Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-05-12 15:32:31
Shoshiling! Darslarimiz 13-maydan boshlanadi.

Agar sizda yuqoridagilar bilan muammo bo'lsa, "Xalqaro Standartlarga va Qadriyatlarga Asoslangan HR Menejment" kursiga taklif qilamiz

Kurs haqida batafsil.

Ro‘yxatdan o‘tish.

Qo‘shimcha ma'lumot uchun:
+998(91)0020509
+998(91)0010509
+998(91)0080509
_
Instagram | YouTube | Facebook | TikTok |Telegram
1.9K views12:32
Ochish/sharhlash
2023-05-12 07:47:04 Инсоф ҳақида

Баъзида инсоф тушунчаси ҳақида инсоф нима, у қандай ўлчов? инсоф тушунчаси шариатда борми? инсоф қилиш деганда нима қилиш керак? каби саволларни, нарх-навони бозор белгилайди, инсоф билан нарх қўйиш деган нарса йўқ, инсоф деган тушунча фақат ўзбекларда / ўзбек тилида бор деган фикрларни эшитиб қоламиз.
Куни кеча http://old.muslim.uz/ сайтида бир қичкина мақолага кўзимиз тушиб қолди. Мақола Ҳазрати Али (р.а)нинг ўз ўғиллари Ҳасан (р.а)га қилган қуйидаги чиройли ва мазмунли ўгитларидан иборат экан. Шу ўгитни инсофга оид деб билиб, сизлар билан ҳам бўлишишга қарор қилдик.

«Эй ўғлим! Ўзинг билан ўзгалар ўртасидаги муомалангда ўз нафсингни мезон қил. Ўз нафсинг учун яхши кўрган нарсангни биров учун ҳам яхши кўр. Ўз нафсинг учун ёмон кўрган ишингни бировга нисбатан ҳам раво кўрма. Ўзингга зулм қилинишини ёқтирмаганинг каби бировга ҳам зулм қилма. Ўзингга (Аллоҳ томонидан) эҳсон-яхшилик қилинишини севганингдек, ўзгаларга ҳам эҳсон-яхшилик қил. Бировнинг хулқида хунук санаганинг ишни ўз хулқингда ҳам хунук санагин. Ўзганинг феълида гўзал санаганинг ишларни ўз нафсинг учун ҳам гўзал ва керакли деб бил. Билмаган нарсангни гапирма. Билган нарсангни гапир. Ўзингга қарата айтилишини ёқтирмаганинг сўзни бировга ҳам гапирма».

Албатта, ушбу ўгитнинг асоси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қуйидаги ҳадиси шарифларига етиб боради:
Сизлардан бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсасини биродарига раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди”, деганлар (Бухорий ривояти). Бу ҳадис шарҳида уламолар “мўмин бўла олмайди” жумласини “чинакам мўмин бўла олмайди”, деб шарҳлаганлар.

Юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, инсоф – адолат билан иш қилиш, инсон ўзига нисбатан қандай муносабат қилинишини истаса, ўзи ҳам бошқаларга ҳам шундай муносабат қилиши дейиш мумкин экан. Валлоҳу аълам.
2.5K views04:47
Ochish/sharhlash
2023-05-11 18:49:03
#тафсир

Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 2-оят

«Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ бўлур».


тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/niso-2/

@IslomMoliyasi канали
2.0K views15:49
Ochish/sharhlash
2023-05-11 17:11:34 Савол: Агар ёш бола бошқа бировнинг мулкига зарар етказса, боланинг ота-онаси зарарни қоплаши / тўлаши керакми?

