Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-04-30 14:38:32 #қисқа_савол_жавоблар #Мерос

ОТАНИНГ ЎҒИЛ МОЛ-МУЛКИДАГИ ҲАҚИ

САВОЛ:
Ассалому алайкум!
Эрим савдогарлик билан шуғулланади. Қайнотам, эримни пулларини номаълум сабабга кўра ҳаммасини олиб қўйди ва бунинг натижасида эрим уч-тўрт кишидан қарз бўлиб қолган ва тирикчиликка қийналиб қолди (дасмояси йўқлиги сабаб). Қарз берган ҳақдорлар пулимни бер деб қистаб, бермасанг тегишли жойга ёзамиз дейишяпти. Ўша ҳақдорлар қайнотамни олдига ҳам бориб айтишибди. Қайнотам эса бунга бепарво қараяпти. Бу ҳолатда эрим қайнотамни пулидан билдирмасдан ёки олганини айтмасдан олиб ўша ҳақдорларга берса бўладими (қайнотам эримга санаб қўй деб пул берса эсидан чиқиб қоларкан). Ўзига ҳам дасмоя учун олсачи? Умуман ота ўғлининг ҳамма пулини олиб қўйиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ота ўғилнинг пулини олиб қўйиши тўғри эмас. Эрингиз ўз пули миқдорича олса бўлади.

Манба: https://savollar.islom.uz

┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈

Ислом молияси изоҳи:
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис бор: «Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, менинг мол-мулким ва болаларим бор. Отам эса мол-мулкимни олиб қўймоқчи», деган эди, у зот: «Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир», дедилар» (Ибн Можа ривояти).

Юқоридаги саволдан кўриш мумкинки, ушбу ҳолатда ота бу ҳадис маъносини чуқур англамасдан ва умуман ўз фарзандининг ҳаётини ислом динидаги бошқа қоидалар, оят ва ҳадисларни эътиборга олмасдан, мураккаблаштириб юборган. Лекин биз мусулмонлар ҳаётимизни биргина ҳадисда кўзда тутилган талабдан келиб чиққан ҳолда эмас, балки мукаммал динимизнинг барча талабларини инобатга олган ҳолда ташкил қилишимиз керак. Бу ота эса ўз оталик мавқеини суиистеъмол қилиб, фарзандини бошқа одамлар олдида тили қисиқ қарздорга айлантириб қўйибди. Ваҳоланки, Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг наздида Аллоҳ наҳий қилган кабийра гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга ҳеч нарса қолдирмай, ўлиб, У Зотга рўпара бўлишидир», дедилар».

Ундан ташқари, ушбу ҳадисни маъноси борасида уламолар турли фикрлар билдиришган. Масалан, ўғил вафот топса, ундан қолган мол-мулкнинг барчаси отага мерос қолмайди, балки ота ҳам марҳумнинг бошқа меросхўрлари қатори шариатда белгиландан улушини олади. Шундан маълум бўладики, бу ҳадиснинг маъноси фарзандларга ота-онанинг қадр-қимматини англатиш ҳамда “ота-она эҳтиёжи бўлса фарзандининг молидан ишлатиши мумкин” деган тушунчани етказиш дейиш мумкин. Валлоҳу аълам!

@IslomMoliyasi канали
2.3K viewsedited  11:38
Ochish/sharhlash
2023-04-29 17:46:03
#Абдуллоҳ_ибн_Муборак

Тақвонинг маҳсули – Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий (III қисм)

ОЛИМНИНГ УСТОЗЛАРИ:
Ровийларнинг айтишича, Ибн Муборак тўрт минг шайхдан ҳадис тўплаган ва уларнинг мингтасидан ҳадис ривоят қилган. Бир ўринда айтадики: «Бир минг юз шайхдан ҳадис ёзиб олдим. Уларнинг ичида улуғлардан Суфён ас-Саврий ҳам бор эди».

Дарҳақиқат, Ибн Муборак жуда кўп тобеъинлар билан учрашиб, улардан ҳадис ривоят қилган. Устозларининг кўпчилиги табаъа тобеъинларнинг улуғларидан эди.

давоми https://islommoliyasi.uz/uz/6491/

@IslomMoliyasi канали
1.5K views14:46
Ochish/sharhlash
2023-04-29 08:25:19
#Абдуллоҳ_ибн_Муборак

Тақвонинг маҳсули – Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий (II қисм)

ОЛИМНИНГ АСАРЛАРИ:
Абдуллоҳ ибн Муборак кучли эслаб қолиш қобилиятига қарамасдан ҳадисларни ёзиб, китоб тузишдан эринмасди. У 141 ҳижрий санада илм талаби йўлида сафарга чиққан эди ва бу йўлда қирқ йил машаққат чекиб, меҳнат қилди.

Ибн Саъд унинг кўплаб китоблар тасниф этганлиги тўғрисида хабар беради. Албатта, бу китоблардан кўп кишилар фойдаланганлар. Унинг ҳадис китобларида 20 минг ҳадис бўлган. Ибн Муборак ҳадисдан ташқари фиқҳ, тақво, ибодат ва бошқа мавзуларда бир неча илмий асарлар ёзган.

