Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 52

2021-01-29 10:23:55 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Ҳурматли саҳифамиз аъзолари! “Мерос илми” бўйича бериб келинаётган дарсларимизнинг қисқача мундарижасини эътиборингизга ҳавола этамиз:

1. Мерос илми: кириш
2. Мерос илми асослари
3. Мерос илми: Меросдан ман қилувчи омиллар
4. Меросхўрларнинг мартабалари
5. Фарзандларнинг мероси ҳақида
6. Ота-онанинг мероси ҳақида (1-боб)
7. Ота-онанинг мероси ҳақида (2-боб)
8. Эр-хотиннинг мероси ҳақида
9. Oпа-сингиллар мероси ҳақида
10. Ота бир опа-сингиллар мероси ҳақида
11. Она бир ака-ука, опа-сингиллар мероси ҳақида

@IslomMoliyasi каналига уланинг
4.4K views07:23
Ochish/sharhlash
2021-01-29 07:14:38
Илон Маскдан ислом молияси асослари бўйича твит:

"Ўзингизники бўлмаган уйни сотолмайсиз,
Ўзингизники бўлмаган машинани сотолмайсиз,
Аммо,
Ўзингизники бўлмаган акцияни сотишингиз мумкинми!?
Бу сафсата - қисқа сотув (shorting) қаллобликдан бошқа нарса эмас".

Илон Маск ҳозирги кунда дунёдаги 3 та энг бадавлат кишининг бири. Мусулмон бўлмасада, ислом молияси тамойилларини билмаган ҳолда эътироф этмоқда.

Акциялар савдоси бўйича ислом молияси талаблари билан танишинг:



@IslomMoliyasi каналига уланинг
4.5K views04:14
Ochish/sharhlash
2021-01-28 20:04:15 Она бир ака-ука, опа-сингиллар мероси ҳақида

Она бир ака-ука ва опа-сингиллар вафот этган инсон билан бир томондан, яъни фақат она томондан боғланган бўлиб, ота томондан турли насабларга тегишли ҳисобланади. Масалан, бир аёлнинг биринчи турмушидан бир ўғли ва бир қизи, иккинчи турмушидан эса икки ўғли, бир қизи бўлса, биринчи ва иккинчи турмушдан бўлган фарзандлар бир-бирига ўзаро она бир биродарлар саналалади, бунда уларнинг жинсининг аҳамияти йўқ.

Она бир биродарларнинг мерос олишида 3 хил ҳолат мавжуд:

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/ona-bir-opa-singillar-merosi/

@IslomMoliyasi каналига уланинг
3.4K views17:04
Ochish/sharhlash
2021-01-28 12:00:25 #Савол

Фоиз (рибо) асосида кредит фаолияти олиб борувчи анъанавий тижорат банки билан ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган мушорака битими тузиш ва шариат талаблари доирасида тадбиркорлик фаолияти олиб бориш мумкинми?

#Жавоб

Ислом дини талабларига мувофиқ бўлган ҳалол тадбиркорлик фаолияти олиб бориш мақсадида анаъавий банклар билан мушорака битими тузишга ҳуқуқий жихатдан ҳеч қандай тўсқинлик йўқ. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар яҳудийлар билан молиявий муносабатларга киришганлар, улар эса (яъни яҳудийлар) бошқалар билан (мушрик ва ғайридинлар каби) рибо асосидаги молиявий муносабатлар олиб боришганлиги маълум ва машҳур.

Манба: Institute of Islamic Banking and Insurance (Буюк Британия)

@IslomMoliyasi каналига уланинг
3.6K viewsedited  09:00
Ochish/sharhlash
2021-01-26 14:56:49 #Савол

Узоқ муддатли музораба битими доирасида фаолият юритаётган корхона якуний фойдага кирмасдан туриб (ҳисоб-китобларга кўра корхона бир неча йилдан кейин фойдага киради) таъсисчиларга даврий (ҳар ой, ҳар чорак... ) фойдадан улуш бериш мумкинми?

#Жавоб

Корхона таъсисчиларига уларнинг сармоясига мутаносиб равишда қарз-ҳасан (фоизсиз қарз) кўринишидаги тўловлар қилиб бориш тақиқланмаган. Бундай тўловларнинг муддати (даврийлиги) корхона бошқарувчиси/музориб томонидан белгиланади. Бундай тўловлар ҳисоблаб борилади ва корхона якуний фойда олиб таъсисчилар ўртасида тақсимланаётган пайтда таъсисчиларга бериб борилган қарзлар уларга тегиши керак бўлган фойда ҳисобидан ёпилади. Кўриб турганимиздек, даврий тўловлар шаклида таъсисчиларга тақдим этилган қарзлар, уларнинг бизнесга киритган сармоядаги улушлари ҳисобидан кафолатланади.

Ислом молияси изоҳи:
Бундай даврий тўловлар қарз саналишининг асосий сабаби шундаки, корхона ҳали фойдага кирмасдан берилган ҳар қандай тўлов қарз сифатида кўрилади. Агар корхона фойда кўрмаса, у ҳолда таъсисчиларга берилган фоизсиз қарзлар уларнинг бизнесга киритган сармоялари ҳисобидан қопланади ёки таъсисчилар бу қарзларни ўзлари тўлашлари керак бўлади.

@IslomMoliyasi саҳифасига уланинг
3.8K viewsedited  11:56
Ochish/sharhlash
2021-01-26 10:15:16 Икки давлат банклари ўртасидаги муносабатлар ҳамкорликнинг янада кенгайишига хизмат қилади

Марказий банкда Саудия Арабистони Қироллиги инвестиция вазири Холид Абдулазиз Ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди. Хусусан, ислом молияси ва ислом банки тартиботларини жорий этиш, мамлакат банк тизимига инвестиция киритиш, ҳамда корреспондентлик муносабатларини ўрнатиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар икки давлат марказий банклари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

————————————

Установление межбанковских отношений является основой для расширения сотрудничества

В Центральном банке состоялась встреча с делегацией Королевства Саудовской Аравии во главе с министром инвестиций Халидом Абдулазизом Аль-Фалихом.