Жавоб: Ислом дини ҳар қандай ноҳақликдан қайтарганидек, ҳар қандай ноқонуний амаллардан ҳам қайтаради. Ноқонуний хатти-ҳаракатлар – бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган ёки уларнинг мулкига зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракатлардир. Бундай хатти-ҳаракатлардан бири итлаф (اِتْلاف) бўлиб, бировнинг мол-мулкига зарар етказишни англатади. Итлаф тоифасига болалар ёки ҳайвонлар томонидан бошқа шахсларнинг мулкига зарар етказувчи ҳаракатлар, шу жумладан, қурилиш, ариқ/қудуқ қазиш ва бошқа ҳаракатлар натижасида етказилган зарарлар киради. Бошқа шахснинг мол-мулкига бевосита ёки билвосита зарар етказган ҳар қандай шахс етказилган зарарни қоплаши шарт. Масалан, боланинг ота-онаси, ҳайвоннинг эгаси, шунингдек, ходимлари моддий зарар етказган иш берувчи уни қоплаши шарт. Худди шундай, ҳунарманд ёки буюртмани бажарувчи буюртмачининг мол-мулкни зарардан ҳимоя қилишга мажбур, зарар етказган тақдирда эса, унинг ўрнини қоплаши шарт. Зарарни қоплашда эгасига айнан ўша зарар етказилган нарсани ёки унинг қийматини қайтариш керак.

Манба: https://islam-today.ru сайтида қўйилган савол-жавоб асосида тайёрланди.
500 viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2023-05-11 12:37:22 Кўрилган зарарни қоплашга оид савол
Бир дўконда ёнғин содир бўлди ва дўкондаги маҳсулотлар ёниб кетди. Дўкон эгаси ёниб кетган маҳсулотлар нархини мол олган одамларига қоплаб бериши керакми?

Жавоб:
Агар дўкондор ёниб кетган маҳсулотларни насияга сотиб олган бўлса, у ҳолда маҳсулотлар уники ҳисобланади ва насияга сотиб олган томонга ёниб кетган маҳсулотлар пулини келишилган муддатда тўлаб бериши керак. Агар маҳсулот сотган тараф ҳолатни инобатга олиб тўлов муддатини чўзиб берса ёки кечиб юборса, бу унинг ўзини иши ва у бу иши учун савоб олади. Агар ундай қилмаса бу ҳам унинг иши, яъни унинг бунга ҳақи бор.

Агар маҳсулот сотилгандан кейин пулини беришга келишилган бўлса, яъни дўкондор маҳсулотни мол эгасидан унинг вакили сифатида олган бўлса ва ёнғин дўкондорнинг айбисиз чиққанлиги аниқланса, у ҳолда дўкондор ёниб кетган маҳсулотлар пулини тўлаб бермайди (яъни ёнғин чиқишида унинг айби бўлмаганлиги учун зарарни қопламайди). Валлоҳу аълам.
1.4K views09:37
Ochish/sharhlash
2023-05-10 18:24:22 Зиённи ундириш
Ассалому алайкум! Биз дехқончилик билан шуғулланамиз. Бизни ғўза экилган майдонларимизга кўплаб хамқишлоқларимиз чорва хайвонларини қўйиб юборишади. Кўп огохлантирганмиз, илтимос қиламиз барибир қўйиб юборишади. Яқинда ИИБга ариза ёзиб бердим. ИИБ менга олти кишидан келтирилган зарарни қоплаш учун деб икки млн сўм атрофида пул ундириб бермоқчи. Шу пуллар менга халол бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улардан қанча зарар кўрган бўлсангиз ўшанчани олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

Ислом молияси изоҳи: Юқоридаги савол-жавобдан кўриш мумкинки, кўрилган зиённи ўзини, уни устига қўшимчалар қўшмасдан қоплатиш мумкин экан. Кўрилган зарар деганда, шу зарарни ундириш учун қилинган бевосита харажатлар ҳам назарда тутилади. Хусусан, ҳуқуқшунос / адвокатлардан пуллик маслаҳатлар олиш (агар зиён етказган тараф ихтиёрий равишда зарарни қоплашдан бўйин товласа), давлат божини тўлаш каби харажатлар шулар жумласидандир. Шунингдек, ўша пайхон бўлган экинларни қайта экиш ёки уларни тиклаш учун дори-дармон ишлатиш учун қилинган харажатлар ҳам киради.
2.1K views15:24
Ochish/sharhlash
2023-05-08 20:25:00 Ассаламу алайкум ҳурматли телеграм саҳифамиз аъзолари! Куни кеча “Бир мeтр матони ўз жинсидаги бир ярим мeтр матога алмаштириш мумкинми?” деб савол қўйган эдик. Афсуски, рибога оид бу саволга 28 фоизгина одам тўғри жавоб беролган. Шу сабабли биз бу масалани бироз ёритиб беришга қарор қилдик.

