Get Mystery Box with random crypto!

1 декабр — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни Жаҳон соғлиқн | Соғлом ҳаёт

1 декабр — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабр Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади. .

Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти.

ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади.

Шу йилнинг учинчи чораги якунига кўра, юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 83 фоизи даволашнинг дунёда тан олинган усули — антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг