Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-04-19 10:39:55
#савол_жавоб

МУСУЛМОН ҒАЙРИДИН ОЛДИДАГИ ҚАРЗИНИ ЁПМАСА НИМА БЎЛАДИ?

CАВОЛ:
Мен дори-дармон ташкилотида ишлайман. Рахбаримиз ҳинд, мусулмон эмас. Дорихоналарга 2 ойда қарзини ёпиш шарти билан дорилар берамиз, лекин баъзи дорихоначилар 2-3 йил бўлса ҳам қарзларини тўлашмайди. Хаттоки тўлаш ниятлари хам йўқ. Агар мусулмон одам мусулмон бўлмаган одамдан қарзи қиёматга қолиб кетса унинг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:
https://islommoliyasi.uz/uz/6409/

@IslomMoliyasi канали
1.5K viewsedited  07:39
Ochish/sharhlash
2023-04-18 11:18:28
#савол_жавоб

ЕТИМЛАРНИ КИМ ҚАРАМОҒИГА ОЛИШИ КЕРАК?

CАВОЛ:
Бир киши вафот этди, ундан вояга етмаган бир ўғил ва бир қиз қолди. Уларга онасидан (яъни марҳумнинг аёлидан) ташқари кимлар ҳақлироқ ва кимлар масъул?

ЖАВОБ:
https://islommoliyasi.uz/uz/6400/

@IslomMoliyasi канали
1.3K viewsedited  08:18
Ochish/sharhlash
2023-04-17 16:21:08
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси, 278 ва 279-оятлар


«Эй, иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг. Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас.»

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-278-279/

@IslomMoliyasi канали
1.2K views13:21
Ochish/sharhlash
2023-04-17 14:28:09 #Бизнесда_Закот

Мажбуриятлар

Корхона-ташкилотлар бухгалтерия балансининг иккинчи — Пассивлар қисмида Мажбуриятлар бўлими мавжуд бўлиб, мазкур бўлим яна икки қисмга: жорий мажбуриятлар ва узоқ муддатли мажбуриятларга бўлинади.

Жорий мажбуриятлар — бу бир йил ичида тўланиши керак бўлган қарз мажбуриятларини ўз ичига олган бўлиб, унинг таркибига мол етказиб берувчилардан қарзлар, солиқ ва мажбурий тўловларнинг тўланиши керак бўлган қисми, таъсисчилардан қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлашга оид қарзлар, қисқа муддатли банк кредитлари, қисқа муддатли қарзлар, узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми (яъни айни пайтдаги қарздорлик) кабилар киради.

Узоқ муддатли мажбуриятлар — мол етказиб берувчиларга узоқ муддатли қарзлар, узоқ муддатли банк кредитлари, узоқ муддатли қарзлар ва бошқа узоқ муддатли кредиторлик қарзлари киради.

Энди эса узоқ муддатли ва жорий мажбуриятларнинг Закот ҳисоб-китобидаги таҳлилини кўриб чиқамиз.

Агар корхона қарздорлиги закоти тўланадиган жорий активлар ҳисобидан юзага келган бўлса, у ҳолда бу сумма жами закот базасидан чегириб ташланиши керак бўлади.

Агар қарздорлик закот тўланмайдиган асосий восита сотиб олиш натижасида пайда бўлган бўлса, бу сумма закот базасидан чегирилмайди.

Масалан, корхона 1000 сўмга хомашёни насияга сотиб олган эди, закот ҳисоб-китоб қилинаётган вақтда мазкур 1000 сўм жами закот базасидан айрилиши керак. Лекин 5000 сўмга ускуна сотиб олинган бўлса ва унинг 3000 сўми ҳали тўланмаган бўлса, бу 3000 сўм закот базасидан чегириб ташланмайди, чунки ускуна закот бериладиган активларга кирмайди (албатта, сотиш ниятида олинган ҳолат бундан мустасно).

Борди-ю корхонанинг кредиторлик қарзлари жуда кўп бўлиб, унинг қанча қисми закоти тўланадиган активлар учун олингани, қанчаси эса закоти тўланмайдиган активлар учун олинганини билиш жуда машаққат туғдирадиган бўлса, у ҳолда AAOIFI тавсиясига кўра, закоти тўланадиган активларнинг жами активларга нисбати аниқланади ва жами қарздорлик суммасидан ўшанча қисми закот базасидан айрилади. Айтайлик, закоти тўланадиган активларнинг корхона жами активларидаги улуши 40% га тенг бўлса, жами қарзларнинг 40%и закот базасидан чегириб ташланади.

Агар корхона томонидан қарздорлик шариат тақиқлаган амалиётлардан, масалан, фоиз асосида қарз олиш натижасида келиб чиққан бўлса, тўланиши керак бўлган фоизлар закот базасидан чегириб қолиниши мумкин эмас (Айтайлик, А шахснинг жами закоти тўланадиган бойликлари 1000 сўм бўлса, шунингдек 120 сўм кредити ҳам бор бўлиб, шундан 100 сўми кредитнинг тани, 20 сўм эса фоиз тўлови бўлса, 1000 сўмлик закот базасидан фақатгина 100 сўмни чегириш мумкин).

Ҳисобланган харажатлар — закот ҳисоб-китоб қилинаётган кунгача қилинган, лекин ҳали тўланмаган харажатлар. Бундай харажатларга бино-офиснинг тўланмаган ижара харажатлари, тўланмаган коммунал тўловлар, шунингдек ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган иш ҳақлари кабилар мисол бўла олади. Мазкур харажатлар ҳам закот базасидан чегириб ташланади. Лекин ҳали фойдаланилмаган хизматлар учун келажакда тўланиши керак бўлган маблағлар, масалан, апрел ойида закот ҳисоблаётган корхона май ёки июн ойлари учун иш ҳақлари, ижара тўловлари, коммунал тўловларни закот базасидан айириб қолиниши мумкин эмас.

