Get Mystery Box with random crypto!

“Электр тармоқлари кодекси” ишлаб чиқилибди. Энергетика вазир | YURISTKADR

“Электр тармоқлари кодекси” ишлаб чиқилибди.

Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

https://regulation.gov.uz/uz/d/29175

Диққатга сазовор жойлари, лойиҳага кўра:

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмаги асосида янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;

Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчиларининг магистрал тармоқларга уланишни тартибга солувчи ягона “Электр тармоқлари кодекси” ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинаркан.

Кейинги йилларда янги Кодекслар кўпайиб кетади шекилли. Наҳотки, муаммонинг ечими шу бўлса.

Биз ҳам кўрсак бўладими, янги Кодекс лойиҳасини?

@yuristkadr