Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-05-05 05:34:52 #кун_ҳадиси

БИРОВНИНГ ҲАҚИ

Ўзгалар мол-мулкини ўзиники қилиб оладиганлар кўзга уддабурон бўлиб кўринади. Бироқ айни шундай кишилар ночор ва бечора кишилардир. Ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Муфлис (яъни ҳеч вақоси йўқ ночор) ким биласизларми?» деб саҳобалардан сўрадилар.

Саҳобалар:
Бизнинг орамизда бирор нарсаси, бирор дирҳами ҳам бўлмаган киши муфлисдир, – дейишди.

Шунда Расулуллоҳ:
«Умматимдан қиёмат куни намоз, рўза, закотлари билан келадиганлар бўлади. Улар дунё ҳаётида бировни сўккан, ноҳақ айблаган, молини еган ва қонини тўккан бўлади. Ундай кишиларнинг яхши амаллари ҳақдорларга олиб берилади. Яхши амаллари тугаб қолса, ҳақдорнинг гуноҳлари олиниб, буларга юкланади. Сўнгра дўзахга улоқтирилади. Ана ўшалар муфлислардир», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

@IslomMoliyasi канали
3.0K views02:34
Ochish/sharhlash
2023-05-04 16:09:51
#тафсир

Бир оят тафсири: “Оли Имрон” сураси, 134-оят

«Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир».


тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/oli-imron-134/

@IslomMoliyasi канали
2.8K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-05-04 10:04:23 #қисқа_савол_жавоблар

ҚАРЗНИ УНДИРИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ:
Бир савдогар катта миқдорда харидорига нарса сотган. Қисқа вақтдан сўнг савдогар пулини талаб қилган, харидор эса "ман сани танимиман, сандан ҳеч нарса олмаганман" деган. Савдогар нима қилишни билмай таниш биродарига пулини олиб беришини илтимос қилган. Савдогарнинг дўсти унга тушунтирган, агар пулини қайтариб бермаса яхшилик бўлмаслигини айтган. Харидор пулини қайтариб берган. Савдогар у пулни ярмини дўстига берган, дўсти олган пул шунда ҳаром ҳисобланмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоидага кўра рибовий қарзлардан бошқа қарзларни ундириб бергани учун маълум миқдорда ҳақ олиш жоиз. Ҳозирда бу ишни судлар амалга оширмоқда.

Аммо бу ишни ҳар ким ҳам қилиши жоиз эмас. Балки бу иш қонун доирасида, маълум қоидалар асосида қилинади. Агар бу ишни тўғри келган одам қилиб кетаверадиган бўлса, кучлилар кучсизларга зулм қилиш йўлига ўтиб олади, натижада жамиятда зулм кўпайишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@IslomMoliyasi канали
2.9K viewsedited  07:04
Ochish/sharhlash
2023-05-04 07:42:56
#матбуот_хабари

16 март, 2023 йил 3-МДҲ Ислом банкчлиги ва молияси форуми Тошкент шаҳрида Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Ушбу форумнинг асосий вазифаси “МДҲ ҳудуди- Ислом молиявий тизимини қуриш ва ривожлантириш учун янги ва истиқболли манзил” шиори остида Ислом молияси тармоғи таркибидаги ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кучайтириш ва бирлаштиришдир.

Шу билан биргаликда, МДҲ давлатларида Ислом молия тизими истиқболлари ва имкониятлари, Исломий молиявий технологиялар, Сукук, Такафул ва Ислом капитал бозори тармоқлари ривожланиш тенденсиялари бўйича ушбу соҳаларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган таниқли ташкилотларнинг нуфузли ва илғор мутахассислари кўмагида мунозаралар ўтказиш ва шу тариқа форум иштирокчиларини Ислом молия тизими бўйича молиявий саводхонлик даражасини ошириш ва қамраб олиш – ушбу форумни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳисобанади.

батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/alhuda-cis3/

@IslomMoliyasi канали
2.4K views04:42
Ochish/sharhlash
2023-05-03 18:09:56
#мақола

Ассалому алайкум!
Бир-икки кун аввал ота ўз фарзандини қарзга ботириб унинг пул/молини олиб қўйиши мумкин эмаслигини ўргандик. Мана энди ота-онанинг нафақаси масаласини ўрганамиз.

ОТА-ОНАНИНГ НАФАҚАСИ

Фарзанд ота-онага энг яқин инсондир. Шунинг учун ота-онанинг нафақасини таъминлашга энг лойиғи фарзанддир. “Зоҳирур-ривоя”га кўра, ота-онанинг нафақаси (бой) ўғил-қиз фарзандларга баробар вожибдир... .

давоми https://islommoliyasi.uz/uz/ota-onaning-nafaqasi/

@IslomMoliyasi канали
2.2K viewsedited  15:09
Ochish/sharhlash
2023-05-03 14:04:18 #кун_ҳадиси

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга:
– Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, мен дуоси қабул бўладиганлардан бўлай, – дедим.
У зот:
Эй Анас, таоминг пок бўлсин, дуойинг қабул бўлади. Чунки бир одам бир луқма ҳаромни оғзига солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмайди, – дедилар (Имом Дайламий ривояти).