Тўланмаган солиқлар. Закот ҳисоб-китоби амалга оширилаётган давргача бўлган муддат учун тўланмаган солиқлар ҳам закот базасидан чегириб қолиниши мумкин.


Манба: AAOIFI "Шаръий меъёрлари" асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали
1.3K views11:28
Ochish/sharhlash
2023-04-17 03:42:46 #қисқа_савол_жавоблар

Келин қайнонага закот бериши

Ассалому алайкум!
Келин қайнонага закот бериши мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Агар бир хонадонда яшаб, берган закоти келиннинг ўзига ҳам сарфланадиган бўлса жоиз эмас. Алоҳида яшашса бўлади.
Валлоҳу аълам!

@IslomMoliyasi канали
876 viewsedited  00:42
Ochish/sharhlash
2023-04-16 15:19:59 Саховатни кимга қилиш керак?

Ёшгина аёл тухум сотаётган кампирдан тухумнинг нархини сўради.
Кампир: “Донаси 500 сўмдан”, деб жавоб берди.
"2500 сўмга олтита тухум берасизми?!”, баландроқ овозда деди аёл ва қўшимча қилди: “Бўлмаса, кетаман-да, бошқа жойдан ҳам олавераман”.
Кекса кампир бир муддат дам тухумларга, дам аёлга қаради-да: "Майли, олақолинг, эрталабдан бери биттаям сотолганим йўқ, ҳарна сотилгани”, деб тухумларни халтага солиб берди.
Аёл гўё катта ғалаба қилгандек, тухумларни ва сумкаларини кўтариб машинаси турган жойга қараб юрди. Янгигина автомобилга ўтириб, дугонаси билан учрашиши белгиланган ресторанга келди. Дугоналар кўнгиллари тусаган таомлардан еб, хоҳлаган ичимликларни ичиб, маза қилишди. Туриб кетишаётганда, ҳисоб келтиришди. Ҳалиги аёл ҳисобда кўрсатилгандан ортиқча пул бериб, “қайтими керакмас”, дегандек қўли билан официантга имо қилиб қўйди .
Албатта, бу ресторан хўжайинига арзимаган фойда келтирган бўлса-да, тухум сотаётган кампирга каттагина зарар бўлди.
Нега биз кучимизни ожизлардан нарса сотиб олаётганда кўрсатамиз? Нима учун бизнинг сахийлигимизга муҳтож бўлмаган одамларга хайр қилгимиз келиб қолади?

Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини ёдга олишимиз ўринли бўлса керак:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

Мусулмон одам карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш пайтида. Бундай пайтда мумсиклик қилиб, тийиннинг устида етти думалаб туриб олиш барака келтирмайди. Балки сахийлик, очиқлик, бир оз ўтиб бериш Аллоҳнинг раҳматига, хайру баракага сабаб бўлади.

Манба: http://old.muslim.uz/ да берилган мақола асосида тайёрланди.

@IslomMoliyasi канали
2.1K viewsedited  12:19
Ochish/sharhlash
2023-04-16 03:59:23
#Бизнесда_Закот

Асосий воситалар

Корхона балансидаги асосий воситаларни икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин:

1) Амалда/фойдаланишда бўлган (operational) асосий воситалар
Корхона биноси, мебел-жиҳозлари, асбоб-ускуналари каби фойдаланишдаги асосий воситалардан; шунингдек фойдаланиш учун олинган патент ҳуқуқлари, савдо белгилари ва компютер дастурлари каби номоддий активлардан закот вожиб эмас. Фойдаланиш учун сотиб олинган (сотиш учун тайёрланганларидан ташқари) эҳтиёт қисмлар ва ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асбоб-ускуналар каби активлардан ҳам, гарчи улар омборда сақланса-да, улардан закот берилмайди.

2) Даромад келтирувчи асосий воситалар
Ижарага берилган актив каби даромад келтирувчи асосий воситалар, агар улар сотиш мақсадида олинмаган бўлса, улардан ҳам закот берилмайди. Бироқ йил охирида (яъни закот ҳисобланаётган вақтда) бундай активлардан олинган даромаднинг сарфланмаган қисмига (даромаднинг ўша қисмини бошқа закот молларига қўшиб ҳисоблаш орқали) закот фарз бўлади.

@IslomMoliyasi канали
808 views00:59
Ochish/sharhlash
2023-04-15 18:37:15 #янгилик

Panorama Airways Тошкент ва Мадинани тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

Яқинда ўз фаолиятини бошлаган Panorama Airways хусусий авиакомпанияси Тошкент ва Мадина шаҳарларини тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди, деб хабар беради www.spot.uz.

Парвозлар 21 апрелдан бошлаб амалга оширилади. Парвозлар ҳар куни, Тошкентдан 19.15 да учади.

батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/panorama-airways/

@IslomMoliyasi канали
1.5K views15:37
Ochish/sharhlash
2023-04-15 16:09:00
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси, 276-оят

"Аллоҳ рибони нобуд қилур ва садақаларни ўстирур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни суймас."

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-276/

@IslomMoliyasi канали
1.5K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-04-15 10:03:50 Ассалому алайкум, телеграм саҳифамиз аъзоларидан бири шу видеомурожаатни бизга юборган эканлар, биз ўз навбатимизда буни сизларга юборишга қарор қилдик. Бу реклама эмас, балки закотга ҳақдорлар учун маълумот. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни ҳалол касби корига барака берсин.
1.0K views07:03
Ochish/sharhlash