На встрече обсуждены перспективы установления взаимовыгодного сотрудничества, в частности возможности внедрения механизмов исламского финансирования и исламского банкинга, инвестирование в банковский сектор страны, а также вопросы установления корреспондентских отношений.

По итогам встречи стороны выразили готовность продолжить работу по налаживанию сотрудничества между центральными банками двух стран.

#учрашув #встреча

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
3.1K views07:15
Ochish/sharhlash
2021-01-25 18:40:11 Рамазон ойига тайёргарлик учун юқорида санаб ўтилган барча маслаҳатлар эътиқодингиздан қатъий назар сизга асқотиши мумкин. Асосийси, сиз яхши томонга ўзгара бошлайсиз, кўп нарсалар ҳақида қайғурмасликни ўрганасиз, сарф-харажатларни назорат остига оласиз, муҳим қарорлар қабул қилишда ҳис-туйғуларга қарам бўлмайсиз.

Агар юқорида берилган маслаҳатларнинг айримларини бўлса ҳам ҳаётингизга тадбиқ қилсангиз, ишонч билан айтишимиз мумкинки, сиз ойлик харажатларингизни 10%-20% ва ҳатто 30% гача қисқартиришга муваффақ бўласиз! Ишонмайсизми?! Сиз аввал бу ишни бошлаб кўринг, чунки ҳеч нарса йўқотмайсиз, аммо ютишингизга бизнинг ишончимиз комил! Тежалган маблағларни эса, Рамазон ойида эҳсон ва хайрли йўлларда сарфланг!

Энг асосийси, қилинган нафл амалларнинг савоби бошқа ойдаги фарз амаллар савобига тенглаштирилган, фарз амалларнинг савоби эса бошқа ойдаги фарз амаллардан етмиш баробар ортиқ бўладиган, кечаларидан бири минг ойдан афзал бўлган Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўринг!

@IslomMoliyasi каналига аъзо бўлинг!
3.0K views15:40
Ochish/sharhlash
2021-01-25 16:08:12 #Савол: Яқинда бизга кўпчилик бизнес шерикларни қизиқтириши мумкин бўлган бир савол келиб тушди. Маълумки бизнесда кўпинча фаол бўлмаган сармоядор-шерик (яъни бизнесга фақат пул тиккан ва бизнес жараёнига аралашмайдиган томон), ҳамда фаол сармоядор-шерик…
2.9K viewsedited  13:08
Ochish/sharhlash
2021-01-25 10:32:05
Рамазони шариф рўзаси – бу фақатгина нафс рўзаси эмас. Бу ой биз учун зарарли одат ва хатти-ҳаракатлардан воз кечиш, қалбимизни ислоҳ қилиш ойи ҳамдир (ҳар биримиз ўзимизнинг заиф томонларимиз ва ёмон одатларимизни биламиз).

Маслаҳат: Рамазондан олдин ўзингизни интизомга ўргатинг. Ўзингиз учун сиз воз кечишни истаган 2-3 та шундай ёмон одатлар рўйхатини тузинг ва ўз устингизда ишлашни бошланг. Ўзингизни назорат остига олинг, хатти-ҳаракатингизни таҳлил қилинг, ҳис-туйғуларингиз ва амалларингиз устида ишланг. Ўзингиз учун жазо фондини яратинг, унга сиз ўзингиз тарк этишни ният қилган ҳолатлар юзасидан берилган ваъдангизни бузган ҳар бир ҳолат учун «жарима» белгиланг. Ва, албатта, Рамазонгача бўлган давр ичида "Рамазон ақчадони"да тўпланган маблағ бу муқаддас ойда муҳтожларга ёрдам бериш учун сарфланади. Бундан ташқари, сиз аввалгига нисбатан иродалироқ, интизомлироқ, гўзалроқ ахлоқли бўласиз ва яхши одатларни ўзингизга касб этасиз.

@IslomMoliyasi каналига уланинг
3.2K views07:32
Ochish/sharhlash
2021-01-25 03:47:05 #Савол:
Яқинда бизга кўпчилик бизнес шерикларни қизиқтириши мумкин бўлган бир савол келиб тушди.

Маълумки бизнесда кўпинча фаол бўлмаган сармоядор-шерик (яъни бизнесга фақат пул тиккан ва бизнес жараёнига аралашмайдиган томон), ҳамда фаол сармоядор-шерик (яъни пул ҳам тиккан, бизнесни ҳам бошқарадиган томон) бўлади. Хуллас, шундай ҳолат билан боғлиқ қуйидаги савол келиб тушди: фаол томон бир пайтнинг ўзида ҳам фойдага шерик бўлиши (сармоядор сифатида) ва бизнес жараённи бошқаргани учун муайян белгиланган маош/иш ҳақи талаб қилиши мумкинми?

Бундай ҳолатда фаол бўлмаган сармоядор-шерик иккинчи томонга фойда ва зарарга шерик бўламиз деб келишганмиз, маош талаб қилишга ҳақинг йўқ, деса, иккинчи томон, яъни фаол сармоядор-шерик, мен сендан фарқли ўлароқ доимий равишда бизнесни юритяпман, демак маош олишга ҳақлиман дейди.

Шу ҳолатда қайси томон ҳақ, нима деб ўйлайсизлар (ислом молияси бўйича мутахассислар жавоб беришлари мақсадга мувофиқ)?
2.7K viewsedited  00:47
Ochish/sharhlash