Get Mystery Box with random crypto!

ХОДИМ БОШҚА ЛАВОЗИМГА ЎТМОҚЧИ, УНИ ИШДАН БЎШАТИШИМИЗ КЕРАКМИ? | YURISTKADR

ХОДИМ БОШҚА ЛАВОЗИМГА ЎТМОҚЧИ, УНИ ИШДАН БЎШАТИШИМИЗ КЕРАКМИ?

САВОЛ.
Ассалому алейкум. Юристкадрга саволим қуйидагича. Ҳодим янги ишга кирганда асосий касби ўқитувчи этиб ишга қабул қилинган. Ҳодимнинг дипломи бўйича мутаҳассислиги тўғри келганлиги учун меҳнат шартномасига қўшимча келишув қилиб ҳодимниниг розилиги билан бошқа чолғу таъмирловчи вазифаси юклатилган. Ҳозирда ҳодим асосий ўқитувчилик ишини эмас балки қўшимча юклатилган чолғу тамирловчи вазифада асосий бўлиб ишда қолмоқчи. Ўқитувчилик учун тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Бундай ҳолатда меҳнат шартнома қандай тузилади?

ЖАВОБ.

Эътибор беринг. Меҳнат кодексида ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш деган амалиёт (қоида) бор.

Ходим доимий равишда бошқа ишга ўтказилса, демак, унинг аввалги лавозими ўз-ўзидан бекор бўлиб, янги – бошқа ишга ўтказилган лавозими амалда бўлади.

Бунинг учун Меҳнат кодексининг 92-моддасига асосан ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга (меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) унинг розилиги билангина йўл қўйилиши мумкин.

Шунингдек, МКнинг 96-моддасига мувофиқ, доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ундан олдин эса, ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида келишув тузилиши керак.

Хуллас, юқоридагилардан келиб чиқиб айтмоқчи бўлганимиз шуки:

ушбу вазиятда ходимнинг ўқитувчилик лавозимидан ишдан бўшатилиши керак эмас, аксинча, уни бошқа ишга – чолғу таъмирловчиси лавозимига доимий равишда ўтказилиши етарли бўлади.

@yuristkadr