Get Mystery Box with random crypto!

#Тадқиқот Яшаш ҳудуди ва саратон ривожланиш хавфи ўртасидаги | Соғлом ҳаёт

#Тадқиқот

Яшаш ҳудуди ва саратон ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик аниқланди


Дюк тиббиёт мактаби (АҚШ) олимлари кўкрак бези саратони ривожланиш хавфи яшаш жойингизга боғлиқ деган хулосага келишди. “New Известия” нашри америкалик мутахассисларнинг тадқиқоти ҳақида хабар берди.

Вазиятни таҳлил қилиш учун олимлар шаҳар ва қишлоқ жойларидаги ифлосланиш даражаси, касалланиш даражаси, кўпайиш кўрсаткичлари, ўлим ёки омон қолиш даражасини ҳисобга оладиган атроф-муҳит сифати индексидан фойдаланишди.

Маълум бўлишича, ҳар 100 минг аҳолига ўртача саратон касаллиги шаҳар-туманларида юқори бўлган. Олимлар атроф-муҳит сифати ёмон бўлган ҳудудларда кўкрак бези саратонининг умумий ва маҳаллий ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда юқорироқ деган хулосага келишди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг