МК 95-МОДДА ДЕКРЕТДАГИ ХОДИМЛАРГА ҲАМ ҚЎЛЛАНИЛАДИМИ? САВОЛ. А | YURISTKADR
МК 95-МОДДА ДЕКРЕТДАГИ ХОДИМЛАРГА ҲАМ ҚЎЛЛАНИЛАДИМИ?
САВОЛ.
Ассалом алайкум, Мехнат кодексининг 95-моддаси бола парвариши таътилидаги аёлларга нисбатан қўлланилиши мумкинми?
ЖАВОБ.
Йўқ, бу нотўғри бўлади деб ўйлайман.
Чунки бола парваришлаш таътилида бўлиш, ўз номи билан ходимнинг ишдан озод бўлиб, ўз фарзандини 2 ёшгача ёки 3 ёшгача тўлгунига қадар таътилда бўлишини, яъни ишда бўлмаслигини англатади.
Меҳнат кодексининг 95-моддаси эса:
ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиш мумкин бўлган ходимларга, яъни амалда ишлаётган (ва бола парваришлаш таътилида бўлмаган ходимларга) тегишли.
@yuristkadr