўзи учун муҳим сифат - ўз-ўзини ривожлантириш, шунингдек, юқори даражадаги билимга интилувчанлик кучли бўлиши керак.

Мисол учун, шу кунларда кадрларни бошқаришнинг замонавий HR тизими, яъни “кадрларни самарали бошқариш” тизими катта саҳнага чиқмоқда ва бу тизим мутахассисдан шунчаки ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни рўйҳатга олишни эмас, балки ундан анчагина кенгроқ ва самаралироқ бўлган фаолиятни тақозо этади.

Бу тизимда ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни рўйҳатга олиш, ходимлар билан алоқалар босқичма-босқич дастурлаштирилади, электрон тизимга ўтказилади.

Хўш, Сиз бунга тайёрмисиз, бу тизим ҳақида маълумотларга эгамисиз ёки керакли билимларга эга бўлиб боряпсизми?

Биз каналимиз орқали, ходимларни бошқаришда HR тизими ҳақида ҳам тушунтиришлар бериб борамиз, азизлар.

@yuristkadr
8.7K views06:15
Ochish/sharhlash
2021-02-20 07:47:15
Ҳақиқатдан ҳам, Халқ банки нима бўляпти ўзи сизларга?

Мана бу хатда Халқ банки Бағдод филиалида ишловчи касаллик варақасидаги ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида хабар берилган.

Ходимнинг маълум қилишича, у амаллаб банкдаги кадрлар бўлими масъулларига бориб учраса, улар ишдан бўшаш ҳақида жимгина ариза ёзиб беришни сўраган.

Демак, ҳали ходим ишдан бўшамаган ва уни ноқонуний равишда ишдан бўшатишга уриниш бўляпти. Нега буйруқ чиқмаган ходимга “сен бўшадинг” деб хат беряпсизлар? Нима учун бу банкда меҳнат ҳуқуқлари бу қадар қўпол равишда бузилмоқда?

@yuristkadr
15.0K viewsedited  04:47
Ochish/sharhlash