Get Mystery Box with random crypto!

Қабзиятнинг олдини олиш бўйича тавсиялар Бу нозик муаммо ҳа | Соғлом ҳаёт

Қабзиятнинг олдини олиш бўйича тавсиялар

Бу нозик муаммо ҳам катталарда, ҳам болаларда пайдо бўлиши мумкин ва ошқозон-ичак трактининг бузилганини кўрсатади.

Қабзият белгиларига қуйидагилар киради:
Жуда зич ва қуруқ нажас,
 Тўлиқ бўшанмаслик ҳисси,
 Ҳожатхонада тез-тез ва ортиқча зўриқиш.

Ҳар бир инсон вақти-вақти билан ич қотишини бошдан кечириши мумкин. Бунинг сабаби мувозанатсиз овқатланиш ва стресс бўлиши мумкин.

Ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун қуйидагиларга амал қилинг:

Кунига 2 литргача тоза сув ичинг,
  Рационингизга толага бой озиқ-овқатларни киритинг - сабзавотлар, мевалар, дон маҳсулотлари.
Жисмоний фаолият билан шуғулланиш.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг