Get Mystery Box with random crypto!

ТАЛАБАЛАР УЧУН ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА БИР КУНЛИК ТРЕНИНГ ДАСТУРИ | Ислом молияси | Islom moliyasi

ТАЛАБАЛАР УЧУН ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА БИР КУНЛИК ТРЕНИНГ ДАСТУРИ

Тадбирда сиз ислом молияси асослари, ислом молиясидаги асосий воситалар (муробаха, музораба ва мушорака), ислом банклари ва анъанавий банкларнинг бир биридан фарқли томонлари, халол тадбиркорликда барака омиллари шунингдек бугунги кунда кўпчиликни қизиқтираётган блокчейн, криптовалюта, биткоин ва трейдинг сохаларига ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан қандай қаралиши тўғрисида фойдали билимларга эга бўлишингиз мумкин.

Тренинг маърузачилари: 

Жаҳонгир Имамназаров – “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамда Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси ҳаммуассиси ва директори, Ислом иқтисодиёти бўйича фан доктори (PhD), банк ва молия соҳасида 30 йиллик тажрибага эга мутахассис;
Козимхон Тўраев – IsBF компанияси ҳаммуассиси, Ислом тараққиёт банкида (IsDB) инвестициялар ҳамда ходимлар бўлимида 6 йилдан зиёд фаолият олиб борган, яъни ИМ соҳасида амалий тажрибага ҳамда Council for Islamic Banks and Financial Institutions (CIBAFI) томонидан тақдим этилган сертификатга эга мутахассис;
Муҳиддин Бектемиров – IsBF компаниясида тренинг-менежер, AAOIFIнинг CSAA (Шариат маслахатчиси ва аудитори) сертификати соҳиби.

Қатнашчилар: ўрта ва олий таълим ўқув юртлари талабалари

Нархи: талаблар учун махсус чегирма билан 150 000 сўм

Сана: 20.05.2023 Шанба

Вақти: 09:00-17:00

Манзил: Мезана илм маркази

Мурожат учун: @Muhammadqodir_Umar

Тел:
+998910091330 - Мухаммадқодир
+998915751277 - Шарифжон

Telegram | YouTube | Vebsayt