Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРИЛИШ ФИРМАСИ УЙНИ ТОПШИРМАЯПТИ, НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ? САВОЛ. | YURISTKADR

ҚУРИЛИШ ФИРМАСИ УЙНИ ТОПШИРМАЯПТИ, НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Асслому алайкум мен 2019 йил 5 декабрда Комфорт строй фирмаси билан олди сотди шартномасини имзолаб Қишлоқ қурилиш банкдан ипотека кредити олганман. Афсуски олди сотди шартномада уйни топшириш муддати курсатилмаган шартнома рус тилида тузилган эди. 1 йилдан ошиқ вақт утган булсада, уй қурилиб бўлган бўлсада фирма уйни топширмаяпти. Банкка ойма ой кредит тулаб келмоқдаман. Фирма пандемияни бахона қиляпти. Нима килиш керак?

ЖАВОБ.

Фуқаролик кодексининг 242-моддасига эътибор берайлик, ушбу моддага асосан:

агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади;

мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.

Демак, мана шу қоидаларга таянсак, Сизнинг вазиятингизда муаммонинг ечими бор.

Яъни, агар шартномада уйни топшириш бўйича аниқ муддат кўрсатилмаган бўлса, Сиз ўша фирмага талаб (ёзма талабнома) берсангиз, шу талабнома берилган кундан бошлаб, 7 кун ичида шартнома объектини (турар-жойни) топшириши зарур бўлади.

Агар ана шу муддатда мажбуриятлар бажарилмаса, ўша фирмага нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритиб, уй-жойни суд қарори билан олишингиз мумкин бўлади.

Шундай экан, шу бугунги кундан зудлик билан, ўша фирмага нисбатан ЁЗМА ТАЛАБНОМА ЮБОРИНГ.

@yuristkadr