Демак, рибони тушуниш учун, қайси нарсаларда рибо бўлиши, нималарга рибо маҳсулоти сифатида қаралишини билиш зарур. Қуръони карим рибодан қайтарган, лекин қайси нарсаларда рибо бўлиши ҳадиси шарифда тушунтирилган. Ўз навбатида уламолар бизга ҳадисни тушунтириб беришган.
Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот айтдилар: “Тиллага тилла, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз тенгга-тенг, қўлма-қўл (сотинглар). Энди агар ушбу моллар бир хил бўлмаса-ю, қўлма-қўл бўлса, хоҳласангиздек сотаверинглар”.
Баъзи уламолар рибо маҳсулотларини ҳадиси шарифда келган олти нарса билан чегаралайдилар: тилла, кумуш, буғдой, арпа, хурмо, туз. Лекин аксар улармолар ушбу олти нарса билан чегараланишни тўғри деб билишмайди, чунки ҳадисда рибо маҳсулотлари олтита дейилмаган, балки олти нарсадаги рибонинг ҳукми айтилган дейишади. Бу олти нарсани саналишини, ўша вақтларда олди-бери ушбу нарсалар воситасида амалга оширилганлиги билан изоҳланади. Хуллас, фақиҳлар яна қайси нарсаларда рибо бўлишини ўрганиб чиқишган.

Ҳанафий мазҳабида рибони аниқлаш учун иллат (асос) маҳсулотнинг миқдори ва жинси ҳисобланади. Демак, ҳанафийларда рибо кайлий ёки вазний нарсаларда бўлар экан. Масалан:

Кайлий бўлган таом/егуликлар: буғдой, арпа, хурмо, туз, гуруч, ловия ва мош кабиларда.

Вазний бўлган таом/егуликлар: гўшт, сарёғ кабиларда.

Таом бўлмаган кайлий: цемент, охак кабиларда.

Таом бўлмаган вазний: темир, қўрғошин, мис.

Вазний пул: тилла ва кумуш.

Рибовий молларнинг яхшиси ҳам ёмони ҳам баробар. Бир хил жинсдаги рибовий молнинг яхшисидан озроққа ёмонидан кўпроқ бериш мумкин эмас. Бироқ, кайл (махсус идиш) билан ўлчанадиган нарсаларда орадаги фарқ ярим соъ (таҳминан 1900 граммга тенг) ва ундан кўп бўлсагина рибо (рибо ал-фазл) бўлади. Ундан кам бўлса муаммо йўқ. Масалан бир ҳовуч буғдойни икки ҳовуч буғдойга алмашса бўлади, чунки бир икки ҳовуч дон ярим соъ чиқмайди. Лекин вазн билан ўлчанадиган нарсаларда зиёдалик 2,975 граммга етса, рибо хосил бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб Кифоя китобида* кайл ва вазн билан ўлчанадиган молларда рибо бўлади, метри ва қийматига қараб ўлчанадиган газлама, ҳайвонлар, уй-жой, асбоб-анжом каби нарсаларда эса рибо бўлмайди дейилган. Масалан бир хоналик уйни икки хоналик уйга, бир қўйни икки қўйга ёки бир метр матони икки метрлик матога алмаштириш мумкин, бунда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Бу масалада "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати ҳам қуйидагича жавоб берган:
“Шариатни Аллоҳ таоло белгилайди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни баён қилиб берганлар. Мужмал ўринларини мужтаҳидлар шарҳлаб берганлар. Шуларга асосан саноқли ва узунлик ўлчовларида рибо йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарсасини ҳаром қилади, хоҳлаган нарсасини ҳалол қилади. Ҳикмати Ўзига аён. Валлоҳу аълам!”.