давоми https://islommoliyasi.uz/uz/6485-2/

@IslomMoliyasi канали
1.7K viewsedited  05:25
Ochish/sharhlash
2023-04-29 04:15:32 #қисқа_савол_жавоблар

ҚАРЗНИ ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ОРҚАЛИ ОЛИШ ВА ҚАЙТАРИШ

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Саволимни мисол орқали сўрамоқиман. Мисол учун мен танишимдан 10.000.000 сўм (10 млн.) қарз сўрадим. Масофа узоқ бўлгани учун бу пулни менинг пластик номеримга Пейми ёки Апелсин дастури орқали ўтказди ва менинг пластик картамга 10 млн пул келиб тушди. Танишим 10 млн пулни жунатгани учун қўшимча 35000 сўм хизмат хаққи тўлади. Мен қазимни қайтараётганимдашу 10 млн ва 35000 сўм қилиб қайтарсам рибо бўлмайдими(яъни танишимнинг пластик картасига 10.035.000 сўм қайтарсам). Агар мободо рибо бўлса у танишим 35.000 минг сўм зарар кўрадими менга қарз бергани учун.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Рибо бўлмайди. Қарз бераётган одам сизга етказиш учун қанча сарфласа ўшанчани қайтаришингиз керак. Валлоҳу аълам!


Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@IslomMoliyasi канали
1.8K views01:15
Ochish/sharhlash
2023-04-28 19:17:42
#янгилик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассирни қабул қилди.

Форум доирасида қишлоқ ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан умумий қиймати 400 миллион долларлик битимлар имзоланди.

батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/6225

@IslomMoliyasi канали
2.0K views16:17
Ochish/sharhlash
2023-04-28 13:46:01
#Абдуллоҳ_ибн_Муборак

Тақвонинг маҳсули – Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий (I қисм)

Ҳижрий 118-181 йилларда яшаган, табаъа тобеъинлардан бўлган тақводор олим Абдуллоҳ ибн Муборак ҳаётидан баъзи лавҳалар

Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий ал-Хуросоний Хуросондаги табаъа тобеъинлардан бўлиб, бунда унинг туғилган жойига, яъни Хуросон пойтахти Марвга (ҳозирги Туркманистон худудига) нисбат берилган. Ўз даврида Хуросон катта мамлакат бўлиб, чегараларинг аввали Ироқдан бошланиб, охири Ҳиндистонда тугаган. Унинг Нишопур, Ҳирот, Марв, Балҳ, Толкон, Насо, Абивард, Сарах каби катта шаҳарлари бўлган.

давоми https://islommoliyasi.uz/uz/6478/

@IslomMoliyasi канали
2.1K views10:46
Ochish/sharhlash
2023-04-27 18:04:14
#тафсир

Бир оят тафсири: “Оли Имрон” сураси, 130-оят

«Эй, иймон келтирганлар! Рибони бир неча баробар қилиб еманг. Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, нажот топсангиз».

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/oli-imron-130/

@IslomMoliyasi канали
2.1K views15:04
Ochish/sharhlash
2023-04-27 08:37:52
#янгилик

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Сессияда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам қатнашади. Сессияга журналистика ва коммуникациялар соҳасида таниқли британиялик эксперт Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Давлатимиз раҳбари форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Умуман, тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

@IslomMoliyasi канали
2.2K views05:37
Ochish/sharhlash
2023-04-26 08:14:54
#савол_жавоб

БУ САВДОНИ БУЗИШМИ ЁКИ СОҒЛОМ РАҚОБАТ?

CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Ман хизмат кўрсатиш ва савдо билан шуғулланмоқчиман. Шу муносабат билан баъзи саволлар пайдо бўляпти.

Маълум бир инсон ёки бир ташкилот бирор бир товар ёки хизматдан фойдаланиб келган бўлса ва ман шу нархдан арзон нарх таклиф берсам. Шунда менинг бу қилган ишим тўғрими?
Интернет тармоқларида реклама берсам, кимлардир шу рекламани кўриб менинг маҳсулотимдан ёки хизматимдан фойдаланса, шунда менинг бу ишим тўғрими?
Ўзим бориб товар ва хизматимни таклиф қилишим мумкинми ёки бу икки кишининг савдосини бузишга кирадими?

ЖАВОБ:
https://islommoliyasi.uz/uz/6462/

@IslomMoliyasi канали
2.2K views05:14
Ochish/sharhlash
2023-04-25 17:00:04
#тафсир

Бир оят тафсири: “Оли Имрон” сураси, 92-оят

«Ўзингиз суйган нарсалардан нафақа (инфоқ-эҳсон) қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимаики нафақа (инфоқ-эҳсон) қилсангиз, Аллоҳ (уни) билувчидир»

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/oli-imron-92/

@IslomMoliyasi канали
2.4K views14:00
Ochish/sharhlash