Ислом молияси изоҳи: таоминг пок бўлсин деганда фақат шариат ҳаром қилмаган нарсаларни тушунмаслик керак, чунки бу ҳадисни маъносини жуда тор тушуниш бўлади. Фақат чўчқа, қон, ўлакса каби шариатда ҳаром қилинган нарсалар билан белгиланмайди таомнинг нопоклиги, балки уни қандай йўллар билан топилгани билан ҳам белгиланади. Порахўрлик, ўғрилик, товламачилик, судхўрлик каби ишлар орқали топилган маблағга олинган таом ҳам нопок/ҳаром ҳисобланади. Бундай топилган маблағдан қилинган хайр-эҳсон Аллоҳ даргоҳида ҳам қабул қилинмайди. Зеро, бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Эй, одамлар! Албатта, Аллоҳ – покдир ва фақат покни қабул қилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Демак, ҳаром молдан кийиш, ейиш ва ичиш банданинг дуоси ижобат бўлишига тўсиқ бўлади.

@IslomMoliyasi канали
2.8K viewsedited  11:04
Ochish/sharhlash
2023-05-02 18:44:16 #қисқа_савол_жавоблар

Мерос тақсим қилинмаса гуноҳми?

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Бир инсон вафот этгандан кейин ундан қолган мол-мулкни, яъни меросни меросхўрлар ўртасида тақсим қилинмаса гуноҳ бўладими? Агар гуноҳ бўлса, унда қайси тараф гуноҳкор бўлади?

ЖАВОБ:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Гуноҳ бўлади. Бировнинг молини эгасига бермаганнинг гуноҳи бўлади.

┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈

Ислом молияси изоҳи:
мерос масаласига енгил қараш керак эмас, чунки бу бировларнинг ҳақи билан боғлиқ. Зеро, бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Огоҳ бў­линглар, албатта, Аллоҳ қонларингиз ва молларингизни бир-бирингизга ҳаром қилди”, дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

@IslomMoliyasi канали
2.8K viewsedited  15:44
Ochish/sharhlash
2023-05-02 09:45:19
#Абдуллоҳ_ибн_Муборак

Тақвонинг маҳсули – Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий (сўнгги қисм)

Ушбу қисмда сиз
:

Ибн Муборакнинг олий ҳимматлиги;
Камтаринлиги;
Ҳикматли сўзлари, ҳамда
Вафоти тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/6507/

@IslomMoliyasi канали
2.5K views06:45
Ochish/sharhlash
2023-05-01 12:29:30 #қисқа_савол_жавоблар

Мойиллик картаси (карта лояльности)

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мен бир машҳур супермаркет дўконидан кўпинча харид қиламан. Менда (бошқа кўплаб харидорлар каби) уларнинг махсус картаси - карта лояльности бор, шу картага доимий равишда 1-3% миқдорида қилган савдоимдан пул тушиб туради. Шу пулларни ишлатиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар кўп савдо қилганингиз учун имтиёз сифатида чегирма қилиб берилса, бу жоиз. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈

Ислом молияси изоҳи:
Бизнинг мамлакатимизда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам савдо тармоқлари ўз мижозларига шундай карта ёки иловалар орқали улар харид қилган суммани бир қисмини харидорларни ўзларига (яъни шунинг учун очилган махсус кармонларига ёки уларнинг хисоб рақамларига) қайтаришади. Уларнинг бундай қилиши, албатта, ўзларига янги мижозлар йиғиш, уларни ўз савдо тармоқларига мойиллигини ошириш учундир (“карта лояльности”ни ўзбек тилига мойиллик картаси / дастури деб таржима қилиш мумкин). Асосийси, савдо тармоқлари буни ўз ҳисобларидан амалга оширишади ва шу сабабли бу ишни шаръий нуқтаи назардан ножоиз деб бўлмайди. Бу худди савдогар ўзининг доимий мижозларига чегирма бериши кабидир. Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали
2.7K views09:29
Ochish/sharhlash
2023-05-01 03:26:41
#Абдуллоҳ_ибн_Муборак

Тақвонинг маҳсули – Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий (IV қисм)

ҲАДИС ТОЛИБЛАРИГА ХАЙРИ ЭҲСОНЛАРИ
:

Ибн Муборак ҳадис ва аҳли ҳадисга эътиборни тортадиган даражада катта ғамҳўрлик қилар эди. Ибн Муборак газлама ва мўйна билан савдогарчилик қилар эди. У шу тижоратдан келган даромадларини илмий сафарларига ва Шомдаги жанговар юришларга сарфлар эди. У «Агар беш киши бўлмаганда мен савдогарлик қилмас эдим», деганда ундан: «Эй Абу Абдураҳмон (бу Ибн Муборакнинг куняси) ким у беш киши?» деб сўраганларида: «Суфён ас-Саврий, Суфён бин Уяйна, Фузайл бин Иёз, Муҳаммад ас-Самак ва Ибн Аммия», деб жавоб беради.

давоми https://islommoliyasi.uz/uz/6499/

@IslomMoliyasi канали
2.4K viewsedited  00:26
Ochish/sharhlash