Манба: Кифоя китобида ҳамда https://azon.uz/content/views/fiqh-ilmiga-kura-ribo-mollarining-tasnif да берилган маълумотлар асосида тайёрланди.
____
* “Кифоя” китоби ҳижрий 747 йилда вафот этган фақиҳ Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг “Мухтасари Виқоя” номли китоби асосида ёзилган, “Мухтасари Виқоя” эса Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарига боғлиқ китобдир.
2.4K viewsedited  17:25
Ochish/sharhlash
2023-05-07 08:31:08 ТАЛАБАЛАР УЧУН ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА БИР КУНЛИК ТРЕНИНГ ДАСТУРИ

Тадбирда сиз ислом молияси асослари, ислом молиясидаги асосий воситалар (муробаха, музораба ва мушорака), ислом банклари ва анъанавий банкларнинг бир биридан фарқли томонлари, халол тадбиркорликда барака омиллари шунингдек бугунги кунда кўпчиликни қизиқтираётган блокчейн, криптовалюта, биткоин ва трейдинг сохаларига ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан қандай қаралиши тўғрисида фойдали билимларга эга бўлишингиз мумкин.

Тренинг маърузачилари: 

Жаҳонгир Имамназаров – “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамда Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси ҳаммуассиси ва директори, Ислом иқтисодиёти бўйича фан доктори (PhD), банк ва молия соҳасида 30 йиллик тажрибага эга мутахассис;
Козимхон Тўраев – IsBF компанияси ҳаммуассиси, Ислом тараққиёт банкида (IsDB) инвестициялар ҳамда ходимлар бўлимида 6 йилдан зиёд фаолият олиб борган, яъни ИМ соҳасида амалий тажрибага ҳамда Council for Islamic Banks and Financial Institutions (CIBAFI) томонидан тақдим этилган сертификатга эга мутахассис;
Муҳиддин Бектемиров – IsBF компаниясида тренинг-менежер, AAOIFIнинг CSAA (Шариат маслахатчиси ва аудитори) сертификати соҳиби.

Қатнашчилар: ўрта ва олий таълим ўқув юртлари талабалари

Нархи: талаблар учун махсус чегирма билан 150 000 сўм

Сана: 20.05.2023 Шанба

Вақти: 09:00-17:00

Манзил: Мезана илм маркази

Мурожат учун: @Muhammadqodir_Umar

Тел:
+998910091330 - Мухаммадқодир
+998915751277 - Шарифжон

Telegram | YouTube | Vebsayt
6.4K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-05-06 16:44:20 ​​Ассалому алайкум ҳурматли телеграм саҳифамиз аъзолари!

Ислом молияси бўйича тренинг ташкил қилиш масаласида сўровнома ўтказганимизда саҳифамизнинг 26 фоиз аъзоси талабалар эканлиги маълум бўлган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда талабалар учун 1 кунлик тренинг ўтказишга қарор қилдик.

Ушбу тренинг талабалар учун, яъни қайсидир маънода ижтимоий тадбир эканлигини инобатга олиб биз ушбу тадбирни талабалар учун махсус чегирма қўллаган ҳолда ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Баъзилар нима учун бепул эмас деб савол беришлари ҳам мумкин, бу саволга жавоб жуда оддий: биринчидан, тренинг ташкил қилишда муайян харажатлар амалга оширилади (жумладан, тренинг ўтадиган зални ва техник ускуналарни ижарага олиш, енгил бўлса ҳам тушлик ва кофе-брейклар ташкил қилиш учун). Иккинчидан, бепул нарсани қадрига кўпчилигимиз етмаймиз, камроқ бўлса ҳам пул харажат қилган пайтимизда эса ўша нарсани қадрига етишни бошлаймиз.

Хуллас, ҳурматли талабалар, сизларга берилаётган имкониятдан фойдаланиб қолишни маслаҳат берамиз.

Аллоҳ ушбу тадбирни барчамиз учун манфаатли бўлишини насиб этсин!

