Get Mystery Box with random crypto!

​​Ассалому алайкум ҳурматли телеграм саҳифамиз аъзолари! Исло | Ислом молияси | Islom moliyasi

​​Ассалому алайкум ҳурматли телеграм саҳифамиз аъзолари!

Ислом молияси бўйича тренинг ташкил қилиш масаласида сўровнома ўтказганимизда саҳифамизнинг 26 фоиз аъзоси талабалар эканлиги маълум бўлган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда талабалар учун 1 кунлик тренинг ўтказишга қарор қилдик.

Ушбу тренинг талабалар учун, яъни қайсидир маънода ижтимоий тадбир эканлигини инобатга олиб биз ушбу тадбирни талабалар учун махсус чегирма қўллаган ҳолда ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Баъзилар нима учун бепул эмас деб савол беришлари ҳам мумкин, бу саволга жавоб жуда оддий: биринчидан, тренинг ташкил қилишда муайян харажатлар амалга оширилади (жумладан, тренинг ўтадиган зални ва техник ускуналарни ижарага олиш, енгил бўлса ҳам тушлик ва кофе-брейклар ташкил қилиш учун). Иккинчидан, бепул нарсани қадрига кўпчилигимиз етмаймиз, камроқ бўлса ҳам пул харажат қилган пайтимизда эса ўша нарсани қадрига етишни бошлаймиз.

Хуллас, ҳурматли талабалар, сизларга берилаётган имкониятдан фойдаланиб қолишни маслаҳат берамиз.

Аллоҳ ушбу тадбирни барчамиз учун манфаатли бўлишини насиб этсин!

Тренинг ҳақида батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/tadbir-6599/

@IslomMoliyasi канали