Тренинг ҳақида батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/tadbir-6599/

@IslomMoliyasi канали
2.6K viewsedited  13:44
Ochish/sharhlash
2023-05-05 20:44:44 Ассалому алайкум!
Хозир телеграм саҳифамиз аъзоларидан бири Ўзбекистонда ислом банки очилишига оид савол билан мурожаат қилиб қолди, яъни қайсидир ташкилот ислом банки очмоқчи экан, шунга мутахассислар қидиришаётган экан деб.
Ушбу саволга саҳифамиз орқали жавоб беришга қарор қилдик, чунки сўнгги пайтларда бу кўпчиликни қизиқтираётган асосий савол бўлиб қолди.

Авваламбор ислом банки очилишига қизиқаётган инсонлар кўпайганлигини қайд этиш лозим ва албатта бунинг учун Аллоҳга шукр қилишимиз керак, чунки бу халқимизни ҳалолликка интилаётганлигидан дарак беради.

Саволга келадиган бўлсак, маълумки Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ қилиш ва ривожлантириш масаласи сўнгги бир неча йилда жуда долзарб мавзуга айланган ва бу йўналишда муайян ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда, хусусан:
- Ислом молиясини ўқитиш/ўргатиш ва шу орқали халқ саводхонлигини ошириш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида соҳага оид бепул бошланғич билимлар берилмоқда, мақолалар ва китоблар чоп этилмоқда, илмий ишлар қилинмоқда, пуллик тренинглар ўтказилмоқда, баъзи олий таълим муассасаларида ислом молияси бўйича курслар ташкил қилинмоқда, талабалар ўртасида интеллектуал мусобақалар ўтказилмоқда;
- 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунда Ўзбекистонда биринчи бор ислом молияси тамойилларига мувофиқ микромолиялаш кўзда тутилди;
- 2023 йилнинг апрель ойида Буюк Британиянинг ислом молиясига ихтисослашган IFAAS номли компанияси билан шартнома имзоланди ва бу компания бугунги кунда Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ қилиш масаласида, аниқроғи ислом банк-молиясига алоқадор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан ўз таклифларини ҳукуматга тақдим қилди;
- Траст банк томонидан очилган “Траст муомалат” деб аталувчи биринчи кичик ислом дарчаси ўз фаолиятини бошлади;
- Бир нечта молия муассасалари ислом лизинг компаниялари ва “линиялари” очишга ҳаракат қилишмоқда;
- Мамлакатимиз тижорат банклари Ислом тараққиёт банки ва ушбу халқаро ташкилот гуруҳига кирувчи халқаро молия муассасаларидан чекланган миқдорда бўлса ҳам молиявий маблағлар жалб қилиш ва ушбу маблағлар ҳисобидан махаллий бизнесни молиялаштиришни давом эттирмоқдалар... ваҳоказо.

Бироқ, бугунги кунда Ўзбекистонда ҳеч ким ёки ҳеч қайси ташкилот ислом банки очиб ишлолмайди, чунки бунга амалдаги қонунчилик йўл қўймайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ислом молия тизимининг бошқа кўринишлари татбиқ қилиниши мумкин, лекин айнан банк очиб ишлаш қонунан иложсиз.
Демак, қайсидир ташкилот биз ислом банки очмоқчимиз деса, демак улар тегишли қонунчилик ҳужжатлари қабул қилингандан кейин дейишмоқчи ёки амалдаги қонунчиликни қандайдир йўллар билан айланиб ўтамиз деб ўйлашяпти. Лекин буни иложи йўқ дейиш мумкин, чунки Ўзбекистонда банк тизими фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат идораси сифатида Марказий банк буни қаттиқ назорат қилади. Шу билан бирга, юқорида айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини амалиётга татбиқ қилишга тўсиқ бўлиб турган қонунчилик ҳужжатларини ўзгартириш устида ишлар олиб борилмоқда.
Тез кунларда Ватанимизда ҳам ислом банк-молия тизими фаолияти йўлга қўйилишини Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз

@IslomMoliyasi канали
2.9K viewsedited  17:44
Ochish/